Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

5010

«Миллий валютадаги 
нақд пуллар» счѐти 
5110

«Ҳисоб-китоб счѐти» 
Д-т 
К-т
Д-т 
К-т 
1) 2500 
1) 2500 
Кўриниб турибдики, счѐтлар бир-бировлари билан ўзаро 
боғланган. Улардаги ѐзувлар амалга оширилган хўжалик муомала-
лари натижасида юзага келган иккита ўзгаришни: кассага пулларнинг 
келиб тушиши ва уларнинг ҳисоб-китоб счѐтидан чиқиб кетишини 
кўрсатмоқда. 
Хўжалик муомалаларини иккиѐқламали ѐзиш счѐтларининг ўзаро 
боғланишига олиб келади. Бундай боғланиш счѐтлар корреспон-
денцияси боғланиши деб аталади.


46 
Счѐтлар корреспонденцияси-хўжалик муомаласи билан юзага 
келтириладиган икки ҳодисанинг счѐтларда акс эттириш пайтида 
пайдо бўлади ва у счѐтларнинг ўзаро алоқасини намоѐн бўлишлик 
шаклидир.
Бухгалтерия ҳисоби счѐтлари режаси 
Счѐтлар режаси - 
бухгалтерия ҳисоби тизимидаги ахборотнинг 
умумий тузилишини, унинг хўжалик механизмига мувофиқ ҳолда 
иқтисодий тавсифини аниқлаб беради. 
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 9 
сентябрдаги 103 - сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси 
бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (21-БҲМС) «Хўжалик 
юритувчи субъектларнинг молиявий - хўжалик фаолияти бухгалтерия 
ҳисоби счѐтлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»ни 
тасдиқлади ва у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан қайд қилинди. 
Ушбу стандарт, бюджет муассасалари ва банклардан ташқари, 
мулк шаклларидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар 
томонидан 2004 йил 1-январдан бошлаб ижро этила бошланди. 
Ушбу счѐтлар режасини тизимга келтирилган счѐтлар рўйхати 
деб таърифлаш мумкин. 
Янги счѐтлар режаси 249 та балансли ва 14 та балансдан ташқари 
счѐтлардан иборат бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тузишга мос-
лаштирилган.
Барча счѐтлар олтита қисм бўйича тизимга келтирилган: 
I.
Узоқ муддатли активлар. 
II.
Жорий активлар. 
III.
Мажбуриятлар. 
IV.
Жорий капитал. 
V.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши. 
VI.
Балансдан ташқари счѐтлар. 
Биринчи тўрт қисм счѐтларининг мажбуриятларига асосан молия-
вий ҳисоботнинг I-шаклига баланс тузилади. Бешинчи қисм «Молия-
вий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши» счѐтларнинг 
маълумотларига асосан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ( 2- 
шакл ) тузилади. 
Счѐтлар режасида барча счѐтлар 9 бўлимдан иборат бўлиб,
қуйидаги тизимда кўрсатилган: 


47 
1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли 
активлар. 
2-бўлим. Товар-моддий захиралар. 
3-бўлим. Келгуси давр харажатлари ва муддати узайтирилган 
харажатлар - жорий қисми. 
4-бўлим. Олинадиган счѐтлар-жорий қисми. 
5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва 
бошқа жорий активлар. 
6-бўлим. Жорий мажбуриятлар. 
7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар. 
8-бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар. 
9-бўлим. Даромадлар ва харажатлар. 
Биринчидан саккизинчи бўлимгача бўлган счѐтлар баланс тузи-
лишига мос келса, 9-бўлим счѐтлари молиявий натижалар тўғриси-
даги ҳисобот тузилишига мос келади. 
Счѐтлар режасининг биринчи қисми бир бўлим (1- бўлим) дан 
иборат бўлса, иккинчи қисми тўрт бўлим (2, 3, 4, ва 5)лардан, учинчи 
қисми икки (6 ва 7) бўлимлардан, тўртинчи қисм бир (8-бўлим) 
бўлимдан ва бешинчи қисм бир (9- бўлим) бўлимдан иборат
.
Янги счѐтлар режасида счѐтлар беш гуруҳга бўлиб кўрсатилган. 
1.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish