Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ТАРЖИМА ЖАРАЁНИДА ЎХШАТИШ ВА МЕТАФОРАНИНГ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   192
Bog'liq
IV qism

ТАРЖИМА ЖАРАЁНИДА ЎХШАТИШ ВА МЕТАФОРАНИНГ 
ИШЛАТИЛИШ УСУЛЛАРИ. 
АХМЕДОВА Анорхон Насибали қизи-ЎзДЖТУ 2 босқич магистранти
 
 
Таржима шундай сермашаққат жараѐнки, унинг ичига кира борган 
сари, ижодкор елкасида оғир маъсулият борлигини сеза бошлайди. Ҳар бир 
халқ ва элатнинг атоқли адибларининг дурдона асарларидаги: чуқур 
фалсафий мушоҳада, теран мазмун, олижаноб тафаккур ва дунѐқараш 
фидойи таржимонлар туфайли бошқа халқлар хазинасини бойитиб 
бормоқда, маданий алоқаларимизнинг ривожланишида Пушкин ибораси 
билан айтганда маърифатнинг ―почтовой отлари‖ бўлмиш таржимон 
адибларимизнинг роли бугунги кунда бениҳоядир.
Таржима – бу хамиша икки тил қиѐсий стилистикасидир – дейди Е.Г. 
Эткина, - чунки бадиий таржимоннинг вазифаси – ўз тилида оригиналнинг 
стилистик суратини қайта яратишдан иборатдир; оригиналнинг тил 
формасини 
этибордан 
соқит 
қиладиган 
назария 
таржимонни 
қуролсизлантириб қўяди. (1) 
Шеърий санъатлар ичида ўхшатиш ҳамда метафоранинг ифодаланиш 
усуллари бир-бирига ўхшаса-да, фарқли томонлари ҳам мавжуд. 
Метафора(истиора) предметлар ўртасидаги ўхшашликка асосланган поэтик 
кўчим: ўхшашли кўчимдир. Метафора ҳамма вақт ўхшашлик асосида юзага 
келса ҳам, бироқ у ўхшатишдан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади: 
а) ўхшатишда ўхшатилувчи ҳам, ўхшатилмиш ҳам маълум грамматик 
воситалар билан биргаликда ўз маъноларида қатнашадилар. Метафорада эса 
ўхшатилувчи нарса ўрнида ўхшатилмишнинг ўзи кўчма маънода келади; б) 
ўхшатишда ҳамма вақт икки ѐки уч компонент иштирок этиб, у хоҳлаганча 
кенгайиши мумкин бўлса, истиорада кўчма маъно ташувчи бир 
компонентгина иштирок этади. Масалан: Мақсуд Шайхзоданинг ― Капитан 
Гастелло‖ асарида: 
Шер юракли бу лочин
Қоқиб қанот- қулочин, 
Қузғунлардан асради – 
Элнинг хотин-халочин. 
Яъни бу дурдона асарда капитан Гастелло фашистларнинг энг катта


224 
қурол-яроқ омборига ўз самолѐти билан хужум қилади ва бу ерни 
портлатади. Қахрамонимиз ўзини қурбон қилса-да минглаб юртдошлари 
ҳаѐтини сақлаб қолади. Бунда адибимиз Гастеллони шер юракли лочинга 
муқояса қилмоқда. Чунончи лочин бенихоя баландда учиб ҳам ўлжасини 
бехато нишонга олади.
Бадиий тасвир воситасининг бир кўриниши: киши, нарса ва ҳодисага 
хос белги ҳамда хусусиятни ифодалавчи сифатлаш(эпитет) нинг маълум сўз 
бирикмаси таркибида ўз мохияти, ўз белгиларини унга кўчирган ҳолда 
келиши. Масалан: 
олтин водий, зумрад бахор, тоза мухаббат
каби. 
Метафорик сифатлаш ўхшаган ва ўхшатилган предметлардан юзага келади. 
Ўхшатиш асоси ва ўхшатиш воситаси тушириб қолдирилади. Ўхшатиш 
асоси, яъни белгиси метафорик сифатлашнинг кўчма маъносига яширинган 
бўлади. 
 
Инглизча White as a sheet ўхшатиши ―чойшабдай‖ , ― қоғоздай оқ‖
дегани. Ўзбекларда ҳам қоғоз – оқлик рамзи, тасаввурда бундай 
тушунчанинг пайдо бўлишига унинг табиий хоссаси асос бўлган. Бироқ
ўзбек тилида ―чойшабдай оқ ‖ деб чоғиштириладиган фразеологик қолип 
йўқ , бизда докадай оқ дейилади. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида White as 
milk – 
белый как молоко – сутдай оқ – 
бирикмаларининг маъноси эса айнан 
тўғри келади: бу ўринда ҳар уччала тилда ҳам сут – оқлик рамзи. White as 
snow – 
белый как снег – қордай оппоқ
 
бирикмаларида ҳам ҳар уччала тилда 
– қор оқликни ифодалайди. White as chalk - 
белый как мел
бирикмалари 
инглиз ва рус тилларида бир-бирига яқин бўлгани ҳолда , ― бўрдай оппоқ‖ 
деган қиѐс ўзбек тилига хос эмас. White as wool – жундай оппоқ эса фақат 
инглиз тилигагина хосдир, негаки, на рус тилида, на ўзбек тилида жун – 
оқлик тушунчасини ифодалашга хизмат қилмайди ( ― жундай оппоқ‖ 
дейилмайди).
Шекспирнинг ―Ромео ва Жулъетта‖ асаридан бир парчани 
изоҳлаймиз. Ромео ва Жулъетта турмуш қуришга аҳд қилишганидан кейин
Жулъетта энагани никоҳ вақтини ва жойини аниқлаб келиш учун 
Ромеоникига юборган эди. Йўлдан ниҳоятда чарчаб келган энага 
хушхабарни Жулеттага айтишдан олдин ўзининг бош оғриғидан шикоят 
қила бошлайди: 
Lord, how my head aches! 
What a head have I! 
It beats 
as
it would fall in twenty pieces.
Бу ерда ― twenty‖ сони ― piece‖ сўзи билан бирикиб қахрамон 
бошининг қаттиқ оғриганини муболағали қилиб тасвирлаш учун 
қўлланилган. Айни ҳолатда ўзбеклар тожик тилидан қабул қилишган ― чил‖ 
(қирқ) сонидан фойдаланадилар. У ѐки бу фикрни муболағали иқодалаш 
учун турли халқларнинг ўз тиллари учун норма ҳисобланган турли хил 
воситалардан фойдаланадилар. 
Оригинал маънони яхши тушуниб олган ўзбек таржимони ўз тили 
имкониятларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда таржима қилган: 
Оҳ бошгинам оғриб кетди! 
Вой- вой бошгинам 
Бошим гўѐ тарс ѐрилиб чилпора бўлди.


225 
Бу ерда таржимон ажойиб метофорадан фойдаланган. Яъни тарс 
ѐрилиш тарвуз, қовун каби нарсаларга нисбатан ишлатилади. Бошнинг тарс 
ѐрилиб чилпора бўлиши маънони янада кучайтириб, таъсирчанликни 
оширган. Қуйидаги таржимани шоир Муҳаммад Алидир ҳар томонлама ҳам 
семантик, ҳам стилистик томондан оригинал маъносига айнан мос 
эканлигига ҳеч шубха йўқ. Парчада қўлланган 
as 
ўхшатиши 
гўѐ
деб 
адекват тарзида таржима қилинган. 
Хулоса қилиб айтганда,таржимада аслиятдаги каби эстетик таъсирни 
вужудга келтириш, бадиий образни тўлиқ гавдалантириш айрим холларда
таржимонни жумла қурилишларини ўзгартиришга, таржиманинг турли 
усулларини қўллашга мажбур қилиши мумкин. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish