Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Хўжалик жараѐнлари 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг вазифаси ўз фаолияти жара-
ѐнида маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишлар бажа-
риш)дан иборат. 
Бу вазифани бажариш учун, биринчи навбатда, таъминот 
жараѐнини ўтиши, ишлаб чиқаришдан кейин эса уни сотиш 
жараѐнига келиши керак. Бу учта босқич ҳар доим бир - бирларининг 
ўрнини эгаллайди ва шу билан корхонада маблағларнинг узлуксиз 
айланишини ҳосил қилади. 
Маблағлар айланишидаги асосий босқич - бу моддий бойлик-
ларни яратиш жараѐнида содир бўладиган ишлаб чиқариш босқи-
чидир. Бу ерда ишлаб чиқариладиган буюмлардан нафақат ташқи 
кўриниши ва хусусияти билан, балки қийматининг ҳажми билан фарқ 
қиладиган янги маҳсулот тайѐрланади. Янгидан тайѐрланган маҳ-
сулот, сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати ва ходимлар 
меҳнати билан яратилган ҳамда зарурий қиймат ва қўшимча маҳсулот 
қиймати (соф даромад)га бўлинадиган янги қийматлардан иборат. 
Ишлаб чиқариш жараѐнини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, 
биринчидан, ишлаб чиқаришга қилинган ҳаражатлар - сарфланган 
ишлаб чиқариш воситалари (меҳнат буюмлари ва меҳнат воситалари 


74 
амортизацияси) ва ишчи кучи (иш хақи шаклидаги зарурий меҳнат) 
ва иккинчидан, ишлаб чиқариш маҳсулотлари - тайѐр буюмлар қайд 
этилади. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари пул шаклида ҳисобга олинади. 
Бу ишлаб чиқариш ҳаражатларини ягона ўлчов бирлигида ифодалаш 
ва тайѐр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳақида йиғма 
кўрсаткич олиш учун зарур. Пул шакли билан биргаликда, моддий 
ҳаражат сарфлари бухгалтерия ҳисобида тегишли тартибда натура ва 
меҳнат ўлчовларда ҳам кўрсатилади. Бу ўлчовлар пулда баҳолаш 
учун асос ҳисобланиб, улардан ҳаражатлар ҳажмини бошқариш учун 
фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисоби меҳнат воситалари ва ишчи кучи 
сарфини акс эттиратуриб, ишлаб чиқариш жараѐнининг бошқа 
томонини англатадиган ишлаб чиқариш истеъмолини ҳам ўз ичига 
олади. 
Ишлаб чиқариш жараѐнида яратилган миллий даромаднинг тақ-
симлаш жараѐни вужудга келади. Тақсимлаш пайтида зарурий 
маҳсулот (корхона ходимларининг иш ҳақи)нинг пулдаги ифодаси, 
корхона соф даромади (фойда)нинг ва давлатнинг марказлаштирил-
ган соф даромади (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойдадан 
ажратмалар ва ҳоказо) суммаси ҳисоблаб чиқилади. Бунда кор-
хонанинг фойдаси бухгалтерия ҳисобида кейинроқ, реализация 
тугагандан кейингина аниқланади ва қайд қилинади. 
Корхонанинг маблағлари бошқа босқичларда, яъни муомала 
жараѐнида содир бўлади. Бу - корхона 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish