246
Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришдаги шовқинни ўлчаш, таҳлил қилиш ва баҳолай
билиш, шунингдек унинг таъсирини олдини олишнинг энг мукаммал чора-тадбирларини
ишлаб чиқиш, ДСЭНМ меҳнат гигиенаси шифокори ишнинг муҳим бўлимларидан
ҳисобланади.
Шовқинни физик-гигиеник тавсифи.
Ташқи куч таъсири остида турғун ҳолатидан чиқарилиб, тебранма Ҳаракатланаѐтган ва
натижада ҳавони тебранма Ҳаракатга келтираѐтган ва ҳар қандай жисм шовқин манбаи бўла
олиши мумкин. Ҳавонинг тебранма Ҳаракати эса эшитув органи томонидан товуш ѐки
шовқин сифатида қабул қилинади. Инсон қулоғи 1 сония (секунд) да 16 дан 20000 Гц гача
бўлган тебранишларни товуш сифатида қабул қилади.
Шовқин – турли частотали турли жадалликдаги ва баландликдаги товушларнинг
тартибсиз мажмуаси яъни йиғиндисидир.
Шовқин частотаси ва жадаллик кучи билан тавсифланади. Частота 1 сониядаги
тебранишлар сони билан ўлчанади (Герц-Гц). Тажрибада аниқланганки, агар товуш кучини
100 марта оширилса, унинг эшитув органи орқали қабул қилиниб, ҳис қилинадиган
баландлиги 2 марта ортади, яъни товуш кучини 100 марта оширилса, унинг эшитув органи
орқали қабул қилиниб, ҳис қилинадиган баландлиги 2 марта ортади, яъни товуш кучи билан
унинг субъектив қабул қилинқдиган баландлиги орасида логарафик боғланиш бор. Бунга
кўра субъектив эшитиш ҳиссиѐти товушнинг кучига эмас, унинг логарифмига пропорционал
равишда ортиб боради.
Шунга мувофиқ, ҳозирги пайтда шовқиннинг жадаллигини миқдорий жихатдан
баҳолаш учун товуш кучининг децибел ва белларда ифодаланади махсус логарифмий шкала
қабул қилинган.
Шакалада бутун товушлар диапазони 14 бел ѐки 140 дб га бўлинган (Эшитиш
бўсағасидан оғриқ бўсағасигача).
Масалан, шовқин даражасининг мазкур шкала бўйича эшитиш бўсағаси даражасидан 2
Белгина кўтарилиши товуш кучининг шу шкала бўйича 100 марта ошишига тўғри келади ва
ҳоказо.
Ҳисобнинг бошланиши сифатида (яъни шкаланинг 0 тенг бўлган даражаси) шартли
равишда эшитиш бўсағаси – 10
-2
Вт/м
2
га тенг стандарт (1000 Гц частотали) товушнинг
даражаси қабул қилинган. Ҳар қандай товушнинг кучи даражасини аниқлаш учун, унинг
абсолют босимини, эшитиш бўсағаси сифатида қабул қилинган босимга бўлиб, шу
нисбатнинг логарифмини олиш керак.
Р абс
Бел = 20 lg
Р
0
бўсаға
Акустикада ва гигиеник амалиѐтда аниқроқ ўлчашлар учун белнинг 1/10 қисми бўлган
дБ – децибел бирлигидан фойдаланиш қулайроқдир. Ишлаб чиқаришдаги шовқиннинг
жадаллиги санитария меъѐрий ҳужжатларга, ҳамда шовқин ўлчагич асбобларда ўлчанганда
айни шу бирликларда берилади.
14-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: