Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
 
 
 
 


49 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Счѐтларга қандай таъриф берасиз? 
2. Актив счѐтларнинг қолдиқлари қандай аниқланади? 
3. Пассив счѐтларнинг қолдиқлари қандай аниқланади? 
4. Счѐтлар нима учун таснифланади? 
5. Счѐтлар таснифланганда қандай счѐтларга бўлинади? 
6. Балансли счѐтларда нималар ҳисобга олинади? 
7. Балансдан ташқари счѐтларда нималар ҳисобга олинади? 
8. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунда бухгалтерия 
ҳисобининг қандай тамойиллари келтирилган? 
9. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича корхона раҳбари 
қандай ҳуқуққа эга? 
10. Бухгалтерия аппарати қандай бўлимларга эга? 
11. Бухгалтерия аппарати корхонанинг қандай бўлимлари билан 
бевосита муносабатда бўлади? 
12. Бухгалтерия ҳисоби қандай меъѐрий ҳужжат асосида 
юритилади? 
13. 21- БҲМС мазмуни асосан нимадан иборат? 
14. Ҳисоб сиѐсати деганда нимани тушунасиз? 


50 
III–боб. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ 
СТАНДАРТЛАРИ 
 
3.1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари
тўғрисида тушунча 
 
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқишдан 
кўзланган асосий мақсад ҳисоб юритиш сиѐсатини ва ҳисобот 
маълумотларини мамлакатимиз ва хориж мутахассислари томонидан 
турлича тушунилишига барҳам бериш ѐки бошқача айтганда, бухгал-
терия ҳисобини уйғунлаштиришдан иборат. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида мулкчилик шакллари турли хил 
бўлган субъектларнинг ташкил топиш жараѐнида уларни бошқариш,
фаолиятини назорат ва таҳлил қилиш ва маъмурият томонидан тезкор 
қарорларнинг қабул қилинишига асос бўладиган зарур маълумотлар-
ни асосан бухгалтерия ҳисоби тақдим этади. 
Бухгалтерия ҳисоби тизимидаги олиб борилаѐтган ислоҳотлар 
замирида бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқиш 
зарурияти пайдо бўлди. Бу эса бухгалтерия ҳисобини ривожлани-
шининг учинчи босқичига киради. Ҳозирга вақтда республикада 22 та 
БҲМС амал қиляпти. Молиявий ҳисоботларни тайѐрлаш ва тақдим 
этиш учун мўлжалланган концептуал асос ҳам шулар жумласидан-
дир.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини ишлаб чиқишда 
халқаро стандартлар асос қилиб олинди. Бухгалтерия ҳисобининг 
миллий стандартлари миллий иқтисодиѐтнинг эҳтиѐжлари ва унга хос 
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Тегишли ҳуқуқий мақомга эга бўлган ва халқаро талабларга 
жавоб бера оладиган БҲМСларнинг мавжудлиги республикада 
мулкчи-ликнинг барча шаклларига мансуб корхоналарнинг молиявий 
ҳисоботларига бўлган ишончни таъминловчи бухгалтерия ҳисоби-
нинг сифати ва ишончлилигини халқаро даражада эътироф этишнинг 
зарурий шартидир. 
Ўзбекистон Республикаси ―Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида‖га қо-
нун ҳамда республикада бухгалтерия ҳисоби сифати ва ишончлили-
гининг хақаро даражада эътироф этилишининг зарур шарти ҳисоб-
ланган, маҳаллий корхоналарнинг молиявий ҳисоботларига ишончни 
таъминлайдиган БҲМС, бозор иқтисодиѐти шароитида бухгалтерия 


51 
ҳисобини янада ривожлантириш учун кенг ҳуқуқий асос яратди, бу 
эса ўз навбатида, республикага чет эл инвестицияларини жалб 
қилишга ѐрдам беради. 
Халқаро стандартлар (IAS ва GAAP) талабларидан келиб чиққан 
ҳолда олиб бориладиган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг 
соддалаштирилган тизими субъектнинг кўрсатаѐтган фаолияти ва иқ-
тисодий аҳволи тўғрисида тўлиқ тасаввурни шакллантиришга ѐрдам 
беради, бу эса, ўз навбатида, бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисо-
ботларининг барча фойдаланувчиларига, жумладан, чет эл сармо-
ячиларга қулайлигини оширади. 
Бухгалтерия ҳисоби ѐрдамида мавжуд моддий қийматликлар, пул 
маблағларининнг ҳаракати кузатилади ва назорат қилинади, маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар аниқланади, 
хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари ва субъектларининг 
умумий мулки ҳақидаги маълумотлар йиғилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish