Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


СУВ РЕСУРСЛАРИНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   192
Bog'liq
IV qism

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН 
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Ассистент З.Ясаков.,И.Э.Эшимов., С.Б.Махмудов., Х.И.Исмоилов
МКК факультети талабалари, СамДАЫИ 
 
“...Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлиги нуқтаи 
назаридан қараганда, сув заҳираларининг, шу жумладан,
ер ости ва ер усти сувларининг кескин тақчиллиги
ҳамда ифлосланганлиги катта ташвиш туғдирмоқда. 
Суғориладиган ҳудудларда сув табиатнинг бебаҳо
инъомидир. Бутун ҳаѐт сув билан боғлиқ. Зотан, сув
тамом бўлган жойда ҳаѐт ҳам тўхтайди...” 
И.А.Каримов

Рeспубликaмиздa сув зaҳирaлaридaн тeжaб фoйдaлaнишнинг сaмaрaли 
тexнoлoгиясини қўллaшни ҳaѐтнинг ўзи тaлaб этмоқда. Сув xaрaжaтини, 
сувни сaрфлaшнинг aниқ ҳисoбини юритиш, бундa экинлaргa 
сaрфлaнaдигaн сувни тeжaш, тoзa ичимлик сувидaн мaқсaдли, эхтиѐжгa 
ярaшa фoйдaлaнишгa aлoҳидa эътибoр қaрaтиб кeлинмоқда.
Республикамиз 
иқтисодиѐтини 
келгусида 
ривожлантириш 
мамлакатимиз табиий бойликларидан тежамли фойдаланишга боғлиқ 
бўлиб, бу ерда аҳолини маиший ва халқ хўжалигини ишлаб чиқариш 
эҳтиѐжлари учун зарур бўлган сув ресурслари алоҳида аҳамият касб этади. 
Саноат ва қишлоқ хўжалиги тараққиѐти суръатларининг ўсиши, шунингдек, 
аҳоли сонининг ортиши қўшимча сув миқдорларини талаб қилмокда. 


138 
Табиий ҳолатдаги режими, ҳажми ва сифати каби кўрсаткичлари бўйича сув 
манбаларининг талаб даражасида етарлича жавоб бера олмаслиги, ушбу 
муаммо ечимини мураккаблашувига олиб келмоқда. Сўнгги пайтда атроф-
муҳитни ва унинг ресурсларини, жумладан, энг муҳим неъматлардан бири - 
сувни муҳофаза қилиш алоҳида долзарб аҳамият касб этади. Жаҳон 
ҳамжамиятини аҳолини ва иқтисодиѐтни сув билан таъминлаш муаммоси 
ташвишлантирмоқда. Зеро, расмий маълумотларга кўра, бугун сайѐрамизда 
1 миллиарддан зиѐд одам тоза сувдан фойдаланиш имкониятига эга эмас. 
Келгусида аҳоли сонининг муттасил ўсиб бориши ва иқлим ўзгаришлари 
оқибатида сув ресурслари тақчиллиги янада кескинлашади. Марказий 
Осиѐдаги Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик муаммолар 
бутун дунѐга яхши маълум. Лекин бу аччиқ тажриба ҳамма учун ҳам сабоқ 
бўлмаган кўринади. Трансчегаравий дарѐларда улкан тўғонлар қуриш билан 
боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишга, ишлаб турган ва қурилаѐтган 
гидроиншоотларни энергетик иш режимига ўтказишга бўлаѐтган 
уринишлар минтақа аҳолисининг катта қисмини ҳақли равишда ташвишга 
солмоқда. Бундай хатти-ҳаракатларнинг салбий оқибатлари бу ерда 
яшаѐтган миллионлаб одамларнинг ҳаѐтига таҳдид солади. Чунки улар 
ҳозирданоқ глобал хусусият касб этмоқда. Сув ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш, минтақавий ва глобал даражада гидрологик балансни сақлаш, 
сув ресурсларини асраш ва тежаш, сувдан фойдаланиш ҳажмини 
камайтиришни таъминловчи деҳқончилик тизимини такомиллаштириш, сув 
хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш, сувни тежайдиган 
замонавий технологияларни жорий этиш - булар ҳаѐтнинг ўзи олдимизга 
қўяѐтган ғоят муҳим масалалар бўлиб, биздан алоҳида эътибор ва ўзаро 
манфаатли муҳокамани талаб қилади. Ушбу муаммоларни ечиш учун турли 
ислоҳотлар ўтказилмоқда. Президентимиз И.А.Каримов таъбири билан 
айтганда ―Инсонлар ислоҳотлар учун эмас, ислоҳотлар инсонлар учун 
хизмат қилиши керак‖. Бу ислоҳотларда сувдан оқилона, тежамли 
фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик асосий вазифа қилиб 
кўрсатилган. Сув таъминоти тизимлари мураккаб иншоотлар мажмуаси 
бўлиб, сув манбаасидан бошлаб истеъмолчигача бўлган барча иншоотларни 
ўз ичига олади. Бу иншоотлар бир бири билан узвий боғланган. Сув 
ўтказиш тармоқлари сув таъминоти тизимининг асосий қисмларидан бири 
ҳисобланади. Сув таъминоти тармоғининг асосий вазифаси аҳоли, бинолар, 
ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли сув билан талаб даражасида 
таъминлашдир. Бу эса сув таъминоти тизимида пухта ва аниқ лойиҳаларни 
ишлаб чиқаришни талаб қилади, ушбу лойиҳалар келажак ривожланишини 
олдиндан пухта ўрганилган ҳолда амалга оширилади. Сув таъминоти 
тармоқларини лойиҳалаш гидравлик ҳисоб-китобларни пухта ва аниқ ҳамда 
фан-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишни талаб 
этади. Президентимиз яна шуни таъкидлаб ўтдики, ―Сув ресурсларидан 
оқилона фойдаланиш, минтақавий ва глобал даражада гидрологик балансни 
сақлаш, сув ресурсларини асраш ва тежаш, сувдан фойдаланиш ҳажмини 
камайтиришни таъминловчи деҳқончилик тизимини такомиллаштириш, 
сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш, сувни тежайдиган 
замонавий технологияларни жорий этиш - булар ҳаѐтнинг ўзи олдимизга 


139 
қўяѐтган ғоят муҳим масалалар бўлиб, биздан алоҳида эътибор ва ўзаро 
манфаатли муҳока-мани талаб қилади‖. Демак, бу жуда муҳим аҳамиятга 
эгадир.Республикамизнинг ер ости сувлари умумий сув ресурсларининг 
ажралмас қисми бўлиб, иқтисодиѐтнинг ривожланишида, шаҳарлар ва 
қишлоқлар аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминоти, саноат ва 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг асосий 
сув таъминоти манбаси ҳисобланади. Шундай қилиб, сув ресурсларини 
чегараланганлигини инобатга олиб, сувдан оқилона фойдаланиш ва 
жойларда тузилаѐтган ―Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари‖ фаолиятини 
янада жонлантириш, улардан самарали фойдаланиш, сув ўта танқис бўлган 
йилларда суғорма сувларга минераллашган зовур сувларини зарур нисбатда 
аралаштирган ҳолда ҳамда ташлама сувлари билан қишлоқ хўжалик 
экинларини суғоришда ишлатишдек услуб, келажакда кенг қўлланилишини 
ҳозирги пайтда вужудга келган ҳолат тақозо этмоқда. Мазкур чора-
тадбирларнинг бажарилиши билан Республикамиздаги нафақат экологик 
хавфсизликни таъминлаш, балки эртанги кунимиз истиқболи ва 
фаровонлигини таъминлашга замин бўлиб хизмат қилади. 
УДК: 631.6

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish