мавзу. Классик геосиёсатнинг асосий гъоялари ва тамойиллари соат


Давлатларнинг - тирик тана сифатидаги моҳияти



Download 225,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana23.05.2022
Hajmi225,84 Kb.
#607901
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-MAVZU. KLASSIK GEOSIYOSAT

Давлатларнинг - тирик тана сифатидаги моҳияти. 
Ратцель мазкур асарида ҳудуд (жой, замин)нинг бирламчи ҳамда 
ўзгармас омил эканлиги ва халқларнинг манфаати унинг атрофида 
айланишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилади. Ҳудуд ва замин тарихий 
тараққиётни олдиндан белгилаб беради. Бундан эса тадрижий мазмундаги 
қуйидаги хулоса келиб чиқади: “давлат тирик”, лекин “заминда илдиз отган 
тана (борлиқ) ҳисобланади”. Давлат ҳудудий рельеф, ўлчам ҳамда уларнинг 
халқ томонидан англанишидан ташкил топади. Шундай қилиб Давлат 
категориясида ҳудуднинг объектив географик белгилари ва уларни 
умуммиллий миқёсда субьектив жиҳатдан англаниши сиёсатда ифодаланган 
ҳолда акс этади. Ратцел миллатнинг географик, демографик ва этномаданий 
хусусиятларини энг мукаммал тарзда ўзида уйғунлаштира олган давлатни 

меъёрдаги давлат” деб ҳисоблайди. 
У шундай деб ёзади: “Давлатлар ўз тараққиётининг барча 
босқичларида зарурий тарзда ўз тупроқлари билан алоқасини сақлаб қолувчи 
(борлиқ) тана сифатида қаралади ва шу туфайли улар географик нуқтаи-
назардан ўрганилиши зарур. Этнография ва тарих давлатнинг ҳудудий 
негизда тараққий топишини, у билан яқинлашиши, бирикиши ва ундан 
қувват олишини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, давлат макондан 
бошқариладиган ва жонланадиган ҳудудий борлиқ экан, уни тасвирлаш, 
таққослаш ва ўлчаш географиянинг вазифасидир. Давлат Ҳаёт босқини 
натижасида рўй берадиган ҳодисаларнинг энг юқори нуқтасига айланган 
ҳолда, ушбу ҳодисаларга сингиб кетади”.
2
Бундай “органистик” ёндашув, давлатнинг ҳудудий жиҳатдан 
кенгайиши Ратцел томонидан худди тирик жонзотнинг ривожланиши 
сингари тириклик жараёни сифатида қабулланаётганлигини кўрсатмоқда. 
Ратцелнинг “органистик” ёндашуви макон (Raum)нинг ўзига нисбатан 
муносабатда ҳам кўриниб туради. Ушбу “макон” миқдорий хусусиятга эга 
бўлган моддий категориядан “ҳаётий сфера”, “ҳаётий макон” (Lebensraum) 
тарзидаги янги сифат даражасига кўтарилади ва қандайдир “геобиомуҳит”га 
айланади. Бундан Ратцелнинг “маконий мазмун” (Raumsinn) ва “ҳаётий 
қувват” (lebensenergie) каби, бошқа иккита муҳим атамаси келиб чиқади. Бир-
бирига яқин ушбу атамалар халқлар ҳамда географик тизимларга хос муҳим 
хусусиятни англатади ва, ўз навбатида, халқлар ва давлатлар тарихидаги 
сиёсий аҳамиятини олдиндан белгилаб беради.
Ушбу тезисларнинг барчаси геосиёсатнинг асосий тамойиллари 
ҳисобланади ва кейинги пайтларда Ратцелнинг издошлари уларни айнан шу 
тарзда ривожлантирганлар. Бундан ташқари давлатга нисбатан “заминда 
илдиз отган ҳудудий асосдаги тирик тана” сифатида муносабатда булиш 
геосиёсий услубнинг бош ғояси ҳамда ўқ илдизи ҳисобланади.
2
Ўша жойда. 


Бундай 
ёндашув 
фақатгина 
инсоният 
оламига 
тегишли 
ҳодисаларнигина эмас, балки унга тегишли бўлмаган соҳалардаги 
ҳодисаларнинг ҳам бутун мажмуасини таҳлилий тадқиқ қилишга 
йўналгандир. Макон табиат, атроф-муҳитнинг ёрқин ифодаси бўлиб шу 
ҳудуддаги элат ҳаётини узлуксиз таъминлайдиган тирик борлиқ сифатида 
қаралади.
Бу маънода Ратцель, Фердинанд Тенниc исмли олим энг ёрқин вакили 
бўлган немис “органистик” социология мактабининг бевосита вориси 
ҳисобланади. 

Download 225,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish