Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
3.
Қишлоқ тараққиѐти ва фаровонлиги. Амалий қўлланма. Ш.Ҳ.Файзиев таҳрири остида. Тошкент: 
―Зиѐ‖ нашриѐти. 2009 й. 
4.
Шоумарова.М. , Абдуллаев.Т. ―Қишлоқ хўжалик машиналари‖. Тошкент: ―Ўқитувчи‖. 2002 й. 
5.
Хамидов.А.Х. ―Қишлоқ хўжалик машиналарини лойиҳалаш‖. Тошкент: ―Ўқитувчи‖.1991 й. 
САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА КЎЧАТ ЭКИШ МАШИНАСИНИ 
АСОСЛАШ 
А.Жаҳонгиров, Х.Б.Шодиев, С.И.Караев 
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти
 
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси халқининг сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжи ҳамда 
экспорт ҳажми кундан-кунга ортиб бормоқда. Мева-сабзавотчиликга ихтисослаштирилган туманлар 
кўпаймоқда. Қайта ишлаш корхоналар сони ортмоқда. Сабзавот маҳсулотлари етиштириладиган 
майдонлар тобора йириклаштирилмоқда. Аграр секторда ушбу соҳанинг бундай ўсиб бориш тенденцияси 
ерга ишлов бериш, ерни экишга тайѐрлаш, экиш (кўчатларни ўтқазиш), вегитация даврида ишлов бериш, 
ҳосилни йиғиштириш, ортиш-ташиш-тушириш жараѐнлирини сифатли бажаришда, уларнинг 
агробиологик 
хусусиятларига 
ва 
агротехник 
талабларига 
жавоб 
берадиган 
комплекс 
механизациялаштирилган, замонавий, самарали, тежамкор технологияларни жорий этишни ва минглаб 
гектар сабзавот экинларини етиштиришда махсус машиналар тизимини шакллантиришни талаб этади. 
Сабзавот маҳсулотларини етиштиришда қайд этилган технологик жараѐнлар ичида оғир ва 
сермеҳнат экиш жараѐни, яъни кўчатларни ўтқазиш технологик жараѐларни ҳозиргача қўл мехнати
ѐрдамида бажарилмоқда. Шу боис Республикамиз иқлим шароитига мослаштирилган самарали, юқори 
иш унумига эга бўлган рационал конструкцияли кўчат ўтқазиш машинасини лойиҳалаштириш, яратиш ва 
жорий қилиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Маълумки сабзавот маҳсулотлари 
етиштиришда кўчатлаб экилаѐтган сабзавот экинлари кўчатларини сифатли экиш, уларни дала шароитида 
тўлиқ кўкартириш кўп меҳнат ва харажатлар талаб этиши билан бирга қуйидаги агротехник талаблар 
даражасида бажаришни талаб этади: 
- ҳар-бир кўчатнинг баргли қисми, нозик пояси ва илдиз қисмини шикастлантирмасдан ўтқазиш; 
- қисқа муддатда тез экиб улгуриш; 


64 
- кўчатларни тупроқга ўтқазиш чуқурлиги, қатор оралиқларининг бирхиллиги, поялар вертикаллиги, 
қаторлар равонлиги ва илдиз қисмларини кўмиб-зичлаб кетишни таъминлаш талаб этилади. 
Лекин бу технологик жараѐнни юқори иш унимида, сифатли амалга оширувчи техникалардан 
фойдаланиш долзарб муаммолигича қолмоқда. Шу нуқтаи назардан қаралганда қишлоқ хўжалиги 
экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик картада сабзавот 
экинларини механизация ѐрдамида экишда СКН-6А кўчат экиш машинасидан фойдаланилганда, бу 
жараѐнларни қўл кучи ѐрдамида бажаришга нисбатан иқтисодий харажатлар афзаллиги келтирилган. 
Бироқ ушбу кўчат экиш машинаси биринчидан, маҳсус тезликни камайтирувчи механизмли Т-54 С; 
ДТ-75; «Беларус»; эски русумли тракторларга агрегатлашга мўлжалланган. Иккинчидан, унинг кўчат 
тутгич аппарати айланма ҳаракатланувчи дискдан иборат бўлиб, хар-бир қаторни экувчи секцияда 
айланма ҳаракатланаѐтган тутгичларга иккитадан, умумий 8 та оператор кўчатларни тунтарилган ҳолатда, 
тутгич маҳкам ушлагунча узатиб турилади, кўчатларнинг баргли, поя, илдиз қисмлари тез-тез 
шикастланади. Жараѐн секин амалга ошади, агрегат тезлиги секин (0,5-1,5 км/соат), иш унуми паст (0,1-
0,4 га/соат), оғир вазнли (1056 кг). 
Умуман олганда СКН-6А типидаги кўчат экиш машиналари Республикамиз ер ва иқлим шароитига 
тўғри келмаслиги, эксплуатация қилиш жихатидан техник савиясининг пастлиги туфайли ишлаб 
чиқаришга кенг жорий этилмади. Шу тариқа ҳозирги кунгача ушбу экин кўчатларини экиш (ўтқазиш) 
технологик жараѐнлари маҳсус кўчат ўтқазиш агрегатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, минглаб гектар 
майдонларга ѐппасига қўл кучи ѐрдамида, кўплаб ѐлланма ишчи, вақт, ортиқча сарф харажатлар талаб 
этадиган, сифатсиз, паст иш унумида бажарилмоқда. Оқибатда туманларда сабзавотчиликга 
ихтисослаштирилган фермер хўжаликларни шакллантириш қийинлиги, яъни айнан минтақамиз ер ва 
иқлим шароитига мослашган, замонавий кўчат ўтқазиш машиналарнинг мавжуд эмаслиги сабабли қайта 
ишлаш корхоналарига яқин бўлган фермер хўжаликларида йирик майдонларда ушбу сабзавот экинларини 
етиштириш имкони пастлигича қолмоқда. Натижада бундай экинлар тарқоқ равишда, деярли барча 
фермер хўжаликлар томонидан қайта ишлаш корхоналари билан шартнома тузган ҳолда, кичик (0,5-2,5 
га) майдонларда етиштирилмоқда холос. Шу нуқтаи назардан мазкур мавзуда институтимизда олиб 
борилаѐтган илмий тадқиқот ишлари сабзавот махсулотларидан помидор, бақлажон, карам, болгар 
қалампири, аччиқ гаримдори кўчатларини агротехник талаб даражасида, сифатли, шикастлантирмасдан, 
қовжиратмасдан қисқа муддатда экишни тўла механизациялашган ресурстежамкор технология асосида 
амалга ошириш мақсадида кўчат ўтқазиш машинасининг замонавий, содда, енгил вазнли, нисбатан арзон, 
мавжуд чопиқ тракторларига агрегатлашга мослаштирилган янги универсал конструкциясини яратишга 
йўналтирилган. 
Қуйидаги тавсия этилаѐтган сабзавот экинларидан помидор, бақлажон, карам, болгар қалампири, 
аччиқ гаримдори кўчатларини экувчи универсал кўчат ўтқазиш машинасининг экспериментал намунаси 
ва унинг технологик жараѐнни бажаришдаги принципиал схемасини келтирамиз (1-расм). 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish