мавзу. Классик геосиёсатнинг асосий гъоялари ва тамойиллари соат


Хэлфорд Макиндернинг геосиёсий қарашлари



Download 225,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana23.05.2022
Hajmi225,84 Kb.
#607901
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-MAVZU. KLASSIK GEOSIYOSAT

Хэлфорд Макиндернинг геосиёсий қарашлари.
Сэр Хэлфорд Дж. Макиндер (1861-1947) геосиёсатчилар орасидаги энг 
ёрқин шахсдир. Географиядан олий малумот олгач Лондон Иқтисод Мактаби 
(олий ўқув юрти) директори этиб тайинлангунга қадар 1887 йилдан бошлаб 
Оксфорд университетида дарс берган. 1910 йилдан 1922 йилгача умумий 
палата аъзоси, 1919-1920 йиллар орасида эса Британиянинг Жанубий 
Русиядаги мухтор вакили бўлган. 
Макиндер халқаро муносабатлар йўналишига жиддий таъсир этиш 
кучига эга бўлган ва шу туфайли Англия сиёсатида олий мартабага эришган, 
шунингдек дунё сиёсий тарихини талқин этишда энг дадил ва инқилобий 
мажмуа яратган машҳур шахсдир. 
Фан сифатида геосиёсатга хос бўлган жумбоқ Макиндернинг илмий 
қарашлари мисолида яққол кўзга ташланади. Макиндернинг нафақат сиёсат 
9
Қаранг. Friedrich Naumann "Mitteleuropa", 1915 


оламида, балки илмий доиралардаги юқори мавқеига қарамасдан, унинг 
ғоялари илмий ҳамжамият томонидан қабул қилинмаган. У дунё сиёсий ва 
географик тарихини ўзига хос талқин қилиш асосида Англиянинг халқаро 
масалалар бўйича стратегиясини ишлаб чиқишда деярли ярим аср мобайнида 
фаол ҳамда муваффақиятли иштирок этади, шунга қарамасдан танқидий 
руҳдаги олимлар геосиёсатнинг фан сифатидаги самараси ва қадр-қимматини 
тан олмайдилар. 
Тарихнинг географик ўқи.
1904 йилда “Географик мажалла”да нашр этилган “Тарихнинг 
географик ўқи” номли маъруза Макиндернинг дастлабки ва энг ёрқин 
чиқиши бўлган эди
10
. Макиндер бу мақолада кейинги барча асарларида ҳам 
ривожлантирилган география ва тарихга оид қарашларини акс этттиради. 
Макиндернинг ушбу мақоласи мазкур фан тарихидаги энг асосий геосиёсий 
матн сифатида баҳоланиши мумкин, негаки ушбу матнда нафақат “сиёсий 
география” тараққиётининг барча олдинги йўналишлари умумлаштирилади, 
балки мазкур фаннинг асосий қонуни ҳам ишлаб чиқилади. 
Макиндер фикрича энг қулай географик макон бу ўрталикдаги ҳолат 
бўлиб, бирор бир минтақанинг марказини эгаллагаш Давлат учун турли 
жиҳатлардан фойдалидир. Марказийлик ҳолати нисбий тушунча бўлиб турли 
вазиятларда ўзгариб туриши мумкин. Аммо, сайёравий нуқтаи назардан 
дунёнинг марказида Евросиё минтақаси, унинг марказида эса “дунёнинг 
юраги” ёки “heartland” жойлашган. У бутун дунёни назорат қилиш учун энг 
қулай географик плацдармдир. 
Heartland 
Дунё Ороли (World Island) чегараси доирасида 
умуммиқёсдаги асосий ҳудуд ҳисобланади. Макиндер Дунё Ороли 3 минтақа 

Осиё, Африка, Европадан иборат деб билган. Шундай қилиб, Макиндер 
марказда тўпланувчи доиралар тизимини қўллаган ҳолда бутун сайёра 
миқёсидаги ҳудудлар кетма-кетлигини яратди, унинг энг марказида 

тарихнинг географик ўқи” ёки “ўқ майдон” (pivot area) жойлашган. Ушбу 
геосиёсий тушунча географик нуқтаи-назардан Россия билан баробар 
маънони англатади. Ана шу “ўқ”ни Ташкил этган воқелик “heartland”, яъни 
ернинг юраги деб аталади. 
Ундан кейин эса, “ички ёки ташқи яримой (inner of marginal сrestent)” 
жойлашган. Бу белбоғ Евросиё минтақасиининг қирғоқ ҳудудларига тўғри 
келади. Макиндернинг фикрига кўра, “ички ярим ой” цивилизация 
ривожининг анча тезкор қисмини Ташкил этади. Бу эса цивилизацияларнинг 
денгиз ва дарёлар соҳилларида пайдо бўлганлиги тўғрисидаги “потамик 
назария” деб аталмиш тарихий қоидага мос келади. Ушбу назария барча 
геосиёсий қурилмаларнинг муҳим нуқтаси ҳисобланишига эътибор бериш 
керак. Сув ва қуруқлиқнинг кесишиши давлат ва халқлар тарихида муҳим 
омил ҳисобланади. Бу мавзу кейинчалик Шмитт ва Спайкмэн томонидан 
ривожлантирилган бўлсада, унга илк бор геосиёсий шакл берган киши айнан 
10
Halford Mackinder "Geographical Pivot of History" in "Geograghical Journal", 1904. 
Русский 
перевод в ж-ле "Элементў. Евразийское обозрение", 1996, №7, стр. 26 --31 


Макиндер ҳисобланади. Бундан кейин янада кенгроқ доира: “ташқи ёки 
оролий ярим ой” (outer or insular crecent) бошланади. Бу ҳудуд Дунё Ороли 
(World Island
)нинг минтақавий массасига нисбатан (географик ва маданий 
жиҳатдан) бутунлай ташқарида жойлашган. Макиндер фикрича бутун тарих 
қуйидаги жараёнлар билан сабаб-оқибат тамойилига асосланган ҳолда 
кечган. Heartlandнинг марказидан унинг атрофига “қуруқлик босқинчилари” 
томонидан мунтазам равишда ҳужум бўлиб турган. Бу муғуллар босқини 
даврида айниқса яққол кўзга ташланган. Бироқ улардан олдин скиф, хунн, 
аланлар томонидан ҳам худди шундай босқин бўлган. Макиндер фикрига 
кўра, “тарихнинг географик ўқи”дан келиб чиқадиган цивилизациялар 
heartland
нинг энг ички ҳудудларидан бошлаб “авторитар”, “поғонавий” 
(иерахиявий), нодемократик”, “савдога асосланмаган” каби хусусиятларга 
эга. Бундай цивилизациялар қадимги дунёда қадимги Рим ёки Доро Спартаси 
сингари жамиятларда акс этган эди.
Ташқаридан, “орол яримойи” минтақаларидаги “денгиз босқинчилари” 
ёки “оролликлар” томонидан Дунё Оролига ҳужум қилинади. Улар 
Евросиёдан ташқаридаги марказлардан келиб чиққан мустамлакачи 
экспедициялар бўлиб минтақанинг ички сарҳадларидан келувчи кучларни 
енгиб денгиз ва қуруқлик кучларини тенглаштиришга интиладилар. «Савдо-
сотиқ» ва “демократик” сиёсий тизим “ташқи ярим ой” цивилизацияларига 
хос хусусиятдир. қадимда Афина давлати ёки Карфаген шундай 
хусусиятлари билан ажралиб турган.
Икки қутбни эгаллаган ушбу цивилизацион–географик мажмуа 
оралиғида “ички ярим ой” ҳудуди жойлашган, у икки ёқлама бўлганлиги 
ҳамда доимий равишда бир-бирига зид бўлган маданиятлар таъсирида 
қолганлиги туфайли анча ҳаракатчан бўлган ва шу сабабли цивилизациянинг 
энг тараққий топган ҳудудига айланган. 
Макиндер фикрича тарих географик ўлароқ минтақавий ўқ атрофида 
рўй беради. Ушбу тарих айнан “ички ярим ой” ҳудудларида яққолроқ 
сезилади, айни пайтда “heartland”да “ҳаракатсиз” архаизм, “ташқи ярим 
ойда” эса қандайдир цивилизациявий тартибсизлик ҳукм суради. 

Download 225,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish