1. Эконометрик моделлаштириш босқичлари



Download 22 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi22 Kb.
#299270
Bog'liq
Hayotim uchun


1. Эконометрик моделлаштириш босқичлари
Эконометрик моделлаштириш босқичлари қуйидагилардан иборат:
1-босқич. Тадқиқот мақсадини шакллантириш (тадқиқот объектини
таҳлил қилиш, прогноз, ривожланишининг имитацияси, бошқарув қарори ва ҳ.к.), моделнинг иқтисодий ўзгарувчиларини аниқлаш.
2-босқич. Ўрганилаётган иқтисодий ҳодисани таҳлил қилиш: моделлаштириш бошлангунга қадар маълум бўлган ахборотни шакллантириш.
3-босқич. Иқтисодий моделнинг тури аниқланади, ўзгарувчилар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик математик шаклда ифодаланади, моделнинг дастлабки шартлари ва чекловлари ифодаланади.
4-босқич. Зарур статистик ахборотлар тўпланади.
5-босқич. Модел статистик таҳлил қилинади, унинг параметрлари сифати баҳоланади.
6-босқич. Моделнинг ҳақиқийлиги текширилади, тузилган модель реал иқтисодий ҳодисага қанчалик мос келиши аниқланади.
Таъкидлаш лозимки, бир тадқиқот доирасида ҳал этиладиган вазифалар доираси қанчалик кенг бўлса, самарали натижа олиш имкониятлари шунчалик кам бўлади.

2. Вақт қаторлари ва улар турлари


Муайян даврдаги турли ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни таърифлаш ва таҳлил қилиш учун ушбу жараёнларни вақтга кўра (динамикада) тавсифловчи кўрсаткичлар ва усуллар қўлланилади.
Адабиётларда динамика қатори ва вақт қатори тушунчасидан фойдаланилади. “Динамика қатори” тушунчаси тор маънода – омилнинг ўсиш (пасайиш) тенденциясига эга бўлган йўналтирилган ўзгариши сифатида талқин этилади. Вақт қатори деганда муайян тенденцияга эга бўлиши шарт бўлмаган даражалар қатори, яъни қандайдир кўрсаткич даражаларининг статистик изчиллиги тушунилади. Шундай қилиб, «вақт қатори» –анча умумий тушунча. Бундай қатор қандайдир кўрсаткич даражалари кетма-кетлигининг ҳам динамик, ҳам статистик таркибий қисмини ўз ичига олади.
Бироқ адабиётларда кўпинча “динамика қатори” атамаси қўлланилади.
Динамика қатори – бу кетма - кет (солномавий тартибда) жойлашган статистик кўрсаткичлар қатори бўлиб, уларнинг ўзгариши ўрганилаётган ҳодисанинг муайян тенденциясига эга. Динамика қатори лаг таркибий қисмини ўз ичига олади.
Вақт қатори – бу вақтга кўра кетма-кет жойлашган сонли кўрсаткичлар қатори бўлиб, улар ҳодиса ёки жараён ҳолати ва ўзгаришининг даражасини тавсифлайди.
Вақт қаторининг асосий қисмлари бўлиб вақт кўрсаткичи ҳамда қатор даражаси ҳисобланади. Вақт кўрсаткичига қараб вақт қаторлари оний (муайян санада) ва оралиқ (муайян давр учун) турларга бўлинади. Ифодалаш шаклига кўра вақт қаторидаги даражалар мутлоқ, ўртача (4.1-жадвал) ва нисбий (4.2-жадвал) катталиклар билан ифодаланиши мумкин.
Даражалар ўртасидаги масофага кўра вақт қаторлари вақтга кўра (4.1 ва 4.2-жадваллар) тенг турадиган ва тенг турмайдиган даражаларга эга қаторларга бўлинади. Тенг турувчи қаторларда даврни рўйхатга олиш саналари бир-биридан кейин тенг оралиқларда келади, тенг турмайдиган қаторларда тенг оралиқларга амал қилинмайди.
Вақт қаторларини турли белгиларга кўра таснифлаш мумкин. Вақтга кўра, вақт қаторлари оний ва оралиқ қаторларга, даражаларининг ифодаланиш шаклига кўра мутлоқ, ўртача ва нисбий катталиклардан ташкил топади. Саналар ёки вақт оралиқлари ўртасидаги масофага кўра вақт қаторларисиз тенг ва тенгсиз қаторларга ва мазмунига кўра эса алоҳида ҳамда умумлаштирилган кўрсаткичлардан иборат қаторга бўлинади.
Вақт қаторлари, шунингдек, саналар ўртасидаги масофа ва кўрсаткичларнинг мазмуни бўйича ҳам фарқ қилади. Кўрсаткичларнинг мазмунига кўра вақт қаторлари алоҳида кўрсаткичлардан ва умумлаштирилган кўрсаткичлардан иборат турларга бўлинади. Алоҳида кўрсаткичлар ҳодисани алоҳида ажратилган ҳолда, бир томонлама тавсифлайди (масалан, истеъмол қилинган сув бир суткалик ўртача ҳажми кўрсаткичларининг динамикаси); умумлаштирилган кўрсаткичлар алоҳида кўрсаткичлардан ҳосил бўлган кўрсаткичлар бўлиб, ўрганилаётган ҳодисани комплекс тарзда тавсифлайди (масалан, иқтисодий конъюнктура кўрсаткичлари динамикаси).
Вақт қаторларини тузишда маълум шартларга амал қилмаслик оқибатида юзага келадиган муайян қоидаларга риоя этиш зарур, акс ҳолда бу қаторнинг таққослаб бўлмаслигига олиб келади. Вақт қаторини таққослаб бўлмаслигининг асосий сабаблариқуйидагилар ҳисобланади:
- қамраб олинадиган объектлар доираси бўйича - объектларнинг ҳар хил тўлиқликда қамраб олиниши натижасида юзага келади ҳисоблаб чиқиш методологияси бўйича - кўрсаткичлар ягона
ҳисоблаб чиқиш методологияси бўйича ҳисоблаб чиқилиши керак;
- ўлчов бирликлари бўйича - кўрсаткич турли ўлчов бирликларида ифодаланиши мумкин бўлган ҳолатларда юзага келади (масалан, меҳнат унумдорлиги меҳнат ва қиймат бирликларида ўлчанади);
- ишончлилик бўйича танлашнинг турли даврлар бўйича - ҳар хил репрезентативлиги оқибатида юзага келади;
- ҳудуд бўйича - минтақалар ва ҳоказолар чегараларини ўлчаш натижасида юзага келади;
- қиймат кўрсаткичлари бўйича - нархларни ўлчаш оқибатида юзага келади;
- рўйхатга олиш вақти бўйича - мавсумий ҳодисалар туфайли юзага келади. Масалан, электр энергияси йил вақтларига қараб турлича истеъмол қилианади, шунинг учун уни фақат муайян санани ҳисобга олган ҳолда таққослаш мумкин.
Даврлар тенглигидан ташқари, таққосланадиган босқичларнинг бир хиллиги оралиқ вақт қатори даражалари таққослана олинишининг шартларидан бири ҳисобланади. Вақт қатори даражасининг кўрсаткичлари ривожланишнинг ягона қонунига бўйсуниши керак. Бундай ҳолатларда қаторни даврларга ажратиш ёки вақтга кўра типологик гуруҳлаш амалга оширилади.
Download 22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish