Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари нима? 
2.
Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари билан бухгалтерия 
миллий стандартининг ўзаро боғлиқлиги нималарни акс эттиради? 
3.
Ҳисоб ечимлари ва тушунтиришлари деганда нима кўзда 
тутилади? 
4.
Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар тўғрисида тушунча 
беринг. 
5.
Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ва уларни 
тан олиш тартиби қандай? 
6.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот БҲМС таркибида 
қандай қисмлардан иборат? 
7.
Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш БҲМС да қандай 
ҳолатларда қўлланилади? 
 
 
 
 


72 
IV боб. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА ВА 
УНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
4.1. Молиявий ҳисобнинг мақсади ва вазифалари 
 
Молиявий ҳисоб - 
хўжалик юритувчи 
субъектларнинг фаолиятини амалга 
оширишда фойдаланадиган ресурслар-
ни самарали бошқариш учун зарур 
бўлган ахборотни шакллантиришдан 
иборат. 
Турли хил мулкчилик шаклларига асосланган хўжалик юритувчи 
субъектларда зарур бўлган маблағлар маълум манбалар ҳисобидан 
шаклланади. Ишлаб чиқариш - тақсимот, айланиш ва истеъмол жара-
ѐнларига хизмат қилатуриб, корхоналар фондлари узлуксиз доирада 
айланишини амалга оширади. Шунинг учун, бухгалтерия ҳисоби бу 
ерда моддий бойликларни яратишга йўналтирилган доира ва айланиш 
жараѐнидаги корхонанинг маблағлари ҳолатлари ва улардан фойда-
ланишни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакл-
лантиради. 
Ноишлаб чиқариш соҳаси ташкилотлари ва муассасаларининг 
хўжалик фаолиятлари, уларга давлат бюджетидан ажратилган ҳамда 
ўзи ишлаб олган маблағлардан қай даражада самарали фойдалани-
лаѐтганини бошқаришдан иборат.
 
Шундай қилиб, ноишлаб чиқариш 
соҳасида ишлаб чиқариш соҳасида яратилган ижтимоий маҳсулотни 
тақсимоти (қайта тақсимоти) ва истеъмоли содир бўлади. Демак, 
бухгалтерия ҳисоби ноишлаб чиқариш соҳасига ажратилган маблағ-
ларнинг ҳолати, сарфланиши ҳақида ахборотларни шакллантиради. 
Моддий бойликларнинг ноишлаб чиқариш соҳасида истеъмол 
қилиниши ноишлаб чиқаришнинг бир қисмидир. Ундан ташқари, 
ноишлаб чиқаришнинг истеъмолига шахсий истеъмол ва жамият 
аъзоларининг эҳтиѐжларини қондириш ҳам киради. Шахсий истеъ-
молни бухгалтерия ҳисоби бевосита ўз ичига олмайди. Лекин, 
шахсий истеъмол бухгалтерия ҳисобида мутлақо акс эттирилмайди 
деб ўйлаш хатодир.
Ҳақиқатда, бухгалтерия ҳисоби уни акс эттиради, лекин уни 
тавсифлаш учун зарур бўлган барча кўрсаткичларга эга эмас. Шахсий 
истеъмол тўғрисидаги маълумотларни савдо, умумий овқатланиш 


73 
корхоналари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа 
ташкилотлар ҳисоботларидан олиш мумкин. Бу маълумотлар бўйича 
статистика бўлимлари шахсий истеъмолни тавсифловчи кўрсат-
кичларни аниқлайди. 
Бухгалтерия ҳисобида ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, 
меҳнат кучини тайѐрлаш билан боғлиқ бўлган ҳар хил харажатларни 
ҳамда иш ҳақи ва уларнинг турли хилдаги даромадлари ҳаракатини 
ҳисоблаб топиш йўли билан қамраб, аниқлаб олинади. Ишчи кучини 
тайѐрлаш ҳаражатлари, иш ҳақини тўлаш ва хўжаликларнинг даро-
мадларини тақсимлаш моддий қийматликлар ва пул маблағларини 
сарфлашни англатади. 
Ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқариш бухгал-
терия ҳисобида мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналар 
фондларининг мавжудлиги ва ҳаракатини акс эттирган ҳолда қайд 
қилинади. Такрор ишлаб чиқариш жараѐнида уларнинг ўзгаришини 
кўрсатиб, бухгалтерия ҳисоби мулкнинг ривожланишини тавсиф-
лайди ва шу билан ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб 
чиқариш ҳақида зарур кўрсаткичларни беради. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish