Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

таъминоти
босқичларидир. 
Таъминотда корхона пул маблағлари билан ўзига зарур бўлган 
моддий бойликларни сотиб олади. Реализация босқичида ишлаб 
чиқариш жараѐнида яратилган маҳсулотнинг харидорларга сотиш 
содир бўлади. Бу босқичнинг якунида корхона маблағлари яна пул 
шаклига киради. 
Корхонанинг таъминоти ва реализация жараѐнларини акс 
эттиришда бухгалтерия ҳисоби қуйидагиларни қайд қилиши зарур: 
жараѐнлар билан боғлиқ бўлган харажатлар, яъни ишлаб чиқариш 
воситаларини харид қилиш ва маҳсулот реализациясига қилинган 
ҳаражатлар; таъминот жараѐнида харид қилинадиган буюмлар, сотиш 
учун мўлжалланган ва реализация жараѐнида жойлашган ишлаб 
чиқариш маҳсулотлари ҳамда сотилган буюмлар учун корхоналар 
томонидан олинадиган пул маблағлари. Сотилган маҳсулотнинг 
суммаси ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш ва иш ҳақини 


75 
тўлаш учун қилинган ҳаражатлар суммасидан корхона томонидан 
белгиланган соф даромад миқдорига кўп бўлади. 
Шундай қилиб, 
реализация
жараѐнининг якунланиши моддий 
ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф даромадни тақсимлаш 
имконини беради. Бу ерда бухгалтерия ҳисобида давлат даромадига 
ўтказилиши лозим бўлган, корхона томонидан олинган сумма, 
қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда (даромад) солиғи 
аниқланади ва қайд қилинади. Реализация жараѐни тугагандан сўнг 
корхона тегишли органларга (бюджетга, бюджетдан ташқари фонд-
ларга, банклар, мол етказиб берувчилар ва ҳоказоларга) берилиши 
лозим бўлган суммаларни ўтказиш имконига эга бўлади. 
Хўжалик юритувчи субъект маблағларининг айланиш даври 
унинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан хўжалик 
алоқаларини юзага келтиради. Бундай алоқалар корхонада мол ет-
казиб берувчилар ва харидорлар билан таъминот ва маҳсулот 
сотишни амалга оширишда, бош компания билан - унга у ѐки бошқа 
маблағларни топшириш ѐки олиб кўйиш пайтида, банк муассасалари 
билан - улардан ссудалар олишда, бюджетдан ташқари ташкилотлар 
билан - ижтимоий эҳтиѐжларга доир ҳисоб - китобларда ва ҳоказо-
ларда юзага келади. Хўжалик алоқалари бухгалтерия ҳисобида кор-
хона маблағларини айланиш даврининг тегишли босқичлари акс 
эттирилаѐтган пайтдан қамраб олинади. 
Ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини ишлаб чиқариш 
мақсадлари учун қилинган истеъмолдан ташқари, корхонада ноишлаб 
чиқариш истеъмоллари ҳам содир бўлади. 
Ноишлаб чиқариш истеъмолига корхона тасарруфидаги фондлар 
(маблағлар)дан фойдаланиш киради.
Уларнинг таркибига уй-жой, маиший хизматлар, соғлиқни 
сақлаш ва бошқа шу каби маблағлари киради. Бу маблағларнинг 
ҳолати ва улардан фойдаланиш ҳам бухгалтерия ҳисобида ҳисобга 
олинади. 
Корхоналар маблағларининг айланиш даври шундан иборатки, 
маблағлар - ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқариш - товарларга, товарлар 
эса яна пул шаклига айланади ва ҳоказо. Демак, маблағларнинг 
айланиш даври фақат унинг ҳар хил босқичлари кетма - кет узлуксиз 
келиб турсагина, содир бўлиши мумкин. 
Барча жараѐнлар - таъминот, ишлаб чиқариш ва реализация – 
алоҳида хўжалик муомалаларидан иборат. Масалан таъминот ва 


76 
реализация қатор харид қилиш - сотиш ҳодисаларидан ташкил 
топади. Ишлаб чиқаришда меҳнат буюмларини маҳсулот тайѐрлашга 
сарфлаш, корхона ходимларига бажарган ишлари учун иш ҳақи 
ҳисоблаш, меҳнат воситаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда 
фойдаланганлик учун амотизация ажратмаларини ҳисоблаш ва 
ҳоказоларни қайта - қайта қийматда амалга оширилади. 
Ҳар бир муомаланинг асосий мазмуни корхона маблағларининг 
ҳаракати, уларнинг шаклларини ўзгаришидан иборат. Масалан, мате-
риалларни харид қилишда корхона пул маблағлари ўрнига ўзларига 
керак бўлган меҳнат буюмларини олади ва уларни сарфлашда меҳнат 
буюмларини ишлаб чиқариш жараѐни юзага келиб, тайѐр маҳсулот 
олинади. 
Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, хўжалик муомалалари 
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда корхона маблағ-
ларининг ҳаракатидан иборат экан. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish