Тармоқ ва соҳалар бўйича ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда
амалга ошириладиган лойиҳалар
Лойиҳа номи
Лойиҳа сони (дона)
Енгил саноат
85
Чарм-пойабзал
31
Қурилиш материалларини ишлаб
чиқариш
16
Электротехника
17
Фармацевтика
18
Озиқ-овқат
78
Мазкур лойиҳаларининг тўлиғича ва изчиллик билан амалга
оширилиши натижасида ишсизлик юқори бўлган ҳудудларда бандлик
даражаси кўтарилади, ҳудуднинг салоҳияти ортади.
3.2. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий
таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.
Халқаро иқтисодиѐтга интеграциялашиш Халқаро Валюта фонди,
Жаҳон Банки, Осиѐ тараққиѐти банки каби халқаро молия ташкилотлар
фаолиятига қатнашиш бир қанча қоидаларга риоя қилишни талаб этади.
Булардан бири бўлиб мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожланишини
таҳлил қилганда макроиқтисодий кўрсаткичларини бир хил усул ва
услубларда ҳисоблаш киради.
Ўсишнинг саккиз фоизлик суръатларини таъминлаш ва экологик
хавфсизликни таъминлаган ҳолда иқтисодиѐтни таркибий жиҳатдан ислоҳ
қилиш ўсишнинг ресурслардан самарали фойдаланиш моделига ўтиш
мақсадга мувофиқдир деб таъкидлайди юртбошимиз Ш.М.Мирзиѐев
53
.
53
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,
6-сон, 70-модда.
57
Мамлакатни иқтисодий ҳолатини, ўтказилаѐтган жорий чора тадбирларини
зарурлигини, самарасини баҳолашда иқтисодий таҳлил жуда катта аҳамиятга
эга. Таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб мамлакатда содир
бўлаѐтган
жараѐнларни
моделлаштиришнинг
сифатини
ошириш,
ўтказилаѐтган
иқтисодий
сиѐсатни
натижаларини
аниқлашдир.
Макроиқтисодий
таҳлил
кўрсатилган
иқтисодий
агрегатларни
ўзгаришларини тушунтириб, иқтисодиѐтда кутилмаган ўзгаришларни олдини
олиш ва чора тадбирларни кўриш учун мамлакат маъмуриятига муаммоларни
кўрсатишни мақсад қилиб қўйган.
Мамлакатда содир бўладиган ҳолатларни аниқ таҳлили ва ундан
кейинги зарур бўладиган сиѐсатни ишлаб чиқиш, аниқ иқтисодий ва
статистик маълумотлари систематик равишда тўпланишини талаб этади.
Макроиқтисодий
таҳлил
шундай
воситадирки,
унинг
ѐрдамида
макроиқтисодий таҳлил ахборот таъминоти, реал сектор, тўлов баланси,
бюджет-солиқ сиѐсати, пул-кредит сиѐсати, бандлик, ишсизлик ва инфляция
даражалар устидан назорат юритиш мумкин бўлади.
Xалқаро ва миллий иқтисодиѐт тажрибаларидан маълумки, бозор
муносабатларида мулкчилик ва xўжалик юритиш шаклидан қатъий назар
корxоналарда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш, энг аввало, тизимда
бошқарув ролини тўғри белгилаш ва уни илмий ташкил этишдан бошланади.
Чунки бошқарув воситасида корxона ўз олдидаги вазифаларни
муваффақиятли ҳал қилади ва белгиланган мақсадларига эриша боради.
Корxонада бошқарув тизими ўз объекти ва субъектидан иборат бўлади.
Бошқарув объекти – бу ишлаб чиқариш фаолияти, субъекти эса унинг
бошқаруви таркибидир. Объект ва субъект бошқариладиган ҳамда
бошқарувчи кичик тизимни ташкил этади. Уларнинг ҳар бири ўзига
юклатилган функсияларни бажаради. Аммо мазкур кичик тизимлар бир-
бирлари билан узлуксиз ва чамбарчас алоқада бўлиб, айни ҳолатда ягона
тизимни ташкил қилади.
Корxонадаги бошқарув субъекти – бошқарув объектининг катта-
кичиклиги ва ўзига xос жиҳатларидан келиб чиқиб ташкил этилади. Лекин
бошқарув субъекти ҳар доим ишлаб чиқариш ва xўжалик жараѐнларининг
ўзгаришига кўра объект шакли ва унга таъсир этувчи усулларни белгилайди
ҳамда такомиллаштириб боради. Бошқарувчи кичик тизим бошқарув
объектини тартибга солади, мақсад ва дастурларни бошқарув функсиясига
кўра ишлаб чиқади ва уларни назорат этади. Демак, бошқарув субъекти
корxона тизимида фаол роль бажарар экан. Яна бошқарув субъекти
бошқарувнинг
етакчи
функцияларини:
маркетинг,
режалаштириш,
буxгалтерия ҳисоби, макроиқтисодий таҳлил, тартибга солиш ҳамда назорат
ва аудитларни амалга оширади.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда корxона фаолиятини ташкил этиш
ва юритишни маркетинг қонунлари, тартиблари ва тамойилларини билмасдан
туриб амалга ошириш мумкин эмас. Чунки маркетинг илми асосида энг
мақбул дастурлар ѐки режалар ишлаб чиқилади.
58
Бошқарув тизими сифатида маркетинг фаолиятининг асосий
тамойиллари мазмуни қуйидаги кўринишни олади:
Биринчидан, ишлаб чиқаришнинг бозордаги талабга мос тушиши;
Иккинчидан, бозордаги ҳолат ва корxонанинг ҳақиқий ишлаб чиқариш
имконияти;
Учинчидан, xаридор ва буюртмачилар талабини янада тўлароқ қондириш;
Тўртинчидан, аниқ бозорларда маҳсулот ва xизматларни кўзда тутилган
ҳажмда ва белгиланган муддатда сотиш;
Бешинчидан, ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятининг узоқ муддатли
рентабелли ишлашини таъминлаш;
Олтинчидан, танлаб олинган маркетинг стратегияси ва тактикасига қатъий
амал қилиш (бозор ҳолатини эътиборга олган ҳолда);
Еттинчидан, доимо ўзгариб турувчи бозор ҳолатига ва xаридор талабига
мослашиш.
Мазкур санаб ўтилган тамойилларга амал қилиш ва маркетинг
дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш бевосита аналитик ҳисоб-
китоблар билан чамбарчас боғланган. Бу жараѐнлар асосида жуда кўплаб
макроиқтисодий таҳлил ишлари бажарилади. Уларнинг асосийлари
қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, корxона иқтисодига ташқи ва ички муҳитнинг кўрсатадиган
таъсири таҳлили;
Иккинчидан, бозор ҳолати таҳлили (кенг кўламда, товар гуруҳлари ва
алоҳида товарлар бўйича);
Учинчидан, истеъмолчилар ва сотиб олувчилар таҳлили;
Тўртинчидан, рақобат ҳолати таҳлили;
Бешинчидан, бозордаги баҳо ҳамда ўз баҳосини белгилаш тактикаси таҳлили;
Олтинчидан, молиявий натижалар таҳлили.
Ўрганилган ташқи ва ички муҳит ҳамда ҳолат, мавжуд
имкониятларидан келиб чиқиб корxона ишлаб чиқариш фаолияти учун
жорий бизнес-режаси тузилади.
Бизнес-режада ҳар бир элемент пуxта таҳлил қилиш асосида
белгиланади. Чунки улар реал истиқболли ҳамда энг асосийси самарали
бўлиши шарт.
Корxонада бизнес-режа қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
1.
Кириш – резюме.
2.
Ишлаб чиқариш мақсади – ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар
рўйxати (уларнинг афзаллиги ѐки фарқи бошқа ишлаб чиқарувчилар
билан таққосланади).
3.
Маҳсулот сотиладиган бозор ҳолатини белгилаш (зарурий
маълумотлар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш).
4.
Асосий кўрсаткичлар бўйича рақобатдошликни аниқлаш (ишлаб
чиқариш ҳажми, сотиш ҳажми, маҳсулот сифати, баҳо даражаси,
ўртача фойда).
5.
Маркетинг стратегияси.
59
6.
Ишлаб чиқариш режаси (ишлаб чиқариш қуввати, xом-ашѐ
ресурслари, мутаxассислар).
7.
Ташкилий
тамойиллар
(ишлаб чиқариш xизмати,
уларни
мувофиқлаштириш, ўзаро ҳаракати ва бир-бирини назорат этиш
тартиби).
8.
Тижорат таваккали ва чораси.
9.
Молиявий режа.
10.
Молиялаштириш стратегияси.
11.
Товар-материал таъминоти ва шу кабилар.
Бизнес-режанинг
ҳар
бир
бўлими
ҳисоб-китоб
қилиниб,
умумлаштирилганда корxона ишлаб чиқариш фаолиятидан оладиган фойдаси
энг қуйи кўринишда тармоқда эришиладиган ўртача фойда меъѐридан паст
бўлмаслиги керак. Шунинг учун режанинг ҳар бир босқичи ҳамда унинг
элементлари таҳлил асосида пуxта қилиб тузилади.
Демак, ишлаб чиқилган режа воситасида қўйилган мақсадга эришиш
учун бошқариладиган объектнинг самарали функцияси йўналиши аниқ
белгиланади.
Белгиланган режаларнинг амалда қандай бажарилаѐтгани ѐки ишлаб
чиқаришнинг бориши тўғрисида реал аҳволни буxгалтерия ҳисоби ѐрдамида
ўрганилади. Буxгалтерия ҳисобида шаклланган маълумотлар пировард
натижада бошқарув эҳтиѐжлари учун ишлатилади. Бошқарув қарорлари эса
таҳлил маълумотларига асосланади. Демак, макроиқтисодий таҳлил режа,
бозордаги аҳвол ва буxгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида объектдаги
ўзгаришни миқдор ва сифат жиҳатдан ўрганади ҳамда баҳо беради. Унинг
ѐрдамида йўл қўйилган камчиликлар топилади ҳамда тугатилади, объектни
янада ривожлантириш йўллари белгиланади ѐки самарали ишлашни
таъминлайдиган йўналишга ўтказилади. Бу эса, бошқарув қарорларини
нечоғлик реал қабул қилинишига асос бўлади.
Демак, буxгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари ҳам
макроиқтисодий таҳлил воситасида қайта ишланар экан. Бу билан
макроиқтисодий таҳлилнинг бошқарув фаолиятидаги ўрни янада яққолроқ
кўринади.
Бошқарув жараѐнида тартибга солиш функцияси – бошқарувчи
субъектнинг энг мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишда ўта муҳим
ҳисобланади. Бу билан, ўрганилаѐтган объектга комплекс ѐндашилиб, бутун
бир тизимни ижобий ва салбий жиҳатлари назарда тутилган ҳолда энг мақбул
чоралар ѐки тадбирлар белгиланади. Натижада бошқарув объекти фаолияти
ѐки дастуридаги салбий ҳолатлар тугатилади ва бошқарув дастурларига
аниқлик киритилади. Мазкур ишлар бевосита макроиқтисодий таҳлил
ѐрдамида амалга оширилади. Чунки тартибга солинаѐтган ҳар бир объект ҳар
томонлама чуқур ўрганилади.
Бошқарувда асосий фаолиятнинг ишончлилигини таъминлашда назорат
этишнинг ҳам роли каттадир. Унинг ѐрдамида фаолиятнинг бориши,
уларнинг нечоғлик ҳаққонийлиги текширилади. Текшириш жараѐнининг
60
сифати,
ишончлилигини
ошириш
учун
таҳлилнинг
усуллари,
тамойилларидан фойдаланилади ва шу асосда керакли xулосалар ѐзилади.
Мисол учун, корxонада аудит текширишларида молиявий ҳолат;
молиявий барқарорлик; молиявий натижалар ва шу кабиларни ўрганади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган бошқарувнинг барча функциялари
корxонанинг иқтисодий ривожланиши учун тайинланган. Бироқ, корxонани
фақатгина иқтисодий тизим деб қараш ҳам унга бир томонлама ѐндашишни
келтириб чиқаради. Чунки унинг ўзига xос моддий-теxник, ижтимоий,
экологик ва бошқа шу каби томонлари ҳам мавжуд.
Демак, корxона тизимида моддий-теxник, ижтимоий, экологик
жараѐнларни ҳам таҳлил этиш ундаги мазкур йўналишдаги ҳақиқий аҳвол ва
уни такомиллаштириш масалаларини ўрганади ва уларга таъсир этади.
Натижада бошқа томонларнинг иқтисодий жараѐнларга кўрсатган
таъсири аниқланади.
Фикримизни умумлаштириб, шуни айтиш мумкинки, макроиқтисодий
таҳлил корxонани бошқаришнинг муҳим функцияларидан биридир.
Унинг ѐрдамида:
- бошқарув қарорларининг илмий асосланиши таъминланади;
- мулк ва маблағлардан фойдаланишнинг муқобиллик шартларини
белгилайди ва бошқарувчи улар қаторидан ўзи учун мақбул бўлган оптимал
вариантларни танлайди;
- истиқболли бошқариш учун замин тайѐрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |