Махсус таълим вазирлиги


Хорижий валютага оид операциялар бўйича курсдаги манфий



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Хорижий валютага оид операциялар бўйича курсдаги манфий 
фарқлар
№ 
Хўжалик 
операциясининг 
мазмуни 
Сумма, 
(минг 
сўм) 
Ҳисобварақлар 
корреспонденцияси 
Жамғариш 
усули билан 
Бевосита 
киритиш усули 
билан 
Дебет Кредит Дебет Креди
т 

100%
олдиндан 
тўловнинг 
олиниши 
(3000х620) 
1860.000 
5110 
6310 
5110 
6310 

Ойнинг охирги 
санасига 
кредиторлик 
қарзини 
қайта 
баҳолаш 
(3000х(625-620) 
15.000 
3190 
6310 
9620 
6310 
3 Сўндириш 
санасига 
кредиторлик 
қарзини қайта 
баҳолаш 
(5000х(730-725) 
15.000 
3190 
6310 
9620 
6310 
4 Маркетинг 
хизматлари 
сотишни акс 
эттирилади 
1575.000 
4010 
9030 
4010 
9030 
5 Кўрсатилган 
хизматларга 
ҚҚС ҳисоблаб, 
ѐзилди 
315.000 
4010 
6410 
4010 
6410 
6 Бўнак ҳисобга 
1860.000 
6310 
4010 
6310 
4010 


102 
олинди 
7. Курсдаги 
манфий тафовут 
молиявий 
натижаларга 
ҳисобдан 
чиқарилди: 
-жамғариш 
усули билан; 
-бевосита 
киритиш усули 
билан. 
5000 
15000 
9620 
3190 
9620 
4010 
 
Банкдаги махсус, аккредетив, чек дафтарлари ва бошқа махсус 
счѐтлар ҳисоби 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг махсус счѐтларидаги пул 
муомалалари бухгалтерия ҳисоби 5500-―Банклардаги махсус счѐтлар‖ 
ҳисобварағида юритилади. Мазкур счѐт мамлакатимиз ҳудудида ва 
ундан ташқарида аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов 
ҳужжатлари кўринишида (векселлардан ташқари), жорий, алоҳида ва 
бошқа махсус счѐтларда турган миллий ҳамда хорижий валютадаги 
пул маблағлари ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги, шунингдек, аниқ 
мақсадлар учун молиялаш маблағлари (тушумлари)нинг алоҳида 
сақланадиган қисми ҳаракати ҳақидаги маълумотларни умумлашти-
ришга мўлжалланган.
5500-―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐти таркибида қуйидаги 
илова счѐтлар очилиши мумкин:
5510-―Аккредитивлар‖; 
5520-―Чек дафтарчалари‖ ва бошқалар. 
5530-―Бошқа махсус счетлар‖ 
5510-―Аккредитивлар‖ илова ҳисобварағида аккредитивларда 
турган маблағлар ҳаракати ҳисобга олинади. Аккредитив шаклида 
ҳисоб-китоб қилиш тартиби Марказий банк қоидаларида белгилаб 
қўйилган. 
Аккредитив банкнинг шартли пул мажбуриятномаси бўлиб, 
банк бу ҳужжатни мижознинг топшириғига кўра, шартнома бўйича 
унинг контрагентига беради. Бу шартномага кўра аккредитив очган 
банк (эмитент банк) маҳсулот етказиб берувчига пул тўлаши ѐҳуд 


103 
шундай тўловлар ўтказиш учун бошқа банкка ваколат бериши 
мумкин. Бунда мижоз аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни 
тақдим этиши ва аккредитивнинг бошқа талабларини бажариши шарт 
қилиб қўйилади. 
Аккредитивларнинг қуйидаги турлари очилиши мумкин: 
- қопланган (депонентланган) ѐки қопланмаган (кафолатланган); 
- қайтариб олинадиган ѐки қайтариб олинмайдиган. 
Агар аккредитив очилаѐтган вақтда эмитент банк тўловчининг ўз 
маблағларини ѐки унга берилган кредитни бу банк мажбуриятлари 
амал қиладиган бутун муддатга ―Аккредитивлар‖ деган алоҳида 
баланс ҳисобварағига қўйиш учун маҳсулот етказиб берувчи банки 
(ижрочи банк) ихтиѐрига ўтказса, бу қопланган (депонентланган) 
аккредитив ҳисобланади.
Банклар орасида корреспондентлик муносабатлари ўрнатилган 
ҳолларда қопланмаган (кафолатланган) аккредитив ижрочи банкда 
унга эмитент банкнинг ижрочи банкдаги ҳисобварағидан бутун ак-
кредитив суммасининг чиқариб олиш ҳуқуқини бериш йўли билан 
очилиши мумкин. 
Ҳар бир аккредитивда у қайтариб олинадиган ѐки қайтариб 
олинмайдиган шаклдалиги аниқ кўрсатилиши керак. Агар шундай 
кўрсатма бўлмаса, аккредитив қайтариб олинадиган, деб ҳисоб-
ланади. 
Қайтариб олинмайдиган аккредитив унинг асосида пул олади-
ган маҳсулот етказиб берувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ѐки 
бекор қилиниши мумкин эмас. 
Аккредитив фақат битта маҳсулот етказиб берувчи билан ҳисоб-
китоб қилиш учун очилиши мумкин. 
Аккредитив амал қиладиган муддат ва ҳисоб-китоб қилиш тар-
тиби тўловчи билан маҳсулот етказиб берувчи ўртасидаги шартно-
мада белгилаб қўйилади.
Эмитент кафолатланган аккредитивларни харидор билан кели-
шувга кўра ва бошқа банк билан ўрнатилган корреспондентлик муно-
сабатлари шартларига мувофиқ очади. Маҳсулот етказиб берувчи-
нинг банки бундай аккредитивларни белгиланган тартибда ижро эта-
ди. 
Аккредитив очмоқчи бўлган тўловчи ўзига хизмат кўрсатувчи 
банкка (эмитент банкка) аккредитив учун электрон ариза беради. Бу 
аризада тўловчи қуйидагиларни кўрсатиши шарт: 


104 
- аккредитив очиш учун асос бўлган шартнома рақами; 
- аккредитив амал қиладиган муддат; 
- маҳсулот етказиб берувчининг номи; 
- аккредитивни ижро этувчи банк номи; 
- аккредитив ижро этиладиган жой; 
- аккредитив бўйича тўловлар ўтказилишига асос бўладиган 
ҳужжатларнинг тўлиқ ва аниқ номи, уларни тақдим этиш муддати ва 
расмийлаштириш тартиби (батафсил рўйхат аризага илова қилиниши 
мумкин); 
- аккредитив тури ва унга доир зарур маълумотлар; 
- аккредитив қандай товарлар юклаб жўнатиш (хизматлар кўр-
сатиш) учун очилаѐтгани, товарлар юклаб жўнатиш (хизматлар кўр-
сатиш) муддати; 
- аккредитив суммаси; 
- аккредитивни амалга ошириш усули. 
Электрон тўлов ҳужжатини тўғри расмийлаштириш учун тўлов-
чилар маҳсулот етказиб берувчидан аккредитив бўйича унинг номига 
очилган счѐт рақамини аниқлаб олишлари керак.
Аккредитив очиш тўғрисидаги ариза аккредитив шартларини 
бажариш учун тўловчи банкига зарур миқдордаги нусхаларда тақдим 
этилади. 
Банк муассасасига келиб тушган аккредитивлар ҳисобини юри-
тиш учун тўловчи банкида ―пули тўланадиган аккредитивлар‖ деган 
балансдан ташқари счѐт очилади. 
Ижрога қабул қилинган аккредитив махсус шаклдаги дафтарда 
рўйхатга олинади. Унда сана, тартиб рақами, маҳсулот етказиб берув-
чининг номи, аккредитив муддати ва сумма кўрсатилади. Аккреди-
тивга ўтказиш дафтарида рўйхатга олинган тартиб рақами берилади. 
Хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари аккредитивга 
киритилиши 5500 – ―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐт дебетида 
ҳамда 5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖ , 5210 – ―Валюта ҳисобварағи‖, 
6810 – ―Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари‖ счѐтлари ва шунга 
ўхшаш бошқа счѐтларнинг кредит қисмида акс эттирилади.
5500-―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐти бўйича ҳисобга 
олинган аккредитивдаги маблағлар улардан фойдаланилишига қараб 
(банк берган кўчирмаларга мувофиқ), одатда, 6010 – ―Маҳсулот 
етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар‖ счѐт 
дебетига ўтказиб борилади. Аккредитивлардаги фойдаланилмаган 


105 
маблағларни банк улар олинган счѐтда тиклагандан кейин бу сум-
малар 5500 – ―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐти кредитида 5110 – 
«Ҳисоб-китоб счѐти‖ ѐки 5210 – ―Валюта ҳисобварағи‖ счѐтлари 
билан корреспонденцияда акс эттирилади. 
Чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби Марказий банк 
чиқарган қоидаларда белгилаб қўйилган. 
Ҳисоб-китоб чеки - счѐт эгаси (чек берувчи) нинг ҳисобварағидан 
муайян суммани олувчи (чек ушловчи)нинг ҳисобварағига ўтказиш 
тўғрисида банкнинг махсус бланкида тузилиб, банкка ѐзма равишда 
берган топшириқдир.
Ҳисоб-китоб чеклари хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, 
хўжалик юритувчи субъектлар билан жисмоний шахслар ўртасида 
нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишда қўлланилади. 
Ҳисоб-китоб чеклари қуйидаги турларга бўлинади: 

банк акцептламаган чеклар; 

банк акцептлаган чеклар; 

эгасининг номи ѐзилган (ҳисоб-китоб) чеклар – бир марталик; 

лимитланган дафтарчалар чеклари. 
Чек бланклари Марказий банк билан келишиб белгиланган 
андозада, тижорат банкларининг буюртмалари бўйича тайѐрланади. 
Чек дафтарчаларининг бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳуж-
жатлар ҳисобланади. 
Лимитланган чек дафтарчаларидан берилган чеклар уларни 
хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиш учун 10 кун мобайнида амал 
қилади. Бунда улар ѐзиб берилган кун ҳисобга кирмайди. 
Чеклар тўлов суммаси белгиланган вақтда ѐзиб борилади. Чек 
дафтарчаларининг эгалари уларни маҳсулот етказиб берувчилар (чек 
бўйича пул олувчилар) га бериши, шунингдек, тўлдирилмаган чек 
бланкларига имзо чекиб қўйиши тақиқланади.
Дафтарчадан чеклар берилаѐтганда маблағлар депонентга 
қўйилиши 5500 – ―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐт дебетида ҳамда 
5110 – ―Ҳисоб-китоб счѐти‖, 5210 – ―Валюта ҳисобварағи‖, 6810–
―Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари‖ счѐт ва шунга ўхшаш 
бошқа счѐтларнинг кредит қисмида акс эттирилади. Банкдан олинган 
чек дафтарчалари бўйича суммалар хўжалик юритувчи субъект 
берган чеклар пули тўланишига қараб, яъни банк ўзига тақдим 
этилган чеклар пулини тўлаган (банк берган кўчирмаларга мувофиқ) 
суммаларда 5500 – ―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐт кредитидан 


106 
ҳисоб-китоблар ҳисоби юритиладиган счѐтлар дебетига ўтказиб 
турилади. Берилган, лекин банк пулини тўламаган чеклар бўйича 
суммалар 5500 – ―Банклардаги махсус счѐтлар‖ ҳиосбварағида 
қолади; 5520 – ―Чек дафтарчалари‖ счѐтида бўйича сальдо банк 
берган кўчирмадаги сальдога мос келиши лозим. Банкка қайтарилган 
(фойдаланилмаган) чеклар бўйича суммалар 5500 – ―Банклардаги 
махсус счѐтлар‖ счѐтнинг кредит қисмида 5110 – ―Ҳисоб-китоб 
варағи‖ ѐки 5210 – ―Валюта ҳисобварағи‖ счѐтлари билан коррес-
понденцияда акс эттирилади.
5520–―Чек дафтарчалари‖ илова счѐт юзасидан таҳлилий ҳисоб 
олинган ҳар бир чек дафтарчаси бўйича юритилади.
5500 – ―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐтда очиладиган алоҳида 
аналитик счѐтларда аниқ мақсадлар учун молиялашга ажратилиб, 
банкда алоҳида сақланадиган маблағлар (тушумлар) ҳаракати ҳисобга 
олиб борилади. 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг алоҳида баланс билан аж-
ратилган ва жорий харажатлар қилиш учун маҳаллий банк муас-
сасаларида жорий счѐтлар очилган филиаллари, унга кирувчи 
таркибий бўлинмалар юқорида айтилган маблағлар ҳаракатини 5500–
―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐтининг алоҳида аналитик ҳисоб-
варағида акс эттирадилар. 
Хорижий валютада пул маблағлари мавжудлиги ҳамда ҳаракати 
ҳисоби 5500–―Банклардаги махсус счѐтлар‖ счѐтида алоҳида 
юритилади. Мазкур счѐтда таҳлилий ҳисоб юритилиши мамлакат 
ҳудудида ва хорижда аккредитивлар, чек дафтарчалари ва шу каби-
лардаги пул маблағлари мавжудлиги ҳамда ҳаракати тўғрисида 
маълумот олиш имкониятини таъминлаши лозим.


107 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish