Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1.
Ташкузиев М.М, Бердиев Т.Т, Применение системы агротехнологий, направленных на 
повышение плодородия почвы в условиях пустынной зоны Узбекистана. «Аграрная наука – сельскому 
хозяйству». VII-Международная научно-практическая конференция. Сборник статей. Барнаул, 2012. С. 
218-220. 
2.
Пахтачиликда маъдан ва маҳаллий ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар. ЎзПИТИ, 2003. 24 б. 
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ СУҒОРИЛАДИГАН ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ
СУВ-ФИЗИКАВИЙ ҲОЛАТИ 
 
Ш.А.Ботиров, Р.Қурвонтоев
Тошкент давлат аграр университети
Тупроқларнинг механик таркиби унинг кўпгина жумладан, физикавий, физик-кимѐвий, физик-
механик, кимѐвий, биологик, хосса-хусусиятларига таъсир кўрсатади: Тупроқларнинг сув ушлаш, сув 
кўтариш қобилияти ва уларнинг иссиқлик тартиботи, тупроқга ишлов беришдаги солиштирма қаршилиги, 
тупроқнинг етилиш муддати, ҳам механик таркибга боғлиқ [1-3]. 
Сирдарѐ вилояти тупроқларнинг механик таркиби енгил,ўрта,оғир қумоқли бўлиб, кесмаларининг 
айрим қатламларидаги майда чанг заррачаларига (14-32 % гача) нисбатан қумли заррачалар миқдори (39-
41 % гача) бир мунча юқори. Бу ерда ил миқдори ҳам кўп эмас (6-19%). Механик таркибига кўра оғир 
қумоқли суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқларда нисбатан йирик чанг заррачалари миқдори кўп, айниқса 
юқори қатламларда аниқ сезиларлидир. Ўрганилаѐтган тупроқларда қум заррачалар (0,05 мм дан йирик) 
миқдори 7 % дан 18 % гача тебраниб туради, шу билан биргаликда йирик зарачалари (>0,1 мм) ўнлик 
миқдориниинг 2-3 % ни ташкил қилади.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг бўз-ўтлоқи тупроқлардан фарқи шундаки, йирик чанг 
заррачалар миқдорининг кўплиги, ўрта ва майда чанг заррачалар миқдорига нисбатан юқорилиги 
кузатилади. Масалан, суғориладиган ўтлоқи тупроқларда унинг миқдори 32-49 % ни, йирик чанг 
заррачалари эса 27-37 % ни ташкил қилади. Бўз-ўтлоқи тупроқлар енгил ва ўрта қумоқ, қумлоқ ва лойли 
механик таркибдан иборат бўлиб, она жинслари- аллювиал ва лѐсслардан ташкил топган. Йирик чанг 
заррачалари (0,05-0,01 мм) лѐссларда пайдо бўлган бўз-ўтлоқи тупроқларда 39-63 % ни ташкил қилади. 
Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган ўтлоқи, ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи тупроқлари механик таркиб 
бўйича куйидагича тақсимланган:лойли-1.94% ѐки 4884.3га ни,оғир қумоқли-11.66% ѐки29392.4га ни, 


56 
ўрта қумоқли- 49.59% ѐки 1214999.1га ни, енгил қумоқли-30.06% ѐки 75775.0га ни, қумоқли -6.17% ѐки 
15559.7га ни, қумли-0.58%га ѐки 1445.0га ни ташкил қилади. 
Олинган маълумотларнинг кўрсатишича, суғориш ҳамда ишлов бериш натижасида агрегатларни 
маълум даражада парчалангани кузатилди. Масалан, янгидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда жами 
ҳақиқий агрегатлар ҳайдалма қатламда 7-9 % дан 30 % гача миқдорни ташкил қилади. Янгидан 
суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг <0,01мм заррачалари миқдори 22-38% ни ташкил қилган бўлса, 2012 
йилга келиб 19-30% ни ташкил қилган. 2003 йилда ҳамма массивларда 0,01 мм дан катта заррачалар 
миқдори бошқа йилларга нисбатан кўп миқдори ташкил қилинганлиги аниқланган бўлиб, 2012 йилга 
келиб бу миқдорларнинг кескин камайганлиги аниқланди. Кузатилган тупроқларида катталиги 0,05-0,01 
мм бўлган заррачалар миқдори ҳамма кузатув йилларида энг кўп миқдорни ташкил қилган (30-84%). 
Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларида суғориш 
даврийлиги ва тадқиқотлар муддатидан қатъий назар, СО ҳамма майдонларда 2,60 дан 2,70 г

см
3
гача 
тебраниб туради. Ҳулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, Сирдарѐ вилояти суғориладиган ўтлоқи, бўз-
ўтлоқи ва ўтлоқи-бўз тупроқларининг солиштирма оғирлиги кўрсаткичлари кескин фарқ қилмайди ва тез 
ўзгарувчан ҳам эмас. 
Ўрганинлан тупроқларнинг ҳажм оғирлик (ҲО) ги турли-тумандир. Бу эса тупроқга ишлов бериш 
агротехник тадбирларини турли-туманлиги билан изоҳланади: Ўрганилган массивлар тупроқларининг 
бир-бирига яқин кўрсаткичларда кузатилиб, ҲО улар ўртасида кескин фарқ сезилмайди. Суғориладиган 
ўтлоқи тупроқларда ҳайдов ва ҳайдов остки қатламларининг ҲО 1,21-1,36 г

см
3
бўлиб, ҳайдов ости 
қатлами нисбатан зичлашмаган, бироқ зичлашган қатлам бирмунча пастда жойлашганлиги аниқланган. 
Янгидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг пастки қатламлари ўта зичлашган (1,51; 1,65 г

см
3
). 
Янгидан суғориладиган бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-бўз тупроқлар ҳайдов ости қатламининг 1,54 г/см

гача 
зичлашганлиги кузатилади. Бунинг асосий сабаби ил заррачаларининг пастки қатламларга ювилишидир 
ҳамда оғир техникаларни тупроқ ҳали етилмаган ҳолатда кириши ва ишлов берилиши, меъѐридан юқори 
меъѐларда суғорилиши натижасида ҳайдов ости қатламларининг мақбул зичликдан юқори зичлашганлиги
кузатилади.
Суғориш сувларнинг ҳаракати, эрувчи моддалар, намликнинг ортиши ва уни ушланиб қолиш 
қобилияти, илдиз, ҳаво билан таъминланиши-тупроқ ғоваклигини белгилайди. Текширилган 
тупроқларнинг умумий ғоваклиги (УҒ) ўрганилган массивлар ва суғориш даврийлиги билан боғлиқ 
турлича тупроқ турлари ва генетик қатламлар бўйича кенг миқѐсда (39-53 %) ўзгарган. Тупроқларнинг УҒ 
унинг механик таркиби ва зичлигига ҳам боғлиқ бўлиб, зичлик 1,4-1,5 г

см
3
бўлган тупроқларда 33-42% 
ни ташкил қилади. УҒ суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг юқори қатламида кўп бўлиб, пастга қараб 
камаяди, айниқса энг пастки қатламда аниқ кузатилади. Устки қатламларда УҒнинг юқори бўлиши 
тупроқга ишлов бериш ва агрегатлар ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Янгидан суғориладиган бўз-ўтлоқи 
тупроқларда умумий ғоваклик уларни географик тарқалишидан ва ўтган даврдан қатъий назар, юқори 
қатламларида 42-56 % ни, пасти қатламларда эса кескин камайиб, 39-46 % ни ташкил қилади. Янгидан 
суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг ҳайдов қатламларидаги умумий ғоваклик 50 % ни ташкил қилса, 
ҳайдов остки қатламларда бу кўрсаткич 41-49 % ни ташкил қилади. Тупроқ ғоваклигини ошириш учун, 
юқори меъѐрда органик ўғитлар қўллаш ва беда-ғалла-пахта алмашлаб экиш тизимини тўғри ташкил 
қилиш зарур. 
Сирдарѐ вилоятининг эскидан ва янгидан суғориладиган ўтлоқи, бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи-бўз 
тупроқлари унумдорлик даражасининг баҳолаш, уларни мақбул мелиоратив ҳолатини ва суғориш 
меъѐрларини, тартиботини яратиш учун, тупроқ унумдорлигини белгиловчи энг муҳим омилларидан бири 
– бу сув хоссаларидир. 
Дала нам сиғими кўп ѐки кам барқарор намлик чегарасини кучли намланишдан кейинги ҳолатини 
ифодалаб, бу кўрсаткични аниқламасдан туриб ўсимликларни суғориш меъѐрини ҳисоблаш қийин. 
Сирдарѐ вилоятининг кам шўрланган қумлоқли бўз-ўтлоқи тупроқларининг устки бир метрли қатламида 
дала нам сиғими катталиги ўртача 20-22 % ни ташкил қилса, ўрта ва оғир қумоқли шўрланмаган 
айирмаларида мос равишда 18-23 % ва 22-26 % га тенг. Шу билан бирга, бўз-ўтлоқи оғир механик 
таркибли тупроқларнинг айниқса, уларнинг шўрланган ўрта ва енгил қумоқларга қараганда бир мунча 
юқори сув сиғимига эга Суғориладиган ўтлоқи тупроқларда сизот сувининг яқин жойлашганлиги ва 
шўрланганлиги туфайли бўз-ўтлоқи тупроқларга нисбатан бир мунча юқори сув сиғимига эга: бир метрли 
қатламларда тупроқ вазнига нисбатан 18-29 % ни ташкил қилади. 2012 йил маълумотларига кўра дала нам 
сиғими бир метрли қатламда янгидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда 23,7 дан 24,0 % гача, янгидан 
суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларда 21-28 % ни ташкил қилади Шундай қилиб, Сирдарѐ вилояти 
суғориладиган ўтлоқи, ўтлоқи-бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқларининг механик, минералогик таркиби, 
зичланиш ва шўрланиш даражасининг турли-тманлиги уларни сув хоссаларини бир хил эмаслигини 
изоҳлайди. Тўлиқ ва капилляр нам сиғими (ТНС ва КНС). Сирдарѐ вилояти суғориладиган ўтлоқи, ўтлоқи-
бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқларнинг капилляр нам сиғими 0-100 см кўрсаткичлари 31-40 % ни ташкил 


57 
қилади. Сирдарѐ вилояти ўтлоқи-бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқларининг тўлиқ нам сиғими кўрсаткичи 36-46 % 
ни ташкил қилади. Бу шундан далолат берадики, бўз-ўтлоқи тупроқлари бир мунча ғовакли ва 
агрегатлидир.
Сирдарѐ вилояти суғорма дехқончилигида суғориш сувидан унумли фойдаланиш мақсадида, 
тупроқлар сув ўтказувчанлигини ўрганиш ва бошқариш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу борада вилоят 
тупроқлари ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Сув ўтказувчанлиги яхши бўлган ўтлоқи ва 
бўз-ўтлоқи тупроқ қатламларида ѐғин-сочин ва суғориш пайтидаги нам пастга томон тез силжиши 
натижасида етарли миқдорда сув билан таъминланади. Сув ўтказувчанлик жуда юқори бўлган ерларда 
меъѐридан ташқари суғорилиши, канал ва суғориш ариқларидаги сувларнинг бир қисмини пастки 
қатламга шимилиши натижасида сизот сувининг сатҳи кўтарилади ҳамда тупроқ шўрланиши, 
ботқоқланиши содир бўлади. Сирдарѐ вилоят асосий суғорма деҳқончилик, ерларида ирригация ва 
мелиорация ишлари муаммоларини ҳал қилишда, тупроқ қатламларининг сув ўтказувчанлиги бўйича аниқ 
гуруҳларга ажратиш (литология тузилиши ҳисобга олинган ҳолда) муҳим аҳамиятгаэга. 
Юқорида изоҳланганларга асосан Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган тупроқларини 
унумдорлигини кўтариш учун агротехник тадбирларни тўғри ташкил қилиш билан биргаликда 
гипслашган ва зичлашган тупроқларни чуқур юмшатиш ҳамда унумдорлиги паст ерларни унумдарлигини 
кўтариш тадбирларини кўриш қуйидаги жадвал асосида олиб бориш тавсия этилади. 
 
Туманлар номи 
Чуқур юмшатишни амалга 
ошириш талаб қилинадиган 
ер майдонлари, минг/га 
Унумдорлигини ошириш 
талаб қилинадиган ер 
майдонлари, минг/га 
1.Оқолтин 
122 
19761 
2.Боѐвут 
1815 
9630 
3.Сайхунобод 
12654 
2511 
4.Гулистон 
3180 
6462 
5.Мирзаобод 
1728 
11206 
6.Сардоба 
372 
20686 
7.Сирдарѐ 
4021 
2851 
8.Ховос 
2401 
8381 
Вилоят бўйича 
26293 
98367 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish