Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Мавзу: “Жисмоний ва ақлий меҳнатнинг физиологик тавсифи”



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Мавзу: “Жисмоний ва ақлий меҳнатнинг физиологик тавсифи”. 
Режа: 
1. Жисмоний меҳнат.
2. Ақлий меҳнат. 
Таянч сўз ва иборалар: 
меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқариш, жисмоний ва ақлий 
меҳнат, касалликлар, зарарли ва хавфли омиллар, профилактик чора- тадбирлар.
 
Ақлий меҳнат - бу ишларни бажарилишида асосий зўрикиш МНС ва 2-сигнал 
систеъмасида намоѐн бўлади. 
Жисмоний меҳнат - бу ишни бажарилишида асосий зўрикиш мушак систеъмаси ва 
қон-томир, таянч систеъмасида намоѐн бўлади.
Жисмоний иш ва унинг турлари: 
1). Динамик иш. 
2). Статик иш. 
Бу ишларни бажарилишида мушакларни иштироки бўйича қуйидаги турлари мавжуд: 
Динамик иш: 
1). Умумий 
2). Регионал мусбат 
3). Локал (маҳаллий) манфий 

статик иш-кўллар иштирокида, 

тана-оѐк мушаклари иштирокида.
Ақлий меҳнат: 
- автоматлаштирилган жихозларни бошқариш;
- операторлик фаолияти;
- маъмурий бошқарув касблар;
- интелектуал меҳнат касблари.
Организмда иш жараѐнида содир бўладиган барча ўзгаришларнинг асосида энергия 
сарфини ортиши ѐтади. Бу холатни таъминлаш учун орган ва систеъмаларда турли хил 
ўзгаришлар юзага келади. Энергия манбаи бўлиб, организмйда-оксил, углеводлар ва ѐғлар 
ҳисобланадилар. Меҳнат жараѐнидаги ҳаракатларда меҳнат сарфи организмдаги бўладиган 
оксидланиш-қайтарилиш реакциялари ва бошқалар орқали бўлади. Мушак қисқариши ва 
энергетикаси кимѐси 2 фазада боради: 
1). Анаэроб фазаси: асосий энергия манбаи бўлиб, АТФ ҳисобланади, 
АДФ+Н
3
РО
4
+энергия ажралади. 
Энергиянинг асосий қисми иш бажариш учун маълум бир қисми гликоген ва 
Н
3
РО
4
билан қўшилиб. АТФни ресинтезига сарфланади. 
2). Аэроб фазаси эса анаэроб фазасида ҳосил бўлган сут кислотаси +О
2
билан 
бирикиб, = СО
2

2
О+энергия ҳосил бўлади. Энергиянинг асосий қисми иш бажариш учун, 
маълум бир қисми гликоген ресинтезига сарфланади. Ишлаш жараѐнида организмда О
2
қабул қилиш динамикаси.З фазаси: 
1) О
2
га бўлган талаб-бу бажарилаѐтган ишнинг бажариш учун керакли О
2
миқдори. 
2) О
2
шипи-маълум вақт ичида организмнинг энг кўп қабул қиладиган О
2
миқдори. 
3) О
2
қарзи-О
2
га бўлган талаб билан организмга керакли О

миқдори орасидаги фарқ.. 
Динамик енгил ва оғир ишларни бажаришда О
2
га бўлган талаб асосан тўла 
қондирилади. О
2
қарзи ишни бошида тўла муддатда вужудга келади. Ишдан сўнгги 


16 
тикланиш даври узоқ бўлмайди. Динамик оғир иш бажаришда -О
2
га бўлганталаб уни 
қондирмайди, чунки талаб-О
2
шипнинг юқорисида бўлади. Бунинг оқибатида О
2
қарзи катта 
бўлади ва тикланиш даври узоқ давом этади. 
Статик иш бажаришда, иш даврида О
2
қабул қилиниши паст бўлади, чунки статик 
қисқаришда мушакларда қон-томир қисқаради. Шунинг учун О
2
томирларга етарли етиб 
бормайди. Иш асосан қарз ҳисобига қисқа муддатда бажарилади. Ишдан сўнг эса О
2
қабул 
қилиш кескин ортади, шу сабабли тикланиш даври узоқ давом этади. 
Организмда иш бажаришда сарфланган О
2
миқдорига қараб, ишни оғирлигини 
аниқлаш мумкин. Агар иш бажаришда, 1). 0,5 л/мин гача О
2
сарфланса-енгил иш; 2). 0,5 
л/мин дан – 1 л/мин гача О
2
сарфланса- ўртача оғирликдаги иш; 
3) 1 л/мин ва ундан ортиқ бўлса, оғир иш деб аталади. Мушак ишининг юрак-
қон томир систеъмасига таъсири. 
Мушакларнинг ортиқча ишлаши модда алмашинувининг кўпайиши ва энергиянинг 
ортиқча сарфланиши билан боғлиқ. Катта ярим шарлар пустлогининг ишга солиш ва 
уйғунлашиш таъсири ҳамда пустлокнинг бу таъсирларига буйсинган шартсиз-рефлектор 
процеслар (функцияларнинг ўз-ўзини идора қилиш процеслари) туфайли, қон айланиши 
органлари юрак ва қон томирлари организмнинг юқори талабларига мослашади 
Пульснинг ўртача тезлиги, яъни юрак қисқаришининг ўрта сонида, минутига 70 
марта уришини ҳисоблаш мумкин: юрак ҳар бир қисқарганда 70 см
3
қон чиқади. Жадал 
жисмоний иш вақтида юракни зарб хажм и 150 см
3
га кадар ҳам кўтарилиши мумкин. Пульс 
тезлашганлиги минутлик хажм ҳам ортади. қоннинг кўпроқ хажмини сигдириш учун 
кенгаяди, у кучлирок қисқаришни бошлайди. Агарда систола вақтида юрак аортага^онни 
тўлиқ чиқара олмаса ва унинг бушлигида қоннинг бир оз қисми қолса, юракнинг нормал 
размерлари бир оз катталашиши мумкин. Бундай зўр бериб ишлаш тамом бўлгандан кейин, 
юракнинг каолияти бир оз вақтдан кейин тикланади, айникса у "машқ қилган" бўлса. Юрак 
чиқараѐтган қон хажмининг ощиши артериал қон босимининг кўтарилишига олиб келади, иу 
тугагандан кейин қон босими ўз ҳолига қайтади. 
Юрак мушаги ишининг яхшиланиши юрак қон томирларининг қон билан тулишиш 
даражасини ошишига ва юрак мушакларининг қон билан яхши таъминланишига боғлиқдир, 
бу эса гипертрофияга, яъни узоқ вақт оғир жисмоний ишни бажарадиган одамнинг юрак 
массаси ошишига олиб келиши мумкин. Одам ва ҳайвонларда тери капилляр турини 
текшириш учун махсус микроскоп-капилляроскоп ѐрдами билан иш вақтида капиллярлар 
сони кўпайганлиги ва майдони анча кенгайганлиги аниқланган. 
Профессионалларнинг меҳнатнинг ҳар хил турларида юрак-қон томирлар 
систеъмасининг реакцияси. Булар турлича бўлади: агар маълум иш жараѐнларида пульснинг, 
АБ ва х.к ларни бир неча марта ўлчаб қурилса, бу жараѐнлар вақтида юрак қон-томирлар 
систеъмаси функцияларини ўзгаришини аниқлаш мумкин. 
Металлни қўлда ѐки ярим механик усулда туқмоқлаш вақтида пульс ва АБнинг 
ўзгариши бошқача кўринишда бўлади. Юрак қисқаришлари кескин ортади, пульс минутига 
160 ва ундан ҳам кўп уради. Ишдан илгари 120-140 мм сим. уст га тенг бўлган АБ, иш 
вақтида ва ишдан кейин яна 50-70 мм га кўтарилади. Бу ўзгаришлар соғлом кишиларда тезда 
йўқолади. 
Жисмоний зўрикиш билан бир қаторда юқори темпратура ва иссиқлик 
нурланишининг таъсири билан боғлиқ бўлган шароитларида ишлашда метеофактор катта 
таъсир килади. Юқори температура ва иссиқлик нури тери қон томирларини кенгайтириб, 
қон босимини пасайтиради. Вахоланки, жисмоний иш АБни кўтаради. Юрак қисқариши анча 
тезлашади ва иш вақтида қон томири уришининг сони юқори ракамларда туради, оғир 
ишларни бажариш вақтида эса қон томири минутига 160-180 марта уради. 
Агар зўр бериб бажариладиган қисқа муддатли жисмоний иш ҳисобга олинмаса, 
станок ва машиналарда ишлаганда пульс ва АБ деярли ўзгармайди. Юрак-қон томирлар 
систеъмаси функцияларининг ишдан сўнг қайта тикланиши юрак-қон томирлар систеъмаси 
ва бошқа органлардаги ўзгаришларда иш куни давомида, дам олиш вақтида ва иш тамом 


17 
бўлгандан кейин йўқолади ва орган ва систеъмаларнинг функциялари қайта тикланади. 
Илгари рўй берган жисмоний зўрикишлар кучи ва қанча давом этганлиги "насия 
кислорд"нинг ҳам катталигига қараб ва жисмоний зўрикиш рўй берган шароитларига қараб, 
функцияларнинг қайта тикланиши учун ҳар хил муддатлар талаб этилади. 
Орган ва систеъмаларнинг тикланиши, унинг чиникканлигига боғлиқ.Организм 
узининг холати, унинг функционал мослашиш қобилияти, захира кучлари, бирор орган ва 
систеъмаларнинг касалланмаганлиги, функцияларнинг тез ва тўла тикланишига 
ѐрдамлашади. Функциялар тезда тикланиши учун дам олиш хонасининг метеорологик 
шароитлари катта аҳамиятга эга. 
Ишнинг нафас органларига таъсири тинч холатда тўрган киши ўпкасидаги ҳавосининг 
алмашиниши тахминан минутига 6-8 литрни ташкил қилади. Иш жараѐнида бу хажм ошади 
ва минутига 40-60 литрга етади, нафас олиш сони минутига 12-20-30 га кадар етади. 
Нафаснинг ўзгариши ишнинг ритм ва оғирлигига боғлиқ.. Ритмик иш вақтида унга қўйилган 
юқори талабларга осон мослашади.Аммо иш вақтида организмга бирданига юқори талаблар 
қўйилса нафас олишда катта ўзгаришлар келиб чиқади. Нафас ҳаракатлари тѐкис бўлиб, 
ўпканинг чуқур булимларига тарқалса ва ўпка капиллярларида қоннинг ҳаво билан кўпроқ 
тозаланиши таъминланса, бундай нафас тўғри ҳисобланади, бу эса қон айланишини ҳамда 
нафас билан кирган ҳаводаги О
2
дан яхширок фойдаланишни енгиллаштиради. Чарчашда 
нафас ҳаракатлари тезлашади, юзаки бўлиб келади, натижада организм етарли миқдорда О
2
билан таъминланмайди ҳамда модда алмашинуви махсулотлари организмдан тезда чиқиб 
кетмайди, бу эса юрак ишини қийинлаштиради. Ишдаги қисқа танаффус пайтларида тўғри 
нафас олишнинг тикланиши учун, юрак-қон томирлар систеъмаси функцияларининг қайта 
тикланишига Караганда камроқ вақт талаб қилинади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish