Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78


Б.Э.Эгамбердиев, П.Р.Исматуллаев.
 
 
 
―ФИЗИКАВИЙ ВА КИМЁВИЙ ЎЛЧАШЛАР‖ 
 
 
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент 2019 
 



Эътиборингизга ҳавола этилаѐтган ―Физикавий ва кимѐвий ўлчашлар‖ фани 
бўйича ўқув қўлланма таянч олий ўқув юрти (ТДТУ) томонидан ишлаб чиқилган 
намуавий дастур асосида ѐзилган бўлиб, 5521600 - ―Метрология, 
стандартлаштириш ва сертификатлаштириш‖, 5524300 - ―Маҳсулот сифати 
менежменти (маҳсулот турлари бўйича)‖ техника йўналишлари бўйича таълим 
олаѐтган бакалаврлар учун ўқув қўлланма сифатида мўлжалланган бўлиб, ундан 
техника соҳаси бўйича бошқа йўналишлар бакалаврлари ҳамда илмий-техник ва 
муҳандис ходимлар, магистрлар, тадқиқотлар, аспирантлар ҳам фойдаланишлар 
мумкин. Шунингдек, мазкур ўқув қўлланма Олий ўқув юртларида ҳамда ўрта 
махсус касб-ҳунар коллежларида дарс берувчи ўқитувчилар учун ҳам фойдали 
деб ҳисоблаймиз.
 
 
 
Ушбу ўқув қўлланма ТДТУ илмий-услубий кенгашининг 2017 йил №
сонли баѐнномаси билан чоп этишга тавсия этилган. 
Тақризчилар: 
ЎзФА академиги Р.А.Муминов 
Профессор М.К.Боходирхонов 



Сўз боши 
"Физикавий ва кимѐвий ўлчашлар" – фани 5521600 – "Метрология, 
стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" бакалавриат йўналишидаги 
талабаларнинг ассий мутахассислик фанларидан ҳисобланади. 
Мазкур фан кундалик ҳаѐтимиздаги учрайдиган, истеъмол учун 
чиқариладиган турли маҳсулотларнинг сифатини аниқлаш, ѐки илмий тилда 
айтганда «сифатини ўлчаш»да алоҳида ўрин эгаллайди. 
Ўқув қўлланма талабаларга қуйидаги структура бўйича тавсия этилган: 
1.
 
Маъруза машғулотларининг режаси; 
2.
 
Ўқув машғулотларининг назарий асослари
3.
 
Ўтилган материаллар бўйича таянч иборалари; 
4.
 
Ўтилган материаллар бўйича назорат саволлари; 
5.
 
Уй вазифаси. 
6.
 
Давра суҳбатида ечиладиган қизиқарли масалалар. 
7.
 
Билимларни чуқурлаштириш учун тавсия этиладиган адабиѐтлар. 
8.
 
Оралиқ назорат тест саволларига ўхшаш тестлар. 
Ўқув материалларини чуқур ва самаали ўзлаштириш учун талабаларга 
қуйидаги услубга амал қилишни маслаҳат берамиз: 
-
Ўқув режаси бўйича ўтилган «№Х» маъруза (масалан № 3- маъруза) 
материалларини ўзлаштиришдан олдин, ундан олдинги «№Х-1» маъруза 
(масалан №2-маъруза) материалларига, таянч ибораларга кўз югуртириб 
чиқинг. Агар тушунарсизроқ ибораларга дуч келсангиз, мазкур, олдин ўтилган 
маъруза материалларини яна бир бор, мукаммалроқ ўкиб чиқиш лозим; 
-
Ўқув режасига мос равишда ўтилган, шу бугун (ѐки охирги ўтилган) «№ 
Х» маъруза (бизнинг мисолда №3-маъруза)) материалларини яхшилаб ўқинг.; 
-
Таянч ибораларни ўқиб, ҳар бирининг мазмунини кўз олдига келтиринг, 
жоиз бўлганда маърузани қайта кўриб чиқинг.; 
-
Назорат саволларига жавоб бериб чиқинг, бунда тавсия этилган 
адабиѐтларни ҳам кўриб чиқиш тавсия этилади; 



-
Давра суҳбати учун берилган масалаларни ўзингиз ечишга ҳаракат 
қилиб кўринг ва ўртоқларингизнинг бу борадаги билимларини синаб кўринг; 
-
Кейинги ўтиладиган «№ Х+1» маъруза (бизнинг мисол бўйича №4-
маъруза) материалларига кўз югуртириб чиқинг. 
Мазкур услуб ва тавсиялар асосида мунтазам равишда дарсларга 
тайѐрланиб боришингиз ўқув материалларини чуқур ўзлаштиришингизга асос 
яратади. Чунки бир маъруза материалларини 3 марта кўриб чиқасиз (бир 
марта кейинги дарсда ўтиладиган маъруза сифатида, бир марта энди ўтилган 
маъруза сифатида, бир марта эса олдин ўтилган маъруза сифатида). Бундан 
ташқари ўқув материалларини ўзлаштиришда узлуксизлик сақланиб қолади. 
Маъуралар матнининг охирида ўз билимларини синаш мақсадида тест 
саволлари ва турли маълумотлар ҳам келтирилган. 
Биз талабаларни айнан юқорида келтирилган услуб асосида дарс 
қилишларини мажбурий деб ҳисобламаймиз. Албатта, бундан кўра самаралироқ 
бўлган бошқа усул ва услублардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Маъруза матнларида учраган камчиликлар, хатоликлар ва сиз тавсия 
этишингиз мумкин бўлган қўшимча маълумотлар билан ўқитиувчингизни 
албатта хабардор қилиб туринг. Бу маърузалар матнини сифатли бўлиб 
боришини таъминлайди. 
Назорат саволларига жавоб топа олмаганингизда, ҳамда тест 
саволлари устида ишлаш натижалари бўйича ўқитувчингиз билан фикр 
алмашишни унутманг! 



КИРИШ 
Атрофимиздаги иҳтиѐрий олинган бирор бир объект (предмет, жараѐн ѐки 
ҳодиса) тўғрисида гап борганда албатта уларни тавсифловчи муайян хосса 
(хоссалар)ни кўз олдимизга келтирамиз. Бу хоссалар кўп ѐки кам даражада 
намоѐн бўлиши, бошқачароқ айтганда, миқдорий баҳоланиши мумкин. Одатда 
миқдорий баҳолашни ўлчаш амали орқали бажариш мумкин.
Ўлчашлар инсон фаолиятининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, унинг ҳаѐтини 
ўлчашларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Киши эрта билан уйғонган заҳоти, 
биринчи навбатда вақтни баҳолайди, чой ичганда эса ҳароратни, ишга ѐки 
ўқишга кетаѐтганда масофани баҳолайди. Ўлчашлар узлуксиз, такрорий ѐки 
даврий равишда, баъзан билган ҳолда, баъзан эса билмаган ҳолда содир бўлиб 
туради. Она табиат инсонни шундай бир, ажойиб, фақат ўзигагина хос бўлган 
хусусият, яъни ҳиссиѐт билан таъминлаганки, бу нафақат инсонлар учун, балки 
барча тирик мавжудот учун ҳам хос бўлган бебаҳо инъомдир. Ҳиссиѐтни ўта 
мураккаб бир ўлчаш асбоби сифатида тушунишимиз мумкин. Аммо шуни 
таъкидлаш жоизки, атрофимиздаги муҳитни, борлиқни фақат ҳиссиѐт 
воситасидагина билиш бугунги кунга келиб, етарли бўлмай қолди. 
Фараз 
қилайлик, электр тармоғидаги кучланишнинг қийматини 
билмоқчисиз деб. Табиийки, фақатгина ҳис этиш органлари орқали буни амалга 
ошириб бўлмайди. Бунинг учун бизга "вольтметр" деб аталадиган восита лозим 
бўлади. Бундан ташқари, ушбу ўлчаш асбобидан фойдаланиш учун мавжуд 
тартиб-қоидаларни ҳам билиш лозим бўлади. 
Аксариятингиз портфелда линейка олиб юрасиз. Одатда ҳаммамиз бир 
нарсага одатланиб қолганмиз-ки, ушбу линейкада шкала бўлиши, турли 
линейкалалардаги шкалалар бир хилдаги бўлакларга бўлинганлиги биз учун 
табиий ҳисобланади. Модомики, ушбу линейкаларни ишлаб чиқариш, улардаги 
шкала белгиларини бир хил қилиб тайѐрлаш тагида катта меҳнат ѐтади. Шу
меҳнат мобайнида ҳам бир қанча ўлчашларни амалга ошириш керак бўлади. 
Ҳозирги вақтларда хеч бир мутахассис йўқ-ки, ўз иш фаолияти мобайнида 
ўлчашларни қўлламаса. Унинг олдида турган муаммо қанчалик мураккаб бўлса, 



ўлчашларнинг аҳамияти шунчалик салмоқли бўлади. ЮНЕСКО маълумотига 
кўра, ҳозирда инсон фаолиятининг 3000 дан ортиқ соҳаси айнан ўлчашлар билан 
чамбарчас боғлиқ саналар экан. 
Ҳар бир ишда муайян тартиб-қоидалар мавжудлиги каби ўлчашларнинг 
ҳам ўзига хос бўлган қоидалари, усуллари ва бу усулларни амалга ошириш учун 
кўрсатма бўлиб хизмат қилувчи услублари мавжуд бўлиб, буларнинг бари 
муайян меъѐрий хужжатлар асосида бир тизимга келтирилган. 
Мана шу юқорида айтилган ўлчашлар, ҳоҳ оддий, ҳоҳ мураккаб бўлсин, 
ҳоҳ бир мартада ўлчанадиган, ҳоҳ кўп мартада ўлчанадиган бўлсин, ҳоҳ 
оддийгина линейка воситасида, ҳоҳ жуда катта ўлчамли махсус қурилмаларда 
ўлчанадиган бўлсин, барчаси учун тааллуқли бўлган ва айнан шу масалалар 
билан шуғулланадиган алоҳида фан мавжуд бўлиб, унга метрология номи 
берилган. Метрология фани ҳам ўз навбатида бир нечта тармоқларга бўлинади. 
Бу тармоқлар ўзининг моҳияти, мазмуни, фаолият доираси ва объектлари билан 
ўзаро фарқланади. Ушбу, "Физикавий-кимѐвий ўлчашлар" фани ҳам 
метрологиянинг бир тармоқ фанларидан ҳисобланади. 




Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish