мавзу. Классик геосиёсатнинг асосий гъоялари ва тамойиллари соат



Download 225,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana23.05.2022
Hajmi225,84 Kb.
#607901
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-MAVZU. KLASSIK GEOSIYOSAT

Weltmacht – 
дунёнинг энг қудратли давлати ва денгиз омили.
Шимолий Американи яхши ўрганганлиги Ратцелга жиддий таъсир 
кўрсатган, ҳатто “Шимолий америка шаҳарлари ва цивилизациялари 
харитаси” (1874) ҳамда “Шимолий Америка қўшма Штатлари” (1878, 1880) 
номли икки асарини шу минтақага бағишлаган. У америкаликларда “макон 
туйғуси” юқори даража ривожланганлигини таъкидлаб, елкасида Европа 
тарихининг “сиёсий-географик” тажрибаси бўлган америкаликлар олдида 

бўш” ҳудудларни ўзлаштириш вазифаси қўйилган эди деган хулосага 
келади. Шундан келиб чиқиб, Эски Дунё аста-секин ва мушоҳадавий тарзда 
етиб келган нарсани америкаликлар онгли равишда амалга оширдилар. 
Ратцелда биз биринчи бўлиб, бошқа муҳим геосиёсий концепция – “дунё 
миқёсидаги қудратли давлат” (Weltmacht) тушунчасини учратамиз. 
Ратцелнинг таъкидлашича, кўпгина йирик давлатлар тараққиётида имкон 
қадар кўрпоқ ҳудудларни истило қилишга интилиш тенденцияси кузатилади, 
бу интилиш аста-секинлик билан сайёравий миқёсга чиқади. 
Демак, географик тараққиёт эртами кеч ўзининг минтақавий 
даражасига кўтарилиши керак. Минтақавий ҳудудларни сиёсий ва стратегик 
жиҳатдан бирлаштиришнинг Америка тажрибасидан олинган ушбу 
4
Қаранг: Friedrich Ratzel. "Ueber die Gesetze des raeumlicher Wachstum der Staaten", 1901 


тамойилни Германияга нисбатан қўллаган Ратцел унинг минтақавий давлат 
бўлиши мумкинлигини башорат қилади. Ратцель геосиёсатдаги энг муҳим 
мавзулардан яна бири - цивилизация ривожида денгизнинг аҳамиятини ҳам 
ёритиб беради. Ўзининг “Денгиз – халқлар қудратининг манбаи” (1900)
китобида ҳар бир кучли давлат ўзининг ҳарбий–денгиз кучларини алоҳида 
ривожлантириши муҳимлигини, бу нарсани тўлақонли истилонинг сайёравий 
қамрови талаб қилишини таъкидлайди
5
. Баъзи бир давлатлар (Англия, 
Испания, Голландия) денгизчиликни тўсатдан амалга оширган бўлсалар, 
қуруқликдаги давлатлар (Ратцель табиийки Германияни назарда тутган) 
онгли равишда ривожлантиришлари керак. Бу эса “дунё миқёсидаги давлат” 
(W
еlmacht) мавқеига яқинлашишнинг зарурий шарти ҳисобланади. 
Денгиз ва «дунё миқёсидаги давлат» мавзулари Ратцелда бир бири 
билан боғланиб ўрганилади, кейинги геосиёсатчилар (Мэхэн, Макиндер, 
Хаусхофер ва айниқса Шмитт)да бу мавзу тартибга келади ва 
такомиллашади. 
Ратцел асарлари барча геосиёсий тадқиқотларга зарурий пойдевор 
ҳисобланади. Унинг асарларида геосиёсий фаннинг асосида ётувчи барча 
асосий тезислари қисқача шаклда мавжуд. Швед олими Челлен ва немис 
Хаусхоферлар ўз мажмуаларини яратишда Ратцел асарларига таянганлар. 
Ратцел ғояларини француз олими Видаль де ля Бляш, инглиз Макиндер, 
америкалик Мэхэн ва рус евроосиёчилари (П. Савицкий, Л.Гумилёв ва 
бошқалар) ўрганганлар. Шуни ҳисобга олиш керакки, Ратцелнинг сиёсий 
иштиёқи тасодифий эмас. Унда ҳоҳ демократик (англосаксон 
геосиёсатчилари Макиндер, Мэхен), ҳоҳ «идеократик» (Хаусхофер, Шмитт, 
евроосиёчилар) шаклда ифодаланган бўлсин деярли барча геосиёсатчиларда 
яққол ифодаланган миллий руҳ сезилиб турарди.

Download 225,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish