Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ТАСВИРИЙ САНЪАТГА



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   192
Bog'liq
IV qism

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ТАСВИРИЙ САНЪАТГА 
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАР ЎРНИ.
Д.Азизова ҚВХТХКТМОИ 
 
Маълумки, ―Таълим тўғрисида‖ ги қонуннинг бош вазифаси-
умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янги сифат 
даражасига кўтаришга қаратилган бўлиб, энг аввало мактабда ѐшларга 
мавжуд фанларнинг асослари ҳақида билим ва тарбия беришнинг сифатини 
кескин орттиришни мақсад қилади. Бундан жамиятнинг мактаб олдига 
қўяѐтган янги-янги талаблари ѐш авлодга мукаммал таълим бериш, уларни 
замонавий билимдон, баркамол этиб тарбиялашни тақозо этишини 


237 
эътиборга олсак, мактабнинг вазифаси фақат муайян билимларни 
беришдангина иборат бўлиб қолмасдан, балки шу билимларни ҳақиқий ҳаѐт 
билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб боришга эришишдан иборатдир. 
Бошланғич синфларни ўқитишдан мақсад-ўқувчиларни узлуксиз 
таълим тизимли ўқув жараѐнига ҳар томонлама ва тўла-тўкис тайѐрлаш 
ҳамда ўқитиладиган ҳар бир фан тузилмаси эса аввало шу ѐшдаги 
ўқувчиларни шакллантиришга қаратилгандир. 
Ўқув машғулотлари жадвалини тўғри йўлга қўйиш, яъни 
ўқувчиларнинг меҳнат ва дам олишини тўғри таъминлаш ўқув жараѐнини 
ташкил этишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Дарс жадвали 
ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари, қайси синфда ўқишлари, ўқув 
фанларининг мураккаблик даражаси, ўқитувчиларнинг малака ва 
тажрибалари каби талаблар асосида тузилади: 
- биринчи ва иккинчи соат дарслари кўпроқ ақлий меҳнатни талаб 
қиладиган ўқув фанлари; 
- учинчи ва тўртинчи соат дарслари ҳаракатли элементлар кўпроқ 
тўлган меҳнат, мусиқа, тасвирий санъат ва бошқа шу каби дарслар; 
Бошланғич синфларда тасвирий санъат, мусиқа ва шу сингари 
фанларнинг ўқитилиши ўқувчиларга билим бериш, уларни ривожлантириш 
ва тарбиялашдаги аҳамияти катта. Чунки бошланғич синфларга айнан шу 
фанлардан таълим берилиши уларнинг тизимли таълим олишини ва 
психологик фаолиятининг яхши ривожланишини таъминлайди. Бу ѐшдаги 
ўқувчиларда турмушнинг одоб ва ахлоқий тушунчалари, атроф-муҳитда 
содир бўлаѐтган ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган нарсаларга қизиқиш, 
ақлий ва ижодий қобилиятлар таркиб топади. Уларда ҳаѐтий тажриба 
шакллана бошлайди. 
Бошланғич синфларни ўқитиш жараѐнида учраб турадиган 
камчиликлардан бири ўқувчиларнинг психологик ва физиологик 
хусусиятларига эътиборнинг етарли даражада эмаслигидир. Айниқса, 
тасвирий санъат ўқувчиларни ана шундай фазилатларини ва шунингдек 
уларни кўп қиррали қобилиятларини аниқлаш имконини беради. 
Бошланғич синфларда тасвирий санъат дарсини яхши ташкил 
этилиши ўқувчиларга табиатга муносабат, билим олишга қизиқиш, табиат 
ва атроф-муҳит манзараларини тасаввур этиш ва тасвирлаш, ўзини 
бошқариш ва психлогик жараѐнларни ўз ихтиѐрига бўйсўндириш, ўқув 
жараѐнида қўйилган талабларга амал қилиш, устозлари ва ўзидан 
катталарнинг кўрсатмаларини бажариш белгиларини шакллантиради. 
Тасвирий санъат дарсининг асосий шартларидан бири, бу бошланғич синф 
ўқувчиларининг ташаббускорлик ва ижодий ҳаракат активлиги бола 
организмини такомиллаштириши ва уни тўғри ташкил этишидан иборат. 
Тасвирий санъат ўқувчиларда табиат ва жамият ҳақидаги илмий 
дунѐқарашларни тўғри шакллантириш, ҳаѐтда унинг тутган ўрни, мазмуни 
ва моҳиятини англашда аҳамияти катта. Умуман, тасвирий санъат ўзининг 
мазмун ва характери билан ѐшларда ўз фикр ва қарашларга, ақлий ва билиш 
фаолиятларга эга бўлишликни тарбиялашда алоҳида ўрин тутади. 
Тасвирий санъат ўз мазмун ва мақсадига кўра –табиат ва жамият, 
улардаги борлиқни, мавжуд янгилик ва ҳодисаларни тасвирлаш ҳамда шу 
таассуротларни инсонларга шакллантириш санъати тўғрисидаги фан. 


238 
Тасвирий санъат нафақат билимлар манбаи, балки кўз илғамайдиган 
чуқур мазмундан иборат тарбия манбаи ҳам ҳисобланади. Чунки ўқувчилар 
тайѐрлаган ишлардан кўргазмалар ташкил этиш, бу ижод намуналари 
ўқувчилар иштирокида муҳокама қилиш натижасида ўқувчиларда ўз 
меҳнатидан қониқиш ва ижодий қувонч ҳисси пайдо бўлади. Улар 
томонидан тайѐрланган ишларга мактаб жамоасини баҳоси уларнинг 
таълим-тарбиясига муҳим ижобий фактор сифатида таъсир кўрсатиб, ўзини 
англашга катта ѐрдам беради. Бу ўқувчиларнинг хулқ-атворидаги ѐмон 
ҳислатлардан ўзини тийиши, яхшилик сифатларини рўѐбга чиқариб намоѐн 
қилиш имконини беради. Инсон бундай кучли руҳий ўзгаришлар фақат 
меҳнат билан боғиклигини англаб етади. 
Тасвирий санъатни ўқитиш жараѐнида ўқувчининг шахсий 
сифатларини очиш, уни ривожлантиришга йўналтиришдан, шунингдек 
таълимнинг тарбиявий характерини амалга оширишда фақат мавзуни пухта 
ўргатишни мақсад қилиб олмасдан балки ўқувчиларнинг билим, кўникмаси, 
малакаси, салоҳияти ҳам эътиборга олиниши лозим. Бошланғич синфда 
тасвирий санъат дарсининг ўқитилиши ва уни ўқувчилар томонидан 
ўзлаштириши боланинг психологик ва физологик жиҳатдан тайѐргарлигига 
боғлиқ. Чунки тасвирий санъат болада нутқ, бармоқлар ҳаракатининг 
уйғунлиги, кўриш, эшитиш, рангларни ажратиш қобилияти ва шунга ўхшаш 
характерли белгилар етарли даражада ривожланган бўлиши керак. 
Ўқитувчи бошланғич синфларда тасвирий санъат дарсини юқори 
савияда, ҳозирги замон талаби даражасида ўтказишга эришмоғи зарур. Бу 
ишда ўқитувчига дарслик яқиндан ѐрдам беради. Аммо бу ўқитувчи учун 
асосий билим манбаи бўлиб қолмаслиги керак. Шу мақсадда у ўз билимини 
системали равишда ошира бориши, ўқув қўлланмалар ва илмий-оммабоп 
журналларни мунтазам ўқиб бориши керак. 
Дунѐ таълим тизими сифатлари ва талабларига мос замонавий 
ўқувчини тарбиялаш жамият олдидаги энг муҳим вазифалардан 
ҳисобланади. Ёш авлодни маънавий етук, жамият олдидаги бурч ва 
вазифаларни яхши англайдиган ҳамда масъулиятни ҳис этадиан қилиб 
тарбиялашда ўқитувчининг касбий маҳорати ва билими жуда муҳим ва ҳал 
қилувчи аҳамият касб этса, таълим жараѐнини самарали бўлишида ижодий 
ѐндашиб, ижобий натижа берадиган энг қулай йўлларни аниқлай оладиган 
даражада малакали бўлмоғги талаб этилади. Шундай экан ўқитувчи-дунѐ 
педагогик тажрибаларини ўқув жараѐнига олиб кирувчи, ўзининг 
интеллектуал қобилиятини маҳсули бўлган яратувчи, маърифат, маданият 
ва инсонпарварлик қадриятларини тарқатувчи шахс сифатида намоѐн 
бўлмоғи лозим. 
Ўқитувчи ижобий натижаларга эришиши учун ўз ўқувчиларининг 
психологик (қобилияти, идроки, сезги, тафаккури, нутқи, иродаси, хотираси 
в.ҳ) ва физиологик (жисмонан тайѐрлиги, соғлиғи, эшитиш, кўриш в. ҳ) 
хусусиятлари ва қизиқишларини билиши зарур. 
Ўқитувчининг 
маҳорати 
фақат 
мактаб 
дарслик 
ва 
ўқув 
қўлланмаларига асосланмасдан, балки педагогика, психология, методика ва 
илмий адабиѐтлар билан кундалик танишиб бориш натижасида шаклланади. 
Ўқитувчи доимо мустақил равишда ўқиб бориши, ўзининг билим ва 
тажрибасини бойитиб боришга эътибор қаратиши лозим. Бу ижобий 


239 
натижаларга 
эришиш 
учун 
ўқитувчининг 
билимдонлиги 
ва 
ҳозиржавоблигига, ўқувчилар ўртасида обрў-эътиборига бевосита боғлиқ 
бўлади ва ўқитувчидан ўз устида ишлашни ва изланишни талаб этади. 
Тасвирий санъат бошланғич синфларда табиат тўғрисидаги 
билимларини аниқлаштиришда, билиш фаолиятини активлаштиришда, фан 
асосларини ўрганишга бўлган ҳавасини ривожлантиришда асосий роль 
ўйнайди. Шунинг учун тасвирий санъатнинг барча машғулотларини ўтиш 
учун зарур табиий ва сунъий объектлар бўлиши керак. 
Ваҳоланки тасвирий санъат кўпинча амалий машғулотлардан иборат 
бўлгани учун, синфдан ташқари машғулотлар тўғри ташкил этиб ўтказилган 
тақдирда ўқувчиларнинг назарий билим билан амалиѐт ўртасида узвий 
боғланиш амалга ошади, тирик ўсимликлар ва жонли ҳайвонлар дунѐсини 
ўрганиш ва мустақил кузатиш уларни ранг тасвирларда ифодалаш имкони 
туғилади. Машғулот мобайнида ўқувчилар табиат қучоғида кузатиш, 
ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турли-туманлигини, табиатнинг мавсумий 
ўзгаришини идрок этадилар. 
Ўқитувчи синфдан ташқари машғулотларини ўтказар экан, ўз диққат-
эътиборини айрим ўқувчиларга эмас, балки синфдаги барча ўқувчиларга 
қаратмоғи керак. 
Бошланғич синф ўқувчилари ҳаракатли сайрлари ва очиқ ҳавода 
ҳаракатли ўйинлар ўтказишлари, табиат билан танишиш ва уларни 
рангларда 
тасвирлаш 
уларнинг 
соғлиғини 
мустаҳкамлайди 
ва 
дунѐқарашини шакллантиради. 
Мактабнинг бошланғич синфларида тасвирий санъатни ўқитиш учун 
ўқитувчи кадрлар билан таъминланишига алоҳида эътибор берилиши 
лозим. Бу муаммони ҳар бир мактаб ўзининг шарт-шароитини эътиборга 
олган ҳолда ҳал этиши керак. 
Ўқитувчи фақат дарс сифати ва самарадорлигини ошириш билан 
чекланмай, тасвирий санъатнинг синфдан ташқари машғулотлари-
тугараклар, кузатишлар, кўргазмалар ўтказишни кенг кўламда олиб бориши 
лозим. Ўқимишли, ўз ишига қизиқувчан ўқитувчи ҳар қандай машғулотни 
мазмунли ва самарали ўтишга эришади. Шунинг учун бошланғич 
синфларда ѐшларга таълим-тарбия беришда ўқитувчининг ғоявий эътиқоди, 
касб маҳорати, истеъдоди ва ва маданияти ҳал қилувчи роль ўйнайди. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish