Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
1-Жадвал 
Асосий воситаларнинг таркиби ҳақида маълумот 
№ 
Асосий воситаларнинг 
турлари 
Инвентарь 
 рақами 
Суммаси 
(баланс 
қиймати) 

Ер
-Экин майдонлари 

30000000 

Бино
-Офис биноси 
Омборхона биноси 
Ферма биноси 
100020 
100030 
100040 
50000000 
48000000 
10000000 

Иншоот
-Сув иншооти 
Ем-хашакларни 
сақлаш 
200010 
200020 
1000000 
12000000 


110 
иншооти 
Деворлар ва кўприклар 
200030 
5000000 

Машина 
ва 
ускуналар
-
Қишлоқ 
хўжалик 
техникалари, ускуналари ва
механизмлар, 
аппаратлар, 
агрегатлар, тарозилар 
300010-90 
6000000 

Транспорт воситалари

Трактор ва булдозер 
Комбайн 
Енгил автомобил 
Юк автомобили 
 
400010 
400020 
400030 
400040 
 
35000000 
2000000 
1000000 
1500000 

Ҳисоблаш 
техникалари
-
компьютерлар ва принтерлар 
500010-90 
1000000 

Иш ва маҳсулдор ҳайвонлар
-
отлар, соғин сигирлар, қўйлар 
600010-90 
18000000 

Кўп 
йиллик 
дарахтлар
-
тутзорлар, данакли ва уруғли 
мевали дарахтлар 
700010-90 
8000000 
Шунингдек, асосий воситалар фойдаланишдаги, захирадаги, 
ижарадаги ва консервациядаги воситаларга ҳам бўлинади. Бундай 
туркумланишининг зарурияти шундан иборатки, уларга амортизация 
ҳисоблаш ва тегишли харажатга олиб бориш турли даражада бўлади. 
Чунки фойдаланишдаги асосий воситаларга белгиланган меъѐрлар 
асосида амортизация ҳисобланса, консервациядаги асосий восита-
ларга умуман амортизация ҳисобланмайди, ижарадаги асосий восита-
ларга эса ижаранинг муддатига боғлиқ ҳолда ҳисобланади.
У ѐки бу хўжалик юритувчи субъектга қарашлилигига кўра 
асосий воситалар ўзига қарашли ва ижарага олинган асосий восита-
ларга бўлинади. 
Хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар ҳисобини 
юритишни соддалаштириш мақсадида улар муайян тасниф кўрсат-
кичлари орқали гуруҳларга бўлинади. Асосий воситаларнинг гуруҳ-
ларга бўлишнинг тасниф белгилари қуйидагилардан иборат: 
-
бажарадиган вазифасига кўра; 
-
объектлардан фойдаланиш даражасига кўра; 
-
натурал-моддий таркибига кўра. 


111 
Асосий воситаларнинг бундай гуруҳланиши улардан фойдаланиш 
самарадорлигини баҳолаш, эскирган воситаларни алмаштириш, 
кераксиз асосий воситаларни бошқа хўжалик юритувчи субъектга 
бериш ѐки сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек, уларнинг 
эскиришини тўғри ҳисоб-китоб қилиш учун зарурдир. 
Асосий воситалар ҳисоби қуйидаги асосий меъѐрий хужжатлар 
билан тартибга солинади: «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий нати-
жаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом, «Асосий 
воситалар» номли 5-сон БҲМС, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг 
молия хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счѐтлар режаси ва уни 
қўллаш бўйича Йўриқнома» 21-БҲМС, «Инвентаризацияни ташкил 
этиш ва ўтказиш» 19-сон БҲМС, «Ижара ҳисоби» 6-сон БҲМС, 
«Бухгалтерия баланси» 15-сон БҲМС ва бошқалар. 
Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги унинг ин-
вентар объекти ҳисобланади. Асосий воситаларнинг инвентар объек-
ти сифатида барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект 
ѐки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган 
алоҳида конструктив асосдаги буюм ва муайян вазифаларни бажариш 
учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида 
мажмуи тан олинади. Асосий воситада ҳар хил фойдаланиш муд-
датига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлган 
ҳолатда ҳар бир объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил 
инвентарь объекти сифатида тан олинади. Иккита ѐки бир нечта 
хўжалик субъекти мулкида бўлган асосий воситалар объекти ҳар бир 
субъект томонидан умумий мулкдаги унинг улушига тенг миқдорда 
асосий воситалар таркибида акс эттирилади. Булар эса асосий 
воситаларнинг бутлиги устидан тўлиқ назоратни олиб бориш 
имкониятини яратади ва ҳар бир объект учун рақам бириктирилади. 
Фикримизча, ушбу рақамланиш субъектларнинг ҳисоб сиѐсатида 
белгиланишига боғлиқ, чунки асосий воситаларга инвентарь 
рақамларни бириктириш юзасидан ягона услубий қўлланма мавжуд 
эмас. 
Мисол: «Сардор-Н» корхонасида мавжуд асосий воситаларга 
инвентарь рақам бириктириш юзасида корхона «Ҳисоб юритиш 
сиѐсати»да қуйидагиларни белгилаб олган (2-жадвал): 
Ҳисоб сиѐсатининг мазмуни: Асосий воситаларга инвентарь 
рақам бириктириш тўғрисида. Корхонадаги мавжуд асосий 


112 
воситаларга (ижарадан ташқари) бухгалтерия счѐтларига мос 
ҳолда инвентарь рақам берилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish