Махсус таълим вазирлиги


 Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

4.3. Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби 
Асосий воситалар
-
 
бу узоқ муддат ўзининг 
табиий кўринишини сақлаб турадиган, аста-
секин эскирадиган ва ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулот қийматига ўз қийматини аста-секин 
ўтказадиган меҳнат воситаларидир.
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида янги иқтисодий 
муносабатларни ишлаб чиқиш ва уни амалиѐтга жорий этишда 
бухгалтерия ҳисоби тизими муҳим роль ўйнайди. Бугунги кунда 
ҳўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ташкил 
этишда материал, молиявий ва меҳнат ресурслари билан бирга, 
асосий воситалардан фойдаланиш ҳисобига ҳам иқтисодий фао-
лиятни ташкил этиш таъминланди. Хўш, асосий воситаларнинг 
моҳияти нимадан иборат? 
Асосий воситалар узоқ муддат ўзининг табиий кўринишини 
сақлаб турадиган, эскирадиган ва ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот 
қийматига ўз қийматини аста-секин ўтказадиган меҳнат воситалари 
бўлиб, у узоқ (бир йилдан кўп) давр ичида моддий ишлаб чиқариш 
соҳасида, номоддий ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек, ижарага 
беришда фойдаланиладиган моддий активлардир. 
Ўзбекистон Республикасининг «Асосий воситалар» номли 5-сон 
БҲМСга кўра улар таркибига қуйидаги мезонларга жавоб берадиган 
моддий активлар киритилади:
- хизмат муддати бир йилдан ортиқ; 
- бир бирлик учун қиймати (харид пайтида) белгиланган энг кам 
ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган 
буюмлар. 
Мисол: Хўжалик субъекти харид қилиб олинган қиймати 850000 
сўмлик ҳисоблаш техникаси («Pentium-IV»)ни асосий воситалар 
таркибига киритади. Чунки ушбу объект юқоридаги мезонларга мос 
холда ундан фойдаланиш муддати бир йилдан ортиқ ва қиймати энг 
кам иш ҳақи миқдорининг (2007 йил 1 январ холатига кўра 
(50х12420=621000 сўм)) эллик баробаридан юқоридир.
Ушбу мезонлардан чет мамлакатлар иқтисодиѐтида ҳам 
фойдаланилади, шу жумладан, 16-сон «Асосий воситалар» номли 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (МҲХС)да қуйидаги 
таъриф келтирилган: жумладан, асосий воситалар - бу моддий 
кўринишидаги (материал) активлар ҳисобланиб, улар компаниянинг 


108 
ишлаб чиқариш фаолиятида ва маъмурий мақсадларда фойдала-
нилади, шунингдек, фойдаланиш муддати бир йилдан ортиқ бўлади. 
Ўзбекистон Республикасида асосий воситалар ҳисобини юритиш-
да хўжалик субъектлари раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий 
воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам 
чегарасини мустақил равишда нисбатан камроқ миқдорда белгилашга 
ҳақлидир. 
Шу билан бирга, хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар, 
қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди: 
-махсус асбоблар ва мосламалар; 
-махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар; 
-кўрпа-тўшак анжомлари; 
-ѐзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган 
асбоблар ва бошқалар); 
-ошхона анжомлари, шунингдек, ошхона учун дастурхон-сочиқ-
лар; 
-ҳизмат муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган уску-
налар; 
-ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар ва бошқалар). 
Мисол: Хўжалик субъекти эҳтиѐжлари учун «Nokia» русумдаги 
мобиль телефон аппаратини 600000 сўмга сотиб олган. Моҳияти жи-
ҳатидан олиб қаралганда ушбу телефондан бир йилдан ортиқ муддат 
фойдаланиш мумкин. Аммо у асосий воситалар таркибига киритил-
майди. Чунки, қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг (2007 йил 1 
январ холатига кўра (50х12420=621000 сўм)) эллик баробаридан кам. 
У хўжалик жиҳозлари ва инвентарлари таркибида ҳисобга олади. 
Албатта, хўжалик субъектлари бундай турдаги активларни асосий 
воситалар таркибида ҳисобга олиш ѐки олмасликни «Ҳисоб сиѐ-
сати»да белгилаб қўйиши мумкин.

Асосий воситаларнинг айланма (жорий) активларга нисбатан 
фарқи шундан иборатки, улар ишлаб чиқариш жараѐнида бир неча 
маротаба қатнашади ва ҳизмат муддати давомида ўзининг дастлабки 
шакли (жисмоний кўриниши)ни сақлаб қолади.
Асосий воситаларни ҳисобга олишда улар маълум гуруҳларга 
бўлиниши ҳам мумкин. Чунки асосий воситаларни ҳисобини тўғри ва 
тўлақонли ташкил этишнинг муҳим шарти, уларни илмий жиҳатдан 
туркумлаш ва баҳолаш ҳисобланади. 


109 
Асосий воситалар ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашишига кўра 
ишлаб чиқаришга тааллуқли асосий воситалар ва ишлаб чиқаришга 
тааллуқли бўлмаган асосий воситалар
га бўлинади. Ишлаб чиқариш 
жараѐнида қатнашадиган ва унга хизмат қиладиган меҳнат восита-
лари ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар деб аталади.
Уларнинг ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашишдаги роли тур-
лича кўринишга эга. Баъзилари, масалан, машиналар, ускуналар, ас-
боб-ускуналар ишлаб чиқаришда меҳнат қуроллари сифатида 
қатнашади, шунингдек, бошқалари эса ишлаб чиқариш жараѐнининг 
тўхтовсиз ишлаб туришини таъминлайди (бундай асосий воситаларга 
бино ва иншоотларни киритиш мумкин) ва ишлаб чиқариш учун 
зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб беради (масалан: ишлаб 
чиқариш бинолари, умумий фойдаланишдаги йўллар). Ишлаб чиқа-
риш жараѐнида тўғридан-тўғри қатнашмайдиган асосий воситаларга 
уй-жой коммунал хўжалиги воситалари, соғлиқни сақлаш муассаса-
ларининг асосий воситалари (поликлиникалар, амбулаториялар ва 
шунга ўхшашаш объектлар), маориф ва халқ таълимига қарашли 
объектлар (театрлар, клублар, кутубхоналар, болалар боғчалари, ѐзги 
оромгоҳлар) киради. 
Асосий воситалар иқтисодиѐт тармоқларининг туркумланишига 
мос ҳолда тармоқлардаги турларга бўлинади: саноатдаги асосий 
воситалар, қишлоқ хўжалигидаги асосий воситалар, транспортдаги 
асосий воситалар, алоқа соҳасидаги асосий воситалар, қурилишдаги 
асосий воситалар, савдо соҳасидаги асосий воситалар ва ҳ.к. 
Мисол: «Навбаҳор» фермер хўжалигининг 2006 йил 31 декабрь 
ҳолатига мавжуд асосий воситаларнинг турлари бўйича молиявий 
ҳисоботларида қуйидаги маълумотлар келтирилган (1-жадвал): 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish