Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Актив счѐтлар (А) - 
хўжалик активларини акс эттирадиган ва 
иқтисодий ресурсларнинг ҳисобот давридаги кўпайишини дебет то-
монида ва шу даврдаги камайишини кредит томонида акс эттира-
диган счѐтлар 
2.
Пассив счѐтлар (П) - 
хўжаликнинг мажбуриятлари ва 
капиталини акс эттириш учун тайинланган, ҳисобот даври бошидаги 
қолдиқни, ҳисобот даври мобайнидаги мажбуриятларни ва капитал-
нинг ўсишини кредит томонида ва шу даврдаги мажбуриятлар ва ка-
питалнинг камайишини дебет томонида акс эттирадиган счѐтлардир. 
3.
Контр-актив счѐт (КА) - 
бу шундай счѐтки, молиявий ҳисо-
ботда активнинг соф қийматини акс эттириш учун унинг қолдиғи у 
билан боғлиқ бўлган актив счѐтнинг қолдиғидан чегириб ташланади. 
Бундай счѐт пассив счѐтларга мансуб бўлиб, кўпайиши кредитида, 
камайиши дебетида акс эттирилади. 
4.
Контр-пассив счѐт (КП) - 
бу шундай счѐтки, молиявий ҳисо-
ботда мажбурият ѐки соф қийматини акс эттириш учун унинг қол-
диғи у билан боғлиқ бўлган пассив счѐтнинг қолдиғидан чегириб 


48 
ташланади. Бундай счѐт актив счѐтларга мансуб бўлиб, кўпайиши 
дебетида, камайиши кредитида акс эттирилади. 
Юқорида келтирилган счѐтларнинг барчаси доимий счѐтлар ҳи-
собланиб, улар ҳисобот даврининг охирида қолдиққа эга бўлган ва 
бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар ва 
капитал счѐтларидир. 
5.
Транзит счѐтлар (Т) - 
ҳисобот даврида фойдаланиладиган, 
лекин ѐпилиб кетадиган ва ҳисобот даври охирига қолдиғи бўл-
майдиган даромад ва харажатларнинг вақтинчалик счѐтларидир. Бу 
счѐтларнинг маълумотлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисо-
ботда акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга оладиган транзит счѐт-
лар актив счѐтларга мансуб бўлиб, кўпайиши дебетида, камайиши эса 
кредитида акс эттирилади. 
Счѐтларни бухгалтерлар томонидан эслаб қолишни осонлаш-
тириш ва ахборотларни автоматлаштириш зарурияти счѐтларга но-
мерлар биркитилишни тақозо этади. Счѐтлар режасидаги кодларидан 
ташқари номига ҳам эга. Счѐтнинг номи - бу туб маънода счѐтнинг 
ўзидир. Счѐтнинг номи ўзини англатади. Счѐтлар билан иш олиб 
борганда асосан уларнинг тайинланиши ва фойдаланиш тамойил-
ларини билиш зарур. Ҳисоб субъектлари томонидан қўлланиладиган 
счѐтларнинг тўлиқ рўйхати счѐтлар режасидир. Айрим субъектлар 
томонидан қўлланиладиган счѐтлар рўйхатида фарқларнинг мавжуд-
лиги икки хил счѐтлар режасини тақозо этади: биринчиси-намунали, 
қонунчилик билан белгиланган счѐтлар режаси, иккинчиси-бух-
галтерия ҳисобининг иш счѐтлар режаси. Ҳар бир корхона умумий 
қонунчилик билан белгиланган счѐтлар режасига асосан ўз иш 
счѐтлар режасини тузиб олишлари керак. Иш счѐтлар режасида тан-
лаб олинган счѐтлар миқдори хўжалик фаолияти турига қараб барча 
қўлланиладиган хўжалик муомалалари ҳисобини таъминлаши керак. 
Ҳисобнинг барча субъектлари намунали счѐтлар режасидан 
фойдаланишга мажбур. Счѐтлар режасида кўрсатилмаган счѐтларни 
қўллаш фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан 
келишилган ҳолда амалга оширилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish