1-Жадвал
Асосий воситаларнинг таркиби ҳақида маълумот
№
Асосий воситаларнинг
турлари
Инвентарь
рақами
Суммаси
(баланс
қиймати)
1
Ер
-Экин майдонлари
-
30000000
2
Бино
-Офис биноси
Омборхона биноси
Ферма биноси
100020
100030
100040
50000000
48000000
10000000
3
Иншоот
-Сув иншооти
Ем-хашакларни
сақлаш
200010
200020
1000000
12000000
110
иншооти
Деворлар ва кўприклар
200030
5000000
4
Машина
ва
ускуналар
-
Қишлоқ
хўжалик
техникалари, ускуналари ва
механизмлар,
аппаратлар,
агрегатлар, тарозилар
300010-90
6000000
5
Транспорт воситалари
-
Трактор ва булдозер
Комбайн
Енгил автомобил
Юк автомобили
400010
400020
400030
400040
35000000
2000000
1000000
1500000
6
Ҳисоблаш
техникалари
-
компьютерлар ва принтерлар
500010-90
1000000
7
Иш ва маҳсулдор ҳайвонлар
-
отлар, соғин сигирлар, қўйлар
600010-90
18000000
8
Кўп
йиллик
дарахтлар
-
тутзорлар, данакли ва уруғли
мевали дарахтлар
700010-90
8000000
Шунингдек, асосий воситалар фойдаланишдаги, захирадаги,
ижарадаги ва консервациядаги воситаларга ҳам бўлинади. Бундай
туркумланишининг зарурияти шундан иборатки, уларга амортизация
ҳисоблаш ва тегишли харажатга олиб бориш турли даражада бўлади.
Чунки фойдаланишдаги асосий воситаларга белгиланган меъѐрлар
асосида амортизация ҳисобланса, консервациядаги асосий восита-
ларга умуман амортизация ҳисобланмайди, ижарадаги асосий восита-
ларга эса ижаранинг муддатига боғлиқ ҳолда ҳисобланади.
У ѐки бу хўжалик юритувчи субъектга қарашлилигига кўра
асосий воситалар ўзига қарашли ва ижарага олинган асосий восита-
ларга бўлинади.
Хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар ҳисобини
юритишни соддалаштириш мақсадида улар муайян тасниф кўрсат-
кичлари орқали гуруҳларга бўлинади. Асосий воситаларнинг гуруҳ-
ларга бўлишнинг тасниф белгилари қуйидагилардан иборат:
-
бажарадиган вазифасига кўра;
-
объектлардан фойдаланиш даражасига кўра;
-
натурал-моддий таркибига кўра.
111
Асосий воситаларнинг бундай гуруҳланиши улардан фойдаланиш
самарадорлигини баҳолаш, эскирган воситаларни алмаштириш,
кераксиз асосий воситаларни бошқа хўжалик юритувчи субъектга
бериш ѐки сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек, уларнинг
эскиришини тўғри ҳисоб-китоб қилиш учун зарурдир.
Асосий воситалар ҳисоби қуйидаги асосий меъѐрий хужжатлар
билан тартибга солинади: «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб
чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий нати-
жаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом, «Асосий
воситалар» номли 5-сон БҲМС, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг
молия хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счѐтлар режаси ва уни
қўллаш бўйича Йўриқнома» 21-БҲМС, «Инвентаризацияни ташкил
этиш ва ўтказиш» 19-сон БҲМС, «Ижара ҳисоби» 6-сон БҲМС,
«Бухгалтерия баланси» 15-сон БҲМС ва бошқалар.
Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги унинг ин-
вентар объекти ҳисобланади. Асосий воситаларнинг инвентар объек-
ти сифатида барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект
ѐки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган
алоҳида конструктив асосдаги буюм ва муайян вазифаларни бажариш
учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида
мажмуи тан олинади. Асосий воситада ҳар хил фойдаланиш муд-
датига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлган
ҳолатда ҳар бир объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил
инвентарь объекти сифатида тан олинади. Иккита ѐки бир нечта
хўжалик субъекти мулкида бўлган асосий воситалар объекти ҳар бир
субъект томонидан умумий мулкдаги унинг улушига тенг миқдорда
асосий воситалар таркибида акс эттирилади. Булар эса асосий
воситаларнинг бутлиги устидан тўлиқ назоратни олиб бориш
имкониятини яратади ва ҳар бир объект учун рақам бириктирилади.
Фикримизча, ушбу рақамланиш субъектларнинг ҳисоб сиѐсатида
белгиланишига боғлиқ, чунки асосий воситаларга инвентарь
рақамларни бириктириш юзасидан ягона услубий қўлланма мавжуд
эмас.
Мисол: «Сардор-Н» корхонасида мавжуд асосий воситаларга
инвентарь рақам бириктириш юзасида корхона «Ҳисоб юритиш
сиѐсати»да қуйидагиларни белгилаб олган (2-жадвал):
Ҳисоб сиѐсатининг мазмуни: Асосий воситаларга инвентарь
рақам бириктириш тўғрисида. Корхонадаги мавжуд асосий
112
воситаларга (ижарадан ташқари) бухгалтерия счѐтларига мос
ҳолда инвентарь рақам берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |