Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сонли “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 5 мартдаги 101-2-0-Q/22 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сонли “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 5 мартдаги 101-2-0-Q/22 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сонли “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 5 мартдаги 101-2-0-Q/22 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг тартиби белгиланганлиги;
2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 2-иловага;
сувни тежайдиган суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 3-иловага мувофиқ тақдим этилиши;
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибида 1 штат бирлигидан иборат ички аудит гуруҳлари(кейинги ўринларда - ИТҲБ ички аудит гуруҳлари) ташкил этилганлиги ва асосий вазифалари белгилаб берилганлиги;
Ўзбекистан Республикаси Президентининг айрим қарорларига
4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинсин.
3. Туманда 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Ходжаев, “Аму-Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бўлими (Ғ.Ғайбуллаев)га:
Тегишли ташкилот ва корхоналар билан биргаликда прогноз кўрсаткичларга мувофиқ 2022 йил якунига қадар туман бўйича камида:
1810 гектар,шу жумладан 1300 гектарпахта хомашёси етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш;
200 гектар,шу жумладан 200 гектарбошоқди дон етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш;
1500 гектар экин майдонларининг лазерли ускуна ёрдамида текисланишини ташкил этиш;
туман қишлоқ хўжалиги бўлими в.б (Р.Расулов), туман прокуратураси (Д.Саидов), туман ички ишлар бўлими (С.Шерназаров) билан биргаликда тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;
Туман электр таъминоти корхонаси (А.Шодиев), тегишли ташкилот ва корхоналар билан биргаликда:
бир ҳафта муддатда 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича манзилли руйхатни тасдиқлаш;
бунда сувни тежайдиган тизимлар, биринчи навбатда, йирик сув узатиш ва сув чиқариш тармоқларининг бош қисмида жорий этилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда “бир канал - бир тизим” тамойили асосида жойлаштириш;
экин майдонларининг мавжуд инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда узлуксиз электр энергияси ва сув билан таъминлаш имкони мавжудлигига эътибор қаратиш топширилсин.
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Ходжаевга холислик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш;
“Аму-Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бўлими (Ғ.Ғайбуллаев)га ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимини монтаж қилиш ва сервис хизмати кўрсатиш гуруҳлари ташкил этилишини таъминлаш;
туман қишлоқ хўжалиги бўлими в.б (Р.Расулов)га ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, сувни тежайдиган технологиялар орқали пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича агротехнологик хариталарни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги туман бўлими (С.Ҳожиев) барча янги ташкил этилаётган саноатбоп узум плантацияларига томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклансин.
6. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Ходжаев зиммасига юклатилсин.