|
|
Маъмурий ишлар бўйича
Фарғона туманлараро судига
Манзил: Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри, Хўжанд кўчаси 12-А-уй. 710000
|
|
Давогар:
|
Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси
Манзил: Қўқон шаҳар, А.Т.Хўқандий кўчаси 132-уй,
ИНН: 200145074 тел: 73 543-57-93
|
|
Жавобгар:
|
Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Манзил: Қўқон шаҳар, Турон кўчаси 5-уй.
Тел: 73 542-35-77
|
Д А В О А Р И З А
(шаҳар ҳокимининг 28.10.2020 йилдаги 427-сонли қарорини хақиқий эмас деб топиш тўғрисида)
Қўқон шаҳар ҳокимлигининг 2012-йил 12-октябрь кунги 450-сонли қарори ҳамда 2012-йилда давлат рўйхатига олинган кадастр ҳужжатига асосан Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчаси 4-уйда жойлашган бино ва иншоотларни Болалар шифохонаси бино ва иншоотлари деб тан олиниб, Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг мулки ҳисобланиб, бирлашма балансига олинган.
Бироқ, 12.12.2022 йилдаги 11.2/22-сонли талабномаси асосида ўтказилган хатлов давомида шаҳар ҳокимлигининг 28.10.2020 йилдаги 427-сонли қарори билан Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчаси 4-уйда жойлашган бино ва иншоотларни Болалар шифохонаси худудидаги 50,0 м2 ер майдони “EURO MED DIAGNOSTICS” МЧЖ га ижара асосида енгил типдаги Ақлли лаборатория шахобчасини қуриш учун рухсат берилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 йилдаги (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида) ПҚ-4055-сонли қарори 11-бандида “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг розилигисиз давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулклари бегоналаштирилиши тақиқлансин”- деб кўрсатилган.
Шунингдек, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов раҳбарлигида 02.08.2021 йилда ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш 18-баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 2-бандига кўра ноқонуний равишда бегоналаштирилган, ижарага ёки текин фойдаланишга берилган бино ва ер участкаларини қайтариш чораларини кўриш белгиланган.
Бундан ташқари, бирлашма томонидан ҳозирда аҳоли сони кундан-кунга ошиб бораётганлиги сабабли, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун қўшимча ер майдони ҳамда бино-иншоотга эҳтиёж мавжуд.
Келгусида, ноқонуий эгаллаб олинган ушбу ер майдони ҳамда бино-иншоотларни қайтарилмаслиги, фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Юқорида баён қилинганларга ҳамда МСИЮтКнинг 5, 26, 27-моддаларига асосан
СЎРАЙМАН:
1. Қўқон шаҳар ҳокимининг 28.10.2020 йилдаги 450-сонли қарори билан Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчаси 4-уйда жойлашган бино ва иншоотларни Болалар шифохонаси худудидаги 50,0 м2 ер майдони “EURO MED DIAGNOSTICS” МЧЖ га ижара асосида енгил типдаги Ақлли лаборатория шахобчасини қуриш учун рухсат бериш тўғрисидаги қарорини хақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишингизни,
2. Суд харажатларини жавобгардан ундиришингизни.
Иловалар: - давлат божи ва почта харажати тўланганлиги тўғрисида квитанция
- Тиббиёт бирлашмасига ажратилган ер майдони қарори, кадастр хужжатлар тўплами.
- EURO MED DIAGNOSTICS МЧЖ га ер ажратиш тўғрисидаги хоким қарори ва кадастр хужжатлари тўплами.
Қўқон шахар Тиббиёт бирлашмаси
бошлиғи: К.Б.Сирожидинов.
Do'stlaringiz bilan baham: |