2.
Ўпирилиш (қулаш) – бу тоғ жинслари массиви ва алоҳида
блокларнинг тик қия силжиш юзалари бўйлаб узилиш ёки тезлик билан
силжиш жараёнидир. Қияликларда кўпинча тоғ жинсларининг думалаб
тушиши, ағдарилиши ва майдаланиши кузатилади. Бу жараён ўпирилиш
деформацияси дейилади. Ўпирилиш тоғ жинси массивидаги энг хавфли
деформация тури ҳисобланади. Шунингдек ўпириладиган тоғ жинслари
массаси жуда катта кинетик энергияга эга бўлади. Тоғ жинсларининг
ўпирилиш жараёни жуда қисқа вақт ичида, бир неча секунтдан бир неча
минутгача бўлган оралиқда юз беради. Ўпирилиш олдиндан аниқ бўлмайди.
У узоқ вақт кичик силжиш босқичи жараёни (бир неча кундан бир неча
Очиқ кон ишларида тоғ жинслари массивининг
деформациялари. Деформацияларнинг таснифланиши
Навоий давлат кончилик
институти
Jiyanov Abdunor Bobokulovich
|
Геомеханика
3
ойгача) мобайнида юзага келади. Агдарилиш деформацияси хар кандай Тоғ
жинси типида юзага келиши мумкин, лекин уларнинг куриниш схемалари хар
хил булиши мумкин.
Барқарор бўлмаган массивларда тоғ жинслари аниқланган энг катта
кучланиш юзалари бўйлаб тарқалган ва бу юзалардаги тоғ жинси бўлаклари
орасидаги боғлиқлик энергиясини кўрсатадиган потенциял энергияга эга
бўлади. Аниқланган шаритларда массивда кичик нуқсон (дефект) лар ва энг
кичик даражадаги бўлаклар боғланишининг бузилиши кузатилади. Натижада
юзага келган ўпирилиш жараёнида массивдаги потенциал энергия жуда тез
вақт ичида ўпирилишнинг кинетик энергиясига айланади. Бу эса деформация
турларининг энг фожеали характерлари билан тушунтирилади.
Ўпирилиш деформацияси барча турдаги тоғ жинсларида юз бериши
мумкин. Уларнинг баъзи бир юзага келиш шакллари ва асосий сабаблари
11.2-расмда келтирилган. Барча мустаҳкам қояли тоғ жинсларида ўпирилиш
кўпинча қазиш томонида 30
0
дан катта бурчак остида тўпланган заиф юзалар
бўйлаб вужудга келади. Баъзи ҳолатларда ўпирилиш юзалари мураккаб
шаклга эга бўлади. Улар қияликлар юзаларига нисбатан турлича
мўлжалланган бир қанча заифлашиш юзаларининг йиғиндиси орқали
аниқланади.
11.2-расм. Поғоналардаги ўпирилиш деформацияларининг схемалари:
а – тўғри силжиш; б – иккита текислик бўйлаб силжиш; в – синган жой бўйлаб
силжиш; г – поғонали силжиш; д,е – мураккаб силжиш; ж – блокнинг ағдарилиши; з –
айлана цилиндрик юзалар бўйлаб ўпирилиш.
Ўпирилишнинг энг оддий кўриниши тоғ жинси монолит блокининг
ясси юза бўйлаб силжишидир (11.2
а
-расм). Ўпирилишнинг бундай кўриниши
тўғри силжиш деб аталади. Бу ҳолатда тоғ жинсларининг таркиби бўйича
турли қатламларининг заифлашиш чегаралари ёки таркибига асосан бир
хилдаги тоғ жинсларининг дарзлик ва сланецсимонлик текислигида силжиш
юзалари содир бўлади. Кон лаҳимларининг дарзликлари ва сланецсимонлиги,
ҳамда
қатламлар
чегараларининг
узилиши
ўпирилишнинг
асосий
сабабларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |