61
Ғўза етиштиришда юқори самарадорликка эришиш учун барча бажариладиган агротехник
тадбирлар ўз муддатларида сифатли ўтказилиши талаб этилади. Кейинги йилларда ғўза хосилдорлигини
ошириш учун ғўзага суспензия сепиш агротехник амалиѐти кенг қўлланилмоқда. Бунинг натижасида
пахта етиштириш самарадорлиги ошмоқда. Лекин ғўзанинг дастлабки ўсув даврларида тоғ олди
ҳудудларида жойлашган пахта далалари баҳор серѐғин ва салқин келган йилларда ѐш ғўза ниҳолларнинг
ривожи анча суст бўлади. Бунинг асосий сабаби шудринг ва ѐмғир таъсирида ѐш ғўза ниҳолларининг
қишлоқ хўжалик зараркунандалари (шира ва трипс) билан зарарланишидир.
Суспензия сепилиши
натижасида, ѐш ғўза ниҳоллари маданий ўғитлар билан барг орқали озиқлантирилиб, ривожланишига
яхши шароит яратилади ва қисман зараркунандалар нобуд бўлади. Суспензия сепиш агрегатларининг
техналогик иш жараѐнлари таҳлил қилинганида шу нарса маълум бўлдики, агарда вентеляторли
пуркагичлардан фойдаланилса ишчи суюқлик сарфи анча кўп сарфланади, яъни 60-70% ишчи суюқлик
ўсимликка эмас, балки қатор орасига сепилади. Агарда, штангали,
лентали пуркагичлардан
фойдаланилса, унда ишчи суюқлик фақатгина баргнинг устки қисмига сепилади натижада барг тагидаги
зараркунандаларга таъсир анча кам бўлади.
ОVХ-28 ѐки ОVХ-600 вентилаяторли пуркагичларии ѐрдамида суюлтирилган суспензия сепилганда
60-70% суспензия баргининг устига эмас, балки қатор орасига сепилмоқда, натижада сепиладиган
суюқликнинг исрофгарчиллигига йўл қўйилмоқда. Суспензия ғўзанинг 5-6 чинбарг ривожланиши даврида
сепилади. Бунда 50 литрлик идишдаги сувда физик ҳолда 8 кг корбамид эритилади, кейин эритмани 100
литрлик идишга қўйиб яхшилаб аралаштирилади. Аралашма 1 га майдонга сепилади. ‖Самарқанд кимѐ‖
ОАЖда ишлаб чиқилган КАС (карбамид-аммиакли селитра) ѐки ФССС суперфосфат 14 л/г ѐки 7 л/г
майдонга аралаштириб сепилса, яхши самара беради.
Бугуги кунда Самарқанд вилоятидаги илғор фермер хўжаликларда ОVХ-28 ѐки ОVХ-600
вентилаяторли пуркагичларга штангали мослама ўрнатилибб, суюлтирилган суспензия қатор орасига
сепилмоқда. Тракторнинг ѐқилғи сарфини тежаш мақсадида ва ортиқча суюқлик исрофгарчилигини
олдини олиш мақсадида 200 литрлик идиш культиваторнинг рамасига жойлаштириш орқали
лентали
сепиш мосламасини ўрнатилади. Ушбу сепиш мосламамиз суспензияни қатор орасига эмас, балки фақат
ғўзанинг барги устки ва остки қисмига босим ѐрдамида чанглатиб сепилиши натижасида, ғўзани
ревожланишига ва барги ѐрдамида озуқаланиши ҳар-хил зараркунандаларга қарши курашишида яхши
натижа бермоқда.
Ўсимликларнинг азот билан озиқлантириш паст даражада бўлиб, фойдаланиш коэффиценти 40-50
фоиздан ошмайди. Бу ҳолат бир қанча объектив сабабларга боғлиқ бўлиб, биринчи галда азотнинг
тупроқдаги хусусиятларига (кимѐвий ва биокимѐвий сингдириш, ҳавога учиш, тупрокда сингиши)га
боғлиқдир.
Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунларда гранула холидаги азотли ўғитлар билан бир қаторда
КАС (карбамид-аммиакли селитра) каби суюқ ҳолатдаги азотли ўғитлар ҳам «Максам-Чирчиқ» ОАЖда
ишлаб чиқарилмоқда. КАС таркибида 30 % азот бўлиб, солиштирма массаси 1,3 га тенг. Тажрибада
шунингдек аммиакли селитра (N-34%), оддий суперфосфат (Р
2
0
5
-18%) ва калиий хлор (Kl
2
0,50%)
ишлатилади.
Суюқ ҳолатдаги КАС ўғитининг ғўзадаги самарадорлигини қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда
ўрганиш мақсадида 2016-2017 йилларда СамҚХИнинг ―Ўқув тажриба хўжалиги‖ ДУКда вегетацион
майдончасида лизиметрик тажрибалар ўтказилди.
КАС азоти чигит экиш олдидан (1 г), 2-3 чинбаргда (3 г), шоналашда (6 г) ва гуллашда (6 г)
қўлланилган вариантда ўсимликларнинг 1 лизиметрдан азотни ўзлаштириши 16,3, l ўсимлик учун эса 2,03
г. ни ташкил қилиб, 1 га. дан 209,5 кг, 1 тонна пахта ҳосили учун сарфланиши 52,6 кг/га, азотдан
фойдаланиш коэффициента эса 47,1 фоизга тенг бўлди. Бу кўрсаткичлар назоратга
нисбатан мутаносиб
равишда 7,90; 0,92 г, 94,3; 15,8 кг/га юқори, лекин аммиакли селитра қўлланилган (2) вариантга нисбатан
мутаносиб равишда 0,5 ва 0.7 г/га ҳамда 2,9 кг/га ва 4,3 % камроқ бўлганлиги аниқланди.
Пахта ҳосили маълумотларининг кўрсатишича азотли ўғитлар қўлланилмаган (назорат) вариантда
тадқиқот ўтказилган йилларга мутаносиб равишда 32,5; 31,3 ва 29,5 ц/га. ни (260,7; 250,4 ва 236
г/лизимер), ўртача эса 31,1 ц/га. ни ташкил қилди. Агрокимѐвий таҳлиларда аниқланишича, бу вариантда
тажрибани бошлашдан аввал тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см. ли қатламларида нитратли азот миқдори мос
равишда 25,1 ва 20,4 мг/кг. ни ташкил қилгани ҳолда тажриба охирида 20-17,3 мг/кг. га камайган.
Натижада пахта ҳосили ҳам йилдан-йилга пасайиши кузатилди.
Яна бир ҳолатни алоҳида таъкидлаш керакки, дала шароитида азотли ўғитларни қўлланмай ўртача
31,1 ц/га пахта ҳосили олиш мумкин деган хулосага келиб бўлмайди. Чунки лизиметрлар шароити билан
дала шароита катта фарқ кузатилади. Далада азотнинг йўқолиши кўп, қўлланилган азотнинг тўпланиши
эса аксинча кам бўлади.
Тажрибада аммиакли селитра қўлланилган вариантда пахта ҳосили тадқиқот йилларига мутаносиб
равишда 40,1; 37,6 ва 41,3 ц/га. ни, ўртача 3 йилда эса 39,6 ц/га. ни ташкил қилгани холда қўшимчаси 8,5
62
ц/га. га тенг бўлди. Бу эса тажриба тупроқни озиқ унсурлари билан ўртача таъминланганлиги билан
боғликдир.
КАС азоти янада кечроқ муддатларда шоналашда (8 г/лизиметр) ва гуллашда (8 г/лизиметр)
қўлланилганда пахта ҳосили 0,7 ц/га (юқоридаги муддатда), мақбул муддатга нисбатан эса 2,4 ц/га
камайиши аниқланди.
Хулоса
қилиб айтганда шу кунларда илғор фермер хўжаликлар ғўзанинг ўсиш даврида 1 марта
озиқлантириш кифоя деб таъкидлаган пайтда КАС ва аммиакли селитра азотини 20 кг/га экиш олдидан, 40
кг/га 2-3 чинбаргда, 70 кг/га шоналашда ва 70 кг/га гуллаш бошида қўллаш кераклиги исботланди.
Do'stlaringiz bilan baham: