Россиянинг қитъадаги мавқеи.
Макиндер ўз манфаатларини англосаксон орол дунёси, яъни “ташқи
ярим ой” ҳудудининг манфаатлари билан тенглаштирган. Бундай вазиятда
“
дунё ороли” геосиёсий жиҳатдан шундай йўналишга эга бўладики, бунда
heartland
максимал даражада заифлашади, шунингдек “ташқи ярим ой”нинг
“
ички ярим ой”га кўрсатадиган таъсири эса имкон қадар кенгайиб боради.
Макиндер “тарихнинг географик ўқи”нинг бутун дунё сиёсатидаги стратегик
устуворлигини таъкидлаб, муҳим геосиёсий қонунни қуйидагича
шакллантирган: “ким Шарқий Европани назорат қилса, “heartland”да
устунлик қилади; ким heartlandда устунлик қилса Дунё Оролида устунлик
қилади; ким Дунё Оролида устунлик қилса дунёда устунлик қилади.
11
11
H.Mackinder "Democratic ideals and reality", New York, 1919.
«
Демократик идеаллар ва воқелик».
Сиёсий даражада бу Россиянинг стратегик маънодаги етакчилигини тан
олишни англатар эди. Макиндер Тарихнинг географик ўқида: “Германиянинг
Европадаги ўрни қандай бўлса Россия бутун дунё миқёсида худди шундай
марказий стратегик позицияни эгаллайди. У ҳамма томонга ҳамла қилиши ва
айни вақтда ўзи ҳам шимолдан ташқари барча тарафдан хужумга дучор
бўлиши мумкин. Ундаги темир йўл имкониятларининг тўла ривожлантириш
вақт талаб этадиган ишдир”, деб ёзади.
Шундан келиб чиқиб, Макиндер англосаксон геосиёсатининг бош
вазифаси “тарихнинг географик ўқи” (Россия) атрофида минтақавий
стратегик иттифоқ Ташкил топишига йўл қўймаслик деб ҳисоблаган. Демак,
“
ташқи ярим ой” кучларининг стратегияси heartlandдан имкон қадар кўп
миқдорда соҳилли ҳудудларни тортиб олиш ва уларни “орол цивилизация”си
таъсири остига киритишдан иборат.
“
Кучлар мувозанатининг ўқ давлат (Россия) томон ўзгариши, унинг
Евросиёнинг атроф ҳудудларини истило қилиши билан баробар рўй бериб,
минтақанинг улкан заҳираларидан фойдаланган ҳолда қудратли денгиз флоти
яратиш имконини берди: бу вазиятда дунё салтанати даражасига етиш ҳам
унчалик узоқ эмас. Бунга Россия Германия билан бирлашган тақдирдагина
имкон туғилиши мумкин. Ривожланишнинг бундай таҳдиди Францияни
денгиз орти қудратли давлатлари билан иттифоққа киришга мажбур қилади
ва Франция, Италия, Миср, Ҳиндистон ва Корея “ўқ ҳудудлар” кучларини
барча йўналишлар буйича кесиб қўйиш ва бу билан қудратли ҳарбий флот
яратишлари учун барча кучларини тўплашларида уларга халақит бериш
мақсадида ташқи қудратли давлатлар флотилиялари тўхтайдиган қирғоқ
базаларига айланадилар. (Тарихнинг географик ўқи).
Қизиғи шундаки, Макиндер фақатгина назарий гипотеза яратмади,
балки Антантани қўллаб қувватлаш мақсадида тузилган “оқ ҳаракат”ни
Ташкил этишда фаол иштирок этди. Макиндер бу ҳаракатни немисларга
хайрихох бўлган евросиёчи–шўролар қудратини заифлаштиришга
йўналтирилган атлантистча ҳодиса деб ҳисоблар эди. Макиндер Англия
ҳукуматидан имкон қадар кўпроқ мадад олишга ҳаракат қилган ҳолда шахсан
ўзи “оқ ҳаракат” раҳбарларига маслаҳатлар берган. Макиндер гўё нафақат
“
Брест сулҳи”, балки Риббентроп–Молотов пактини ҳам авлиёларча аввалдан
кўра олган эди.
1919 йилда “Демократик идеаллар ва воқелик” китобида шундай ёзган:
“
Мободо буюк минтақа енгилмас армаданинг асоси бўлиш учун кунлардан
бир кун сиёсий жиҳатдан бирлашса денгиз кучларининг аҳволи нима
бўлади”?
12
Ярим асрдан сўнг АҚШ ва Шимолий-Атлантика иттифоқининг
геосиёсатига айланган англосаксон геосиёсатига Макиндер айнан нима
берганлигини англаш мушкул эмас: Евросиё блокини ёки Россия ва
Германия ўртасида стратегик иттифоқ тузиш, heartlandнинг геосиёсий
12
См. H.M."Democratic ideals and reality", op. cit. New York, 1919.-
«
Демократик идеаллар ва
воқелик».
жиҳатдан кучайиши ҳамда истилосини амалга оширадиган имкониятларга
ҳар қандай усуллар билан бўлсада халақит бериш. XX аср давомида ғарбда
кечган узлуксиз русофобия ғоявий эмас, балки кўпроқ геосиёсий характерга
эга. Бироқ, у ёки бу кучларнинг цивилизацион тури ва геосиёсий моҳияти
ўртасидаги Макиндер кўрсатиб ўтган алоқа ҳисобга олинса, геосиёсий
атамалар қулайлик билан мафкуравий атамаларга алмашинадиган формулага
эга бўлиш мумкин. «Ташқи ярим ой» - либерал демократия; «тарихнинг
географик ўқи – нодемократик авторитаризм; «ички ярим ой» ҳар иккала
мафкуравий тизимнинг уйғунлигидан иборат оралиқ андозадир.
Макиндер фаол иштирок этган Версаль шартномасининг асосий
геосиёсий ғояси унинг қарашларидан иборат эди. Бу шартнома ғарбий
Европанинг денгиз кучлари (англосаксон дунёси) учун қирғоқ базаси бўлиб
қолажагини мустаҳкамлаш учун тузилганди. Шу билан бирга Макиндер
немислар ва славянларни бир биридан ажратиб турувчи чегаравий
(лимитроф) давлатлар тузилишини ҳам назарда тутади. Бундай оралиқ
давлатлар улар ўртасида «орол давлатлари» ва демакки «демократия» учун
ҳам ўта хавфли бўлган минтақавий стратегик итифоқ тузишга халақит
беради. Макиндер асарларида heartland географик чегараларининг
эволюциясини кузатиш жуда муҳимдир.
Агар 1904 ва 1919 йилларда (шунга мувофиқ «Тарихнинг географик
ўқи» мақоласи ва «Демократик идеаллар ва воқелик» китобида) heartlandнинг
ташқи кўриниши умумий белгиларга кўра Русия Империяси чегаралари,
кейинчалик эса СССР чегараларига мос келган бўлса, 40-йилларда Макиндер
ўзининг олдинги қарашларини қайта кўриб чиқади ва шўроларнинг Енисей
ортида жойлашган Шарқий Сибир ҳудудларини heartlandдан чиқариб
ташлайди. Деярли аҳолисиз бўлган ушбу шўро ҳудудларини у Лена дарёси
номидан келиб чиққан ҳолда «Lenaland Россияси» деб атайди
13
.
«Нeartlandда Россиянинг 9 миллион аҳолиси бор, 5 миллиони
Иркутскдан Владивостокгача бўлган минтақалараро темир йўл ҳудудида
яшайди. қолган ҳудудларда ҳар 8 км квадратга бир кишидан кам аҳоли тўғри
келади. Бу ернинг табиий бойликлари ёғоч, минераллар бўлиб, уларга
умуман қўл урилмаган
14
.
“Lenaland
”нинг «Нeartland” чегараларидан чиқарилиши уни «ички ярим
ой» ҳудуди сифатида қабуллаш имкониятини, яъни «орол давлатлари»
томонидан «тарихнинг географик ўқи»га қарши жанг қилишда
қўлланиладиган қирғоқ ҳудуди сифатида фойдаланиш мумкинлигини
англатарди. «Оқ ҳаракат» ва Антанта ҳаракатини Ташкил этишда фаол
иштирок этган Макиндер афтидан Колчакнинг Евроосиё марказига қарши
чиқишини «ташқи ярим ой» ҳудудларига нисбатан бўлажак ҳужум сифатида
талқин қилган. Шу туфайли унинг назорати остида бўлган ҳудудларни
13
Halford Mackinder "The Round Planet and the winning of the Peace", 1943. «
Айлана сайёра ва
тинчликни забт этиш».
14
Halford Mackinder "The Round Planet and the winning of the Peace", 1943. «
Айлана сайёра ва
тинчликни забт этиш».
эҳтимолдаги «қирғоқ ҳудудлари» сифатида қабуллаш учун етарли асос деб
ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |