Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

(ҳисоб-китоб-тўлов)
ведомостлари бўйича 
беради. 
Тўлов 
(ҳисоб-китоб-тўлов)
ведомостининг юзида пул беришга 
рухсатнома ѐзилиб, хўжалик субъекти раҳбари ва бош бухгалте-
рининг ѐки улар ваколат берган шахсларнинг имзолари, пул бериш 
муддатлари ҳамда сўз билан ѐзилган сумма бўлиши шарт. 
Иш ҳақи сифатида бир марта тўланадиган пуллар 
(таътилга 
чиқаѐтганда, касал бўлганда ва ҳоказо)
, шунингдек, депонентдаги
суммалар, бир неча шахсларга хизмат сафари харажатлари учун 
ҳисобот топшириш шарти билан бериладиган пуллар ҳам шу 
тартибда расмийлаштирилади. 
Бухгалтерия кассир томонидан тўлов ведомостларига киритган 
ѐзувларни текшириб, берилган ва депонентга қўйилган суммаларни 
инвентаризациялайди. Депонентлаштирилган суммалар банкка топ-


87 
ширилади ва ушбу топширилган суммалар учун битта умумий чиқим-
касса ордери тузилади. 
Бухгалтерия кирим касса ордерлари, уларнинг квитанциялари, 
шунингдек, чиқим касса ордерлари ва улар ўрнини босувчи ҳуж-
жатларни сиѐҳли ѐки шарикли ручкада аниқ-равшан қилиб ѐзиши 
керак. Касса ҳужжатларда бирор ѐзувлар ўчирилиши, чапланиши ѐки 
ўзгартарилишига, ҳатто тузатиш тўғрилиги қайд этилган бўлса ҳам, 
йўл қўйилмайди. Қуйидаги қоидага риоя қилиш тавсия этилади: 
- кирим ва чиқим касса ордерларида уларни тузиш учун асос 
бўлган ҳамда илова қилинган ҳужжатлар кўрсатилади; 
- кирим ва чиқим касса ордерларини ѐхуд улар ўрнини босувчи 
ҳужжатларни пул топшираѐтган ѐки олаѐтган шахслар қўлига бериш 
тақиқланади; 
- касса ордерлари бўйича нақд пул фақат улар тузилган куни 
қабул қилиниши ва берилиши мумкин; 
- кирим ва чиқим касса ордерларини ѐки улар ўрнини босувчи 
ҳужжатларни олаѐтганда кассир қуйидагиларни текшириши шарт; 
-
ҳужжатларда бош бухгалтер имзоси, чиқим касса ордери ѐки 
унинг ўрнини босувчи ҳужжатда эса хўжалик юритувчи субъект 
раҳбари ѐки у ваколат берган шахснинг ижозат устхати борлиги ва 
ҳақиқийлиги; 

ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилгани; 
- ҳужжатларда қайд этилган иловалар мавжудлиги. 
Юқоридаги талаблардан бирортасига риоя этилмаган бўлса, 
кассир бу ҳужжатларни тегишлича расмийлаштириш учун бухгалте-
рияга қайтаради. 
Касса кирим ва чиқим ордерлари бўйича пул берилган заҳоти 
кассир томонидан имзоланади, уларга илова қилинган ҳужжатлар эса 
тегишли штамп асосида ―Пули тўланган‖ деб ѐзиб, сана 
(кун, ой, 
йил)
ни кўрсатиш йўли билан ҳужжат ѐпилади.
Касса кирим ва чиқим ордерлари ѐки уларнинг ўрнини босувчи 
ҳужжатлар кассага юборилишидан олдин бухгалтер томонидан кирим 
ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади. 
Иш ҳақи тўлаш учун мўлжалланган тўлов ведомостларида расмий-
лаштирилган чиқим касса ордерлари пул тўланганидан кейин рўй-
хатга олинади. 
Касса кирим ва чиқим ҳужжатларини ҳисоблаш техникаси 
ѐрдамида рўйхатга олиб бориш мумкин. Бунда тегишли кун учун 


88 
тузиладиган ―Касса кирим ва чиқим ордерларини рўйхатга олиш 
дафтарининг қистирма варағи‖ машинаграммасида пул маблағлари 
кўзланган мақсадлар бўйича ҳаракатланишининг ҳисобини юритиш 
учун керакли маълумотлар ѐзилиши ҳам таъминланади. Ҳар бир 
хўжалик юритувчи субъектда битта касса дафтари тутилади. Бу 
дафтар саҳифалари рақамланган, ипча билан тикилган ва унинг учи 
сурғучли ѐки мастикали муҳр билан тамғаланган бўлиши лозим. 
Касса дафтаридаги варақлар сони мазкур хўжалик юритувчи субъект 
ѐки юқори ташкилот раҳбари ва бош бухгалтернинг имзолари билан 
тасдиқланади. 
Касса дафтарига ѐзувлар копировка қоғози орқали шарикли 
ручкада 2 нусхада ѐзилади. Саҳифаларнинг иккинчи нусхаси қирқиб 
олиниб ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кассир ҳисоботи сифатида 
топширилади. Варақнинг сиѐҳда ѐзилган асл нусхалари касса 
дафтарида қолади. 
Касса дафтаридаги ѐзувлар ўчирилиши ҳамда тасдиқланмаган 
ўзгартишлар киритилиши ман этилади. Киритилган тузатишлар 
кассир, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект бош бухгалтери ѐки 
унинг вазифаларини бажариб турган шахс имзолари билан 
тасдиқланади. 
Кассир касса дафтарига ѐзувларни ҳар бир ордер ѐки унинг 
ўрнини босувчи ҳужжат асосида пул олинган ѐки берилган заҳоти 
ѐзади. Иш куни охирида кун давомида бажарилган муомалалар 
якунини ҳисоблаб, кассадаги пул қолдиғини кейинги кунга ўтказади 
ва ҳисоботи сифатида иккинчи нусха (кун давомида касса дафтарига 
киритилган ѐзувлар нусхаси) ни кирим ва чиқим касса ҳужжатлари 
билан бирга бухгалтерга топшириб, унга касса дафтарига имзо 
чектиради. 
Кассир моддий жавобгарлик тўғрисида тузган шартномасига 
мувофиқ, ўзи қабул қилган барча бойликларни бут сақлаши, қилган 
хатти-ҳаракатлари натижасида, яъни ўз вазифаларига совуққонлик 
ѐки ноҳалоллик билан қараш оқибатида хўжалик юритувчи субъектга 
етказилган ҳар қандай моддий зарар учун жавоб беради. 
Касса инвентаризацияси бир ойда бир марта ўтказилиб, унинг 
натижаси акт-таққослаш ведомости тузилади. Инвентаризация 
вақтида пул кам чиқса, у моддий жавобгар шахсдан ундириб олинади, 
ортиқча чиқса, у ҳолда давлат бюджетига ўтказилади. 


89 
Текширишни амалга ошириш жараѐнида бухгалтер қуйидаги 
тартибга риоя қилиши керак: 

кассани текшириш кассир иштирокида амалга оширилади; 

кассани текшириш пайтида барча касса жараѐнлари тўхтати-
лади. Агар хўжалик юритувчи субъектда бир нечта касса мавжуд бўл-
са, ўтказиш ҳолида бухгалтер барча кассаларни муҳрлайди. Касса ка-
лити кассирда, муҳр эса бош бухгалтерда қолади; 

кассадаги нақд пуллар ва қимматбаҳо қоғозлар кассир ва бош 
бухгалтер иштирокида бирма-бир санаб чиқилади. Пуллар қандай 
ҳолда бўлишидан қатъий назар, тўлиқ санаб чиқилиши лозим. Банк 
ўрамидаги пуллар ҳам ўрамидан олиб, саналади. Санаш тугагач, 
далолатнома тузилади. Далолатномада кассадаги пуллар белгилари 
бўйича алоҳида кўрсатилади ва уларнинг тўлиқ суммаси ѐзилади. 
Далолатномага тафтиш ҳайъати, бош бухгалтер ва кассир имзо 
чекади. Касса харажат ордери билан расмийлаштирилмаган турли 
хилдаги тилхатлар, ведомостлар ва счѐтлар текшириш жараѐнида 
ҳисобга олинмайди; 

кассадаги саналган пулларнинг ва қимматбаҳо қоғозларнинг 
ҳаммаси шу хўжалик юритувчи субъектга тегишли ҳисобланади, 
чунки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва шахсларнинг пуллари 
ва қимматбаҳо қоғозларини хўжалик юритувчи субъект кассасида 
сақлаш тақиқланади; 

кассадаги камомад ѐки ортиқча пул маблағлари тўғрисидаги 
маълумотни аудитор далолатномада ѐритади, пул маблағларининг 
пул маблағи ѐки кам чиқиши сабаблари тўғрисида кассирдан тушун-
тириш хати олади. Камомад суммаси ѐки суиистеъмол қилинган пул 
миқдори ҳаддан зиѐд бўлса, бухгалтер бу ҳақда хўжалик юритувчи 
субъект раҳбарига хабар беради; 

аудитор тўғри расмийлаштирилган касса ҳужжатларини тек-
шириш вақтига қолдиқ чиқариш учун кассирга беради. Агар тек-
шириш иш ҳақи бериш даврига тўғри келган, ведомостдаги пул 
қисман тўланган бўлса бу ведомост қоида бўйича бириктирилади ва 
ҳисоботга қўшилади; 

кассани текшириш вақтида кассадаги қимматбаҳо қоғозлар 
(акциялар, облигациялар, сертификатлар), ѐқилғи-мойлаш ТМЗлари-
ни олиш талонлари, қатъий ҳисобот бланкалари, дам олиш уйлари, 
сиҳатгоҳларга йўлланмалар ва бошқа пул ҳужжатлари миқдори 
далолатномада кўрсатилади. 


90 
Инвентаризация вақтида барча касса ҳужжатлари кўриб чи-
қилади. Банкдаги ҳисоб рақамидан олинган пулларни кассага тўла 
кирим қилиниши ведомостларини таққослаш орқали аниқланади. 
Агар касса кирим ордерида, банк кўчирмасида, кассир ҳисоботида 
ѐки чеклар корешокларидаги суммалар мос келмаса, улар бевосита 
банк муассасасига бориб текширилади. Банк кўчирмаларида ўчирил-
ган суммалар изи бўлса, тўғриланган суммалар аниқланса ѐки қол-
диқлар мос келмаса, ўтказиш ҳолида банкдаги жорий рақамдан 
ишончли кўчирмалар олинади.
Бухгалтерия томонидан олинган касса ҳисоботлари ва ҳужжат-
ларига ишлов берилади. Ҳар бир ѐзув моҳиятига қараб текширилади, 
бирламчи ҳужжат билан солиштирилади, шундан сўнг ҳисоботга 
5010 – ―Миллий валютадаги нақд пуллар‖ ҳисобварағи билан таҳли-
лий корреспонденцияланадиган жамланма счѐт ва счѐтнинг рақами 
қўйилади. Кассир ҳисоботи бўйича кун бошидаги пул қолдиғини 
бухгалтер аввалги ҳисоботда кўрсатилган кун охиридаги пул қолди-
ғи билан солиштиради ва чиқарилган оборотлар ҳамда қолдиқнинг 
тўғрилигини текширади. 
Кассирнинг ишлов берилган ҳисоботи асосида бухгалтерияда 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish