Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


  ЕР ОСТИ СУВЛАРИ МОНИТОРИНГИДА ГЕОАХБОРОТ



Download 4,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/87
Sana28.05.2022
Hajmi4,05 Mb.
#614253
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87
Bog'liq
28-29-aprel

 


189 
ЕР ОСТИ СУВЛАРИ МОНИТОРИНГИДА ГЕОАХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ (ГАТ)НИ ҚЎЛЛАШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ 
Ў.Б. Мардиев (“ГИДРОИНГЕО Институти” ДМ) 
Ҳозирги кунда жаҳонда аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабларини 
қондириш учун ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият 
касб этади. Барқарор ривожланишнинг асосий пойдеворларидан бири бўлган 
иқтисодий салоҳият табиий ресурсларидан айниқса, ер ости сув ресурсларидан 
самарали фойдаланиш, мониторингини ташкил этиш мухим хисобланади. Шу 
ўринда Президентимизнинг 2017 йил 4 май, ПҚ-2954-сонли қарорига асосан 
«2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни 
назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 
ги қарори ижросини амалга ошириш учун муҳим асос ҳисобланади. 
Республикамизда жорий этилаётган ер ости сувлари мониторингини амалга 
ошириш орқали уларни баҳолаш, ўз вақтида сифат ва миқдор ўзгаришларини 
аниқлаш, ер ости сувларидан фойдаланишда рўй бериши мумкин бўлган салбий 
оқибатларни бартараф қилиш бўйича кузатувлар тизимини ўз ичига олади. 
Ер ости сувлари мониторинги - уларининг динамик ўзгаришларини ўз 
вақтида аниқлаш, баҳолаш, салбий оқибатларининг олдини олиш ва сифатини 
кузатиб бориш тизимидан иборат. Ер ости сувлари мониторинги махсус ташкил 
этилган мунтазам кузатишлар (сатҳини ўлчаш, хоссаларини текшириш) асосида 
содир бўлаётган ўзгаришларини аниқлаш ҳамда уларни баҳолашдан иборатдир. 
Ер ости сувлари мониторинги учун муҳим ахборот манбаи ер ости сув 
ресурсларининг ҳолатларини рақамли маълумотлар кўриниши асосида амалга 
ошириш мумкин. Шу сабабли ер ости сувларининг ҳолатини ўрганишда ГАТ 
асосида маълумотлар базасини шакллантириш, автоматлашган ўлчов 
мониторинги усулларини такомиллаштириш муҳим масалалардан ҳисобланади. 
Шунинг учун замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида 
халқ хўжалигининг ривожланишида муҳим ўрин тутган ер ости сувларининг 
ҳолати тўғрисида батафсил маълумотлар берувчи автоматлашган ГАТни 
яратиш долзарб масалалардан биридир. ГАТ тадқиқот учун муҳим барча зарур 
операцияларни: киритиш, тузатиш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва 
ҳокозаларни бажаради. Ҳозирги кунга келиб, халқ хўжалигининиг деярли барча 
тармоқларида ГАТдан кенг фойдаланилмоқда. ГАТ замонавий илмий 
тадқиқотларда фаол тадбиқ етилиб, илмий-амалий фаолиятнинг турли соҳала-
рида фаоллаштирилмоқда. Хусусан, ер ости сувларини мониторинг қилиш 
соҳасида ҳам ГАТни қўллаш, улардан самарали фойдаланиш ва ер ости 
сувларининг ҳолати бўйича тезкор мониторинг олиб бориш технологияларини 
такомиллаштириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Ушбу вазифаларнинг ечимларини топиш мақсадида, республикамизнинг 
турли ҳудудларида жойлашган кузатув қудуқларидаги ер ости сувларининг 
ҳолатини ўрганиш бўйича жуда кўп илмий-амалий ишлар амалга оширилиб, 


190 
уларни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламдаги 
ишлар олиб борилмоқда. Яъни кузатув қудуқларидаги ер ости сувларининг 
динамик ва таркибий ҳолатларини ГАТни қўллаган ҳолда, масофадан 
мониторинг қилиш каби ишлар амалга оширилмоқда. Географик жойлашувига 
биноан кузатув қудуқларидаги ер ости сувларининг динамик ва таркибий 
ҳолатлари тўғрисида маълумотлар тўпланиб, тезкор мониторинг ишлари амалга 
оширилади. Ушбу мақсадга еришиш учун ер ости сувлари ҳолатини 
мониторинг қилиш тизимида қуйидаги асосий вазифалар бажарилади: 

ер ости сувларининг динамик ва таркибий ҳолатларини ГАТ орқали 
таҳлил қилишнинг самарадор ва тезкор усулларига эга бўлиш; 

ер ости сувларининг ҳолатини, шу жумладан унинг фаолиятига сезиларли 
таъсир доирасини баҳолаш; 

ер ости сувлари ҳолатидаги ўзгаришларнинг қисқа ва узоқ муддатли 
башоратларини тузиш; 

ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни рационализация қилиш ёки 
камайишининг салбий оқибатларини, шунингдек ер ости сувларига техноген 
таъсирларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; 

ер ости сувларининг ҳолати ва табиий муҳитнинг ўзаро боғлиқ таркибий 
қисмлари тўғрисида маълумот бериш; 

ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ифлосланиши, 
камайишидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлари самарадорлигини кузатиш 
ва баҳолаш; 

ер ости сувларини миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил қилиш асосида 
маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда ҳудудларнинг ҳолати бўйича 
хариталарини яратиш; 

тўпланган маълумотлар асосида ГАТнинг имкониятларидан фойдаланиб, 
илмий-амалий таҳлил қилиш ва қатъий қарорлар қабул қилишга кўмаклашиш 
каби вазифаларни амалга ошириш. 
Ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, ер ости 
сувларининг ҳолатини ва табиий муҳитнинг турли таркибий қисмлари билан 
муносабатларни назорат қилиш, шунингдек, бошқарув қарорларини қабул 
қилиш учун зарур маълумотларни олишнинг энг самарали усули - бу 
мониторинг тизимини олиб боришдир. Ер ости сувларини мониторинг қилиш-
нинг асосий мақсади ер ости сувларидан фойдаланишни бошқариш жараён-
ларини ахборот билан таъминлаш, шунингдек энг долзарб гидрогеологик 
муаммолардан бири чучук ер ости сувларини ифлосланишдан ҳимоя қилишдир, 
чунки у ичимлик суви таъмино-тининг энг муҳим манбаи ҳисобланади. Шунинг 
учун ифлосланиш шароит-ларини ўрганиш, уларнинг миқёсини баҳолаш, 
геологик тузилмаларда ифлослантирувчи моддалар ҳаракатини ўрганиш, 
самарали мониторинг тизимини яратган ҳолда, уларнинг захираларини янада 
кўпайтириш, камайиб кетишидан муҳофаза қилиш, шунингдек, республикамиз 
аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида мониторинг 
олиб бориш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар бериш лозим. 


191 

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish