Махсус таълим вазирлиги


Касса муомалаларининг ҳисобини юритиш тартиби



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Касса муомалаларининг ҳисобини юритиш тартиби

Пул маблағлари-бу кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олина-
диган депозитлар, шунингдек, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа банк 
ҳисобварақлардаги маблағлардир. Ҳисоб-китобларни нақд пул билан 
амалга ошириш учун хўжалик субъектлари кассага эга бўлиши керак.
Хўжалик юритувчи субъект кассасидан нақд пулни олиш ва 
харажатлаш билан боғлиқ бўлган муомалалар касса муомалалари деб 
юритилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг бу борадаги хатти-
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 
“Касса муомалаларини олиб бориш тартиби ”
да белгилаб берилган.
Касса муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби 5010 – ―Миллий 
валютадаги нақд пуллар‖ ҳисобварағида юритилади. Мазкур счѐт 
хўжалик юритувчи субъект кассаларида турган пул маблағлари ва 
уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун 
мўлжалланган. 
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз кассаларида уларга белги-
ланган лимитдан ортиқ нақд пулларни фақат иш ҳақи, мукофот, 


85 
ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, стипендия ва пенсияларни 
тўлаш учун, банк муассасасидан пул олинган кунни ҳам қўшиб 
ҳисоблаганда 3 банк иш кунидан ошмайдиган муддатда 
(банк 
муассасасидан анча олисда жойлашган хўжалик юритувчи 
субъектлар учун 5 иш куни
) сақлаб туришлари мумкин. 
Хўжалик 
юритувчи субъектлар нақд пулларни ҳисобот 
топшириш шарти билан хизмат сафарларига, хўжалик харажатлари, 
экспедициялар, геология-разведка гуруҳлари, хўжалик субъекти раҳ-
барлари уларга касса хизматлари кўрсатувчи тижорат банки билан 
келишган ҳолда белгилаган миқдорларда берадилар.
Хизмат сафарлари харажатлари учун нақд пуллар хизмат 
сафарига юборилаѐтганларга республика ҳудудида амал қилувчи 
тартибга асосан белгиланган суммалар миқдорида берилади. 
Ҳисобот топшириш шарти билан берилган, лекин харажат-
ланмаган нақд пуллар шу маблағ берилган муддат тугаганидан кейин 
3 иш куни мобайнида хўжалик субъекти кассасига қайтарилиши 
керак. 
Ҳисобот топшириш шарти билан нақд пул олган шахслар 
харажатланган суммалар тўғрисида хўжалик юритувчи субъект 
бухгалтериясига (автобус, йўл, меҳмонхона, поезд, самолѐт чип-
талари) ҳисобот беришлари шарт. 
Илгари ҳисобот топшириш шарти билан берилган суммалар 
юзасидан тўлиқ ҳисобот берилганидан кейингина яна ҳисобот 
топшириш шарти билан нақд пул берилиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидан нақд пуллар чиқим 
касса ордерлари асосида ѐки тегишлича расмийлаштирилган бошқа 
ҳужжатлар 
(тўлов ведомостлари, пул бериш тўғрисидаги аризалар, 
тўловнома ва бошқалар)
га асосан берилади. Бу ҳужжатларда чиқим 
касса ордери реквизитлари туширилган штамп изи бўлиши лозим. 
Нақд пул олиш учун тўлдирилган ҳужжатларда хўжалик юритувчи 
субъект раҳбари ва бош бухгалтернинг ѐки улар ваколат берган 
шахсларнинг имзоси бўлиши керак. 
Чиқим касса ордерларига илова қилинадиган ҳужжатлар, 
аризалар, тўловномалар 
(счѐтлар)
ва бошқаларда хўжалик юритувчи 
субъект раҳбарининг ижозат берувчи имзоси бўлган ҳолларда чиқим 
касса ордерларида раҳбар имзоси бўлиши шарт эмас. 
Чиқим касса ордери ѐки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича 
алоҳида шахсга пул бераѐтганда кассир пул олувчидан унинг 


86 
шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилишини талаб қилади, ҳуж-
жатнинг номи ва рақамини, у ким томонидан ва қачон берилганини 
ѐзиб олади ҳамда олинаѐтган пулнинг миқдорини сўз билан ѐздиради 
ва пул олувчига имзо чектиради. Агар чиқим касса ордерининг 
ўрнини босувчи ҳужжат бир неча шахсга пул бериш учун тузилган 
бўлса, у ҳолда олувчилар ҳам юқорида айтилган шахсни тасдиқловчи 
ҳужжатларини кўрсатадилар ҳамда тўлов ҳужжатлари-нинг тегишли 
устунига имзо чекадилар. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг ходимлари рўйхатида турмай-
диган шахсларга пул тузилган шартномалар асосида ҳар бир шахс 
учун алоҳида ѐзиладиган чиқим касса ордери бўйича берилади. 
Кассир пулни фақат чиқим касса ордерида ѐки унинг ўрнини 
босувчи ҳужжатда кўрсатилган шахсга беради. Айрим ҳолларда пул 
кўрсатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида олина-
диган бўлса, чиқим ордери матнида пул олувчининг фамилияси, 
исми, отасининг исмидан кейин пул олиш учун ишонч билдирилган 
шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ѐзиб қўйилади. Агар 
пул ведомости бўйича берилаѐтган бўлса, пул олинганини тасдиқ-
ловчи имзо олдидан кассир ―Ишончнома асосида‖ деб ѐзиб қўяди.
Ишончномани кассир олиб қолади ва чиқим касса ордерига ѐки 
ишончномага тикиб қўяди. 
Кассир иш ҳақи, иш қобилиятини вақтинча йўқотиш нафақаси, 
стипендия, пенсия ва мукофотларни ҳар бир олувчи учун чиқим касса 
ордери тузмасдан, тўлов 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish