Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

 
МУНДАРИЖА 
 
 
№ 
Мундарижа 
Бетлар 

Ўқув материаллар 


Маърузалар 


Амалий машғулотлар 

Мустақил таълим машғулотлари 

Глоссарий (ўзбек, рус, инглиз тилларида) 

Иловалар 

Фан дастури 

Ишчи фан дастури 

Тарқатма материаллар
10 
Тестлар 
11 
Бахолаш мезонлари 



ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР 
 
 
Маъруза мавзуси: “ Меҳнат гигиенаси фанига кириш маърузаси” 
 
Режа: 
1 Мехнат гигиенаси фанига ифорда бериш. Умумий ва хусусий мехнат гигиенасис 
тушунчаларни ѐритиш. 
2. Мехнат гигиенаси келиб чикиш тарихини ўрганиш. 
3. Мехнат гигиенаси фанининг ривожланишига хисса кўшган олимлар. 
4. Ўзбекистон Республикасида ДСЭНМ пайдо бўлишда хисса кўшган олимлар. 
5. Мехнат гигиенаси вазифалари. 
6. Ишлаб чикаришда зарарли ва хавфли омиллар классификацияси. 
7. Мехнат гигиенаси иш шакиллари, услублари. 
8. Асоссий муассасалари. 
9. Профилактик чора тадбирлар. 
Таянч сўз ва иборалар: 
меҳнат гигиенаси, фаннинг ривожланиши, машҳур олимлар, 
зарарли ва хавфли омиллар, профилактик чора- тадбирлар.
 
 
Мехнат гигиенаси – профилактик фан бўлиб ишловчи организмига иш жараѐнини ва 
ишлаб чикариш мухитини таъсирини ўрганувчи ва санитар гигиеник, даволаш профилактик, 
ишловчиларнинг саломатлигини саклашга ва иш кобилиятини оширишга каратилган чора 
тадбирларни ишлаб чикади.
Ўкув дарслиги сифатида тиббий профилактика талабаларига VIII,IX,X,XI, ва XII 
семестрларда ўтилади. У умумий ва хусусий бўлимларга бўлинади.
Умумий мехнат гигиенаси – тиббий профилактик фанинининг бўлими бўлиб, ишлаб 
чикариш корхоналарида етакчи омилларга гигиеник бахо бериш, омил таъсирини олдини 
олиш, санитар таргибот ишларини олиб бориш, согломлаштириш чора тадбирларини ишлаб 
чикиш ва кўллаш масалаларини ўрганади.
Хусусий мехнат гигиенаси - тиббий профилактик фанинининг асосий бўлими бўлиб, 
ишчи шароитининг таъсири, мехнатни ташкил килиш ва иш жараѐнини хамда давлат санитар 
назорати олиб бориш ахамиятини, ишлаб чикариш объект турлари ва бўлимини ўрганади. 
Мехнат гигиенаси фанини ўрганишдан олдин, фаннинг ривожланиш тарихига назар 
соламиз. Инсон мехнат килишни бошлагандан буѐн, мехнат шароити хамда унинг иш 
жараенида ишчи организмига таъсири пайдо бўлган. Маркс талкини бўйича: ―Мехнат – бу 
инсонии хаѐтнинг доимий, табиий шароити бўлиб, шунинг учун у хаѐтнинг хеч бир шаклига 
боглик эмас‖.
Бу холат ишловчиларнинг мехнат шароитларига ва ишлаш жараѐнини бахолашда 
доим ўринли бўлган. Дастлаб касбий касалликлар хакида кадимги Греция олимларидан 
Гиппократ, Плиней, Гален маълумотлар бериб кетишган. Антик даврда, эрамиздан 379 йил 
олдин Гиппократ руда казиб олишда хосил бўладиган чангнинг салбий таъсирини билган. 
Гиппократ ―Улар (казиб олувчилар) кийинлик билан нафас оладилар, ранги окарган ва 
толиккан.‖
Гален хам чангнинг ишчилар организмига салбий таъсири мавжудлигини таъкидлаб 
ўтган, у коргошиннинг таъсири натижасида рўй берадиган патологияни тўлик таъкидлаб 
ўтган. Эрамизнинг Х асрда Ўрта осиѐлик буюк мутаккир, олим Абу Али Ибн Сино ўзи 
яратган ―Тиб конунлари асарида‖ инсон учун касб, харакат, озик овкат ва бошкалар хакида 
батафсил баѐн килган.
Айни шу мехнатлари билан ўчмас ном колдирган. 
Капиталистик жамият курилаѐтган даврда, мехнат гигиенасининг тараккиѐтида 
шубхасиз етакчи булиб италиялик профессор, олим Бернардино Рамацини (1633-1714) 



хисоблаган, шунинг учун асосли равишда уни касб гигиенасининг отаси деб аташган. Унинг 
―Хунармандлар касаллиги хакида талкини‖ номли монографияси муалиф хали
хаѐтлиги даврида нашр килинган, 18 арсда ва 19 арс биринчи ярмида эса 25 маротаба 
кўп кайта нашр килинган. Бу мехнати ўзининг таркибий кимматлилиги, иехнат гигиенаси ва 
ўша давр билан боглик касбий патология бўйича саволларига энциклопедик талкин бўла 
олишидир.
Кейинчалик ўша даврнинг энг олди капиталистик мамлакати Англияда бўлган, иш 
шароити огирлиги ва аѐвсиз эксплатациядан норози бўлган ишчиларнинг ревалюцион 
харакати, бошкариб турувчи синфларни ишиларнинг мехнат шароити,яшаш ва овкатланиши 
борасида бир катор яхшилаш буйича тадбирлар олиб боришга мажбур килади. 1883 й бу 
тадбирларни олиб боришда Лорд Этли курсатмаси билан фабрикалар холатини текширишда 
ишлаган, парламент коммисияси аъзоси Леонард Гарнер катта рўл ўйнаган, унинг ишчилар 
синфига кўрсатган бекиѐс хирмат килган инсон сифатида ѐзган. Гарнер бошлаган ишни 
унинг шогиртларива издошлари Грингоу, Арлезм, Эдвин ва Червик мувофакиятли давом 
эттирган.
Тобора Англияда тадбиркорлар томонидан кучайиб борувчи эксплотацияга карши 
ишчилар нарозилигига жавобан, бўяш ишларида кўргошин, гугурт фабрикаларида саррик 
фосфор ишлатиш, ўспирин ва аѐлларга кулги иши такиклаганлигини таъкидлаш мумкин. 
конуниятлар килинди, улардан бахтсизлик холатидан ва касбий касаллик сугурталаш.
Россияда мехнат гигиенаси бўйича энг тараккий килган хўжалик капитализми ва 
ишчиларнинг ревалюцион кўзголони кучайган даврига тўгри келди.
Мехнат гигиенаси ривожланишига Россия тиббиѐти олимлари катта хисса кўшди. 
Хўжалик тиббиѐти ривожланиш куртаклари(ўша даврда шу номбилан юритган).
Пѐтр-1, Екатерина-2, М.В.Ломоносов ва 17-18, ва 19 арснинг катор бошка олимлари: 
И.М.Протасов, 
А.Н.Никитин, 
П.А.Писков, 
Д.П.Никольский, 
А.В.Погожев, 
Е.А.Осипов, Е.М.Дементьев, Г.В.Хлопен номи билан боглик. 
Шунингдек мехнат гигиенаси ривожланишида буюк гигиенист Ф.Ф.Эрисман катта 
хиссаси мавжуд.
Россияда мехнат гигиенаси ривожланиши хакида гапиранкаммиз, куйидаги 
гигиенистларнинг катта хиссаси мавжудлигини эслаб ўтишимиз зарур: 
Д.П.Никольский (Мехнат гигиенаси бўйича олий ва техник билим юртида дарс берган 
1-шифокори). В.А.Левицкий (Мехнат шароити ишчи саломатлигига таъсирини ўрганган) ва 
б. Мехнат гигиенаси ва мехнат мухофазасини ўрганишда Н.А.Вигдорчук ва Каплун ‖Мехнат 
гигиена Мухофазаси Илмий текшириш Институти‖ ташкил килди. Улар 1926 йилда биринчи 
марта Москва Тиббиѐт Инстутида мехнат кафедрасини ва биринчи ўкув дарслигини яратган.
Иш жараѐнида МНС ривожланиши роли, чарчаш холатининг пайдо булиши ва 
мехнатнинг нормаллашиши тўгрисида ўз хиссасини буюк физиолог И.Н.Сеченов кўшган. 20 
асрда россияда мехнат гигиенаси ривожланишига катта хиссасини куйидаги олимлар 
киритган: З.И.Израильсон, А.А.Летавет, Л.К.Холенов, К. Новроцкий, Е.И.Самецкий, 
И.Л.Уланов ва б.
Ўзбекистонда мустакил мехнат гигиена фани сифатида 20 аср бошларида шакллана 
бошлаган.Фаннинг тараккиѐти 1920 йил Туркистон Давлат Университети кошида Тиббий 
факультет (1931) ташкил этиши билан.
ТошДавТИ эса мехнат гигиена кафедраси (1935) ва ЎЗбекистон санитария ва 
гигиенаси институти (1934). ташкил килиши билан чамбарчас боглик. 1922й Туркистонда
мехнатни мухофаза килиш бўйича тузилган санитар-тиббий инспекцияси ташкил этилиши 
катта ахамиятга эга.Мехнат гигиенаси ривожланишига А.З.Зохидов, С.Р.Дихтяр, 
Г.Н.Назиров, С.С.Сосновкий,Н.И.Сметанин, Н.М.Демиденко, Т.И.Искандаров, В.Б.Данилов, 
С.С.Солихўжаев, Р.Д.Симонович ва б. катта хиссасини кўшган.
Мехнат гигиенаси фани тузилиши, вазифаси, услублари ишчилар саломатлигини 
саклашга каратилган тадбирларни кўриб чикамиз. Мехнат гигиенасининг асосий максади 



мехнат шароитларини яхшилаш ва ишчилар саломатлигини мухофазасига каратилган 
санитар – гигиеник, даволаш профилактик чора тадбирлар комплексини яратишдир.
Мехнат гигиенаси асосий вазифалари
1) оптимал иш шароити яратиш
2)умумий касаллангишни пасайтириш ва касиб касалликларини олдини олиш. 
3)мехнат унимдорлигини ошириш асос тушунчалар ва изохлар. 
Асосий тушунчалар ва изохлар.
Иш шароити - ишчини ўраб турган мухитни ва ишлаб чикариш жараѐининг омиллари
таьсир мажмуи. 
Иш шароити ва мехнатни ташкил этилгани бу ишлаб чикаришдаги зарарли ва хавфли 
омиллар, иш давомийлиги, дам олиш давомийлиги ва уларнинг алмашиниб туриши.
Ўзбекистон Республикасининг Мехнат кодексида иш вакти тушунчасига куйидагича 
таъриф берилган ―Иш вакти деб, ишчининг иш тартиби ѐки графигига ѐки келишув асосида 
ўзининг иш мажбуриятини ўташи тушинилади.‖ касб касаллиги айни шу касб учун специфик 
хамда ишлаб чикариш мухитининг ѐки иш жараѐнининг зарарли ва хавфли таъсири 
натижасида ортирилган касаллик.
Мехнат шароити ва иш жараѐни куйидагича: 
1. Ишлаб чикариш ва технологик жараѐн тури (машина курилиши, кимѐвий саноат 
курилиши).
2. Мехнатни ташкил килиниши (механизация даражаси, станокда ишлаш, дам олиш, 
мехнат). 
3. Касбли таълуклилик. 
Ишлаб чикаришнинг зарарли ва хавфли омиллари классификацияси. 
(ГОСТ.ССБТ -1986 йил)
Зарарли ва хавфли ишлаб чикариш омиллари табиатига кўра куйидаги гурухларга 
бўлинади:
-
Физик 
-
Химик 
-
Биологик 
-
Психофизик 
Физикавий зарарли ва хавфли ишлаш омиллари куйиданиларга бўлинади: 
-Харакатланувчи механизмлар, машиналар, ишлаб чикариш ускуналарининг 
сурилувчи кисмлари. 
- Ишчи зонасининг юкори чанглангани ва газлангани. 
- Ишчи зонаси хавосининг температураси юкори ѐки пастлиги. 
- Шовкиннинг юкори даражалилиги, иш жойидаги ультратовуш, инфратовуш.
- Хаво намлигини ошиши ѐки пасайиши. 
- Барометрик босим ошиши ѐки пасайиши.
- Электр статик майдонининг даражасининг ошиши. 
- Электр магнит нурланиш даражаси ошиши. 
- Табиий ѐруглик камлиги ѐки йўклиги. 
- иш зонасининг ѐритилганлиги, етишмаслиги. 
-Ультрабинафша, Инфракизил радиация даражасининг ошиши. 
Ишлаб чикаришнинг химик зарарли ва хавфли омиллари куйидагича:
1. Инсон организмига таъсири куйидагича характерли бўлади: 
Токсик, сенсибилловчи, канцероген,мутаген,репродуктив фаолиятга таьсир килувчи. 
2. Инсон организмигакириш йўли бўйича: 
нафас органлари, ошкозон ичак йўли, тери копламлари вашиллик катламлар оркали. 
Ишлаб чикаришнинг биологик зарарли ва хавфли омиллари ўз ичига: биологик 
обект, патоген микроорганизм (рикетция, бактерия, вирус ва замбуруглар) ва уларнинг хаѐт 
махсулотлари киради. 
Ишлаб чикаришнинг психофизологик зарарли ва хавфли омиллари куйдагича: 



-Жисмоний зурикиш 
-рухий зўрикиш 
Жисмоний зўрикиш куйдагича булади: 
-статик
-динамик 
Рухий зўрикиш куйдагича: 
- аклий зўрикиш 
- анализаторлар зўрикиши 
- мехнатнинг монотонлиги 
- Эмоционал зўрикиш 
Гигиеник классификацияга мувофик менат шаоитларини зарарли ва хавфлилик иш 
жараѐни огирлиги ва кескинлиги кўрсаткичлари СанПиН №0141-03 иш шароити 4 синфга 
бўланади. 
1 синф – оптимал иш шароити
2 синф – рухсат этилган иш шароити 
3 синф – зарарли иш шароити (гигиеник норматив даражаси ошиши ва ишчи 
организмида ўзгаришлар) якколиги бўйича 4 даражага бўлинади. 
4 синф – ўта хавфли иш шароити
Иш услуби ва шакли. 
1. Огохлантирувчи Санитария Назорати. 
- Янги курилаѐтган, кенгайтирилаѐтган ва курилган ишлаб чикариш объектлари 
устидан. 
- ОСН нги технологик жараѐнларни кўллашда, техника аппаратура, химиѐвий 
моддалар устидан. 
2. Жорий Ссанитария Назорати: 
- ишлаб турган объектлар устидан санитар норма ва конунларга амал килиш назорат 
усули. 
- санитар режали контрол.
Ишлаб чикариш мухитига зарарли ва хавфли омилларни микдорий бахолаш.
Ишлаш услуби:
- cанитар гигиеник, лаборатор, физиологик экспериментал ва статистик.
Асосий муассасалар:
Ўзбекистон республикаси ССВ ва ДСЭНМ даражаси. 
Республика, вилоят, шахар ва район ДСЭНМ .
Илмий техник тараккиѐт даври. 
Илмий техник таракиѐтининг ижобий натижаси мехнат шароитини яхшилашга олиб 
келади:
-
Мехнат огирлигини енгиллаштириш
-
Янги ишлаб чикариш корхоналари касб пайдо бўлиши. 
-
Комплекс механизация, автоматизация. 
-
Атроф мухит мухофазаси(сув истеъмолининг ѐпик цикли) 
-
Ишлаб чикаришнинг унумдорлиги ошиши 
Салбий (натижалар) окибатлар.
-
Иш операциялар майдонига. 
-
Янги хавфли ва зарарли омиллар пайдо бўлиши ва кучайиши (ишлаб чикариш 
жараѐнининг интексификацияси) 
-
Экспериментал шароитларда ишлашнинг кенгайтирилиши (сув остида, 
баландликда) 
-
МНСда зўрикиш кучайиши, эмоционал мухит. 
Профилактик чоралар 
-
Техник ва технологик 
-
Санитар техник 



-
иш шароитининг огирлиги ва зўрикишнинг камайтиришга каратилган чоралар. 
-
Иш шароити устидан систематик контрол
-
Дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказиш (Буйрук МЗРЎз № 300 )
-
Ижтимойи масалаларни ечиш
-
Соглом турмуш тарзини таргибот килиш ва бошкалар. 
Асос бўлувчи конуний хужжатлар 
-
ЎзР Конституцияси 1992 й
-
ЎзР фукороларни соглигини саклаш тўгрисидаги конун 1996 й 
-
ЎзР ―Давлат санитария эпидемиология назорат тўгрисида‖ конун 1992 й
-
ЎзР ―Мехнатни мухофаза килиш тўгрисида‖ конун
-
ЎзР ―Кишлок хўжалиги махсулотларини зараркунандалар ва касалликлардан 
саклаш тўгрисидаги‖ конун 2000й 
-
ЎзР нинг мехнат кодекси 1996 й 
-
ЎзР нинг вазирлар махкамасининг №133 сонли карорига биноан меъѐрий актларни 
тасдиклаш ва мехнат кодексига тадбик килиш. 
1. Мехнат гигиенаси бўйича умумдавлат конуний меъѐрий хужатлар 
- ГМ-гигиеник меъѐрлари 
- СК – санитар койдалар 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish