Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti


таянч ҳамда ўқув  фанини ўзлаштириш жараёнида фаннинг ўзига хослиги, мазмунидан келиб  чиққан ҳолда  фанга оид компетенциялар



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

таянч
ҳамда ўқув 
фанини ўзлаштириш жараёнида фаннинг ўзига хослиги, мазмунидан келиб 
чиққан ҳолда 
фанга оид компетенциялар
шакллантирилади. 
Бугун ҳар жиҳатдан баркамол, маънавий етук шахс тарбиялашда таянч 
компетенцияларни такомиллаштириш масаласига жиддий ёндашиш, таълим 
жараёнида ўқувчида предметга оид компетенцияларни шакллантириш ва 
ривожлантириш 
баробарида 
уларда 
метапредметди, 
яъни 
таянч 
компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришга эришиш мақсадга 
мувофиқ. Бугун жадал суръатларда ривожланиб бораётган техника асрида, 
глобаллашув жараёнларида ўқувчиларнинг, хусусан, ахборот билан ишлаш 
компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш долзарб аҳамият касб 
этади. Зеро, маълумотларни таҳлилий қабул қилиш, унга онгли муносабат 
билдириш, саёз ва сара матнлар тафовутини англаган ҳолда, муносибини 
қабул қилиш, вайронкор ва бузғунчи ғоя ташийдиган, миллярддан йироқ 
ахборотларни саралаш, фикрни оғзаки ва ёзма равон, саводхонлик билан 
ифодалаш баркамол шахс тарбиясида муҳим ўрин тутади. 
Маълумки, 20 асрнинг иккинчи ярми тезкор, кенг кўламдаги ахборот 
тизими ва телекоммуникация технологияларининг ривожланиш даври 
сифатида, улар хаётнинг деярли барча жабҳаларига ва инсон фаолиятига 
кириб бориши, шунингдек, ахборот маконининг глобаллашуви, бутун жаҳон 
ривожига таъсир кўрсатган ва кўрсатаётган омил сифатида эътироф этилади. 
Эътиборли жиҳати, мамлакат ичидаги ва ташқи дунёдаги фаол ахборот 
алмашувига одамлар эҳтиёжининг жуда ортиб боришидир. Ахборот 
соҳасининг бундай тезлик билан ривожланиши, унинг потенциали ва
имкониятларининг ўсиши, жамоатчилик ва давлат ҳаётидаги турли хил 
йўналишларда кенг тарзда ишлатилиши, янги 21 асрдаги одамзод 
тараққиётини аниқлаб берувчи муҳим омилларнинг бири бўла олади. 
Мамлакатимизда ҳам жамиятни ахборотлаштириш қонун билан белгилаб 
қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида” ги 
қонуни 4-моддасида ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати аниқ 
белгилаб қўйилган. Унга кўра, ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати 
ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини 
ривожлантириш 
ҳамда 
такомиллаштиришнинг 
замонавий 
жаҳон 
тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга 
қаратилган. 
Бугунги кунда кундалик халқаро муносабатларда “ахборот уруши”, 
“ахборот қарама-қаршилиги”, “ахборот босими” каби тушунчалар кўп 
ишлатиаётганлиги ёш авлодни ахборот ҳуружидан ҳимоялаш бўйича чоралар 
кўриш муҳимлигини янада оширади. Ушбу муаммонинг долзарблиги яна 


270 
шундаки, ҳозирда одамлар онги (шахс, ижтимоий гуруҳ, жамият) маълум 
жаражада оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборот 
ресурсларининг таъсиридадир. 
Шунинг учун айниқса, очиқ ахборот тизими шароитида шахс, жамият ва 
давлатнинг ахборот, ахборот-психологик хавфсизлиги билан боғлиқ 
муаммоларни ҳал қилишнинг аҳамияти янада ошади. Айни вақтда, ахборот 
тизими 
имкониятларидан 
миллий 
манфаатларни 
ҳимоялаш 
ва 
ривожлантириш, шунингдек глобал ахборот маконида давлатнинг 
манфаатларини амалга ошириш учун қулай шароит яратиш йўлида 
фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. 
Ахборот ҳуружи инсон, жамият онгига манфаатли ахборот таъсири 
бўлиб, унинг хулқ-атворини ўзгартиришга ёки уни барқарорлаштиришга 
қаратилган. Ахборот ҳуружининг манбалари хилма-хил. Уларнинг субъекти 
сифатида оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи, нодавлат 
нотижорат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, оддий китоб, 
фильм, ҳайкал, расм ва ҳоказолар ҳам чиқиши мумкин. Ахборот ҳуружи 
объекти эса-бу бир индивид ёки ижтимоий гуруҳ, давлат. Бугун замонавий 
жаҳонда жамият соҳаларининг такомиллашуви, кишиларнинг интеллектуал 
даражасининг ошиши ахборот ҳуружи механизмларини такомиллаштиришни 
ҳам талаб этади. Чунки бу муайян жамият устидан ҳукмронликни 
ўрнатишнинг қулай ва самарали усули деб қаралади. Ўз навбатида ахборот 
хавфсизлиги масаласи долзарблашиб бормоқда, сиёсий, ижтимоий 
институтлар томонидан фуқароларнинг маънавий дунёсини мустаҳкамлашга 
эътиборни 
кучайтиришга 
сабаб 
бўлмоқда. 
Ахборот 
ҳуружининг 
кўринишлари хилма-хил бўлганлиги боис, уларнинг ҳар бирини ўрганиш ва
салоҳиятини таҳлил этиш, шу аснода уларга қарши иммунитетни 
шакллантириш лозим. 
Яна бир муҳим томони, инсон қалби билан боғлиқ миллий ғурур, иймон, 
инсоф ва диёнат каби қадриятлар интернет ҳамда очиқ ахборотлар оламида 
адаштирмайдиган “компас” ролини ўйнайди. “Интернет” шундай ўрмонки, 
унда компассиз юриб бўлмайди. Интернетда уюм-уюм ахборот “ахлатлари” 
борлигини эътироф этиш зарур. Гарчи Интернет аҳлоқий жиҳатдан бетараф 
восита саналса-да, ундан шу вақтга қадар тўпланган маданий меросни сақлаш 
мақсадида ҳам, унга путур етказиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин. 
Шундай қилиб, технология дарсларида мактаб ўқувчиларида ахборот 
билан ишлаш компетенцияларини шакллантириш-психологик педагогик 
амалиётдаги муҳим муаммо ҳисобланади. Таклиф қилинаётган тизим 
ўқувчиларга турли ахборот манбалари билан ишлашни, ижодий, тадқиқот ва 
рефератив ишлар таркибини ўрганишни, аниқланан маълумотларни таҳлил 
қилишни ва ўз иши мақсад ва вазифаларини қўйишни, уни амалга оширишни 
рецензиялаш ва ҳимоя қилишни ўргатади. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish