Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Калькуляция счѐтлари 
хўжалик маблағлари - келиб тушган 
материаллар, бажарилган ишлар ва хизматлар таннархини аниқлаш 
учун хизмат қилади. Таннархни ҳисоблаб чиқишга ѐрдам берадиган 
ҳисоб-китоб калькуляция деб номланади. Шундан келиб чиқиб, 
калькуляцияни тузиш учун керакли маълумотларга эга бўлган 
счѐтлар калькуляция счѐтлари деб аталади. 
Таққосланувчи счѐтлар 
хўжалик жараѐнида олинган молиявий 
натижаларни аниқлашга мўлжалланган. Бу натижалар ушбу жараѐнни 
тавсифловчи икки ҳар хил айланма (оборот)ларни солиштириш йўли 
билан топилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, хўжалик жараѐн-
ларининг молиявий натижаларини аниқлаш учун қўлланиладиган 
счѐтлар солиштирувчи счѐтлар деб номланади. Бу счѐтлардаги 
айланмаларни солиштириш, уларнинг бирини - дебетда, бошқасини 
эса - кредитда акс эттириш йўли билан амалга оширилади. Дебет 
билан кредит ўртасидаги фарқ қидирилаѐтган натижани англатади, 
бунда, акс эттирилаѐтган муомалаларнинг хусусиятига қараб фарқ 
дебетли ѐки кредитида бўлиши мумкин. 
Балансдан ташқари счѐтлар. 
Бухгалтерия ҳисобида қўлланила-
диган счѐтлар балансда ҳар хил тарзда акс эттирилади. Қолдиққа эга 
бўлган счѐтларнинг баланс жадвалига унинг моддалари сифатида акс 


44 
эттирилиб, уларнинг суммалари баланс якунига киритилади-да, баъзи 
счѐтлар эса, гарчи уларда қолдиқ бўлса ҳам, баланснинг якуни тагида, 
балансдан ташқаридаги моддалар сифатида кўрсатилади ва уларнинг 
суммалари баланс якунига қўшилмайди.
Иккиѐқлама ѐзув ва унинг асосланиши 
Иккиѐқлама ѐзув
ҳар бир хўжалик муомаласининг ўзаро боғлиқ 
бўлган счѐтларда қайд этиш йўли билан амалга оширилади. Бу билан 
муомалалар таъсир этадиган ҳисоб объектлари ўртасида ўзаро алоқа 
ўрнатилади ва бу ўз навбатида, корхона хўжалик фаолияти устидан 
назорат қилиш ва содир бўлаѐтган жараѐнларни ўрганишда муҳим 
аҳамият касб этади. 
Хўжалик муомалаларини икки марта акс эттириш (иккиѐқлама 
ѐзув) хўжалик маблағларининг давр айланиш жараѐнида қиймат 
шаклларини алмашинишининг иқтисодий табиати билан боғлиқдир. 
Бу жараѐнда ҳар бир муомала қийматнинг бир шаклидан бошқа 
шаклига олиб келинади. Қийматнинг бошланғич ва охирги шакли 
таъминот, ишлаб чиқариш муомалаларида ҳар доим ҳар хил бўлади. 
Масалан, таъминот муомалаларида қийматнинг дастлабки пулдаги 
шакли ишлаб чиқариш захиралари шакли билан алмашинади; ишлаб 
чиқариш жараѐнида ишлаб чиқариш захиралари ўз шаклларини 
маҳсулотлар шаклига ўзгартиради; сотиш учун тайинланган хизмат-
ларни сотиш муомалаларида, улар ўз шаклларини яна пул шаклига 
алмашади. Қиймат шаклининг бундай алмашиниши ҳар бир жа-
раѐннинг бошқа муомалаларига ҳам хосдир. Шундан келиб чиқиб, 
мазкур муомалада қатнашувчи қийматнинг ҳар бир шаклини, яъни 
муомаланинг бошланишидаги кўринишида шаклини ҳам, унинг 
охирида намоѐн бўлган шаклда ҳам ҳисобга олиш зарурияти юзага 
келади. 
Хўжалик муомалаларнинг икки марта акс эттирилишининг 
(иккиѐқлама ѐзувнинг) зарурийлиги баланс ўзгаришлар турларини 
кўриб чиқиш пайтида аниқлаб олинган эди. Ҳар бир хўжалик муома-
ласи икки иқтисодий ҳодисага олиб келади ва албатта баланснинг 
икки моддасига таъсир этади. Шунинг учун, муомалаларни иккиѐқ-
ламали ѐзув усули билан акс эттирилаѐтганда, юзага келтирилаѐтган 
икки ҳодиса қайд этилади, яъни баланснинг икки моддасига таъсир 
этадиган икки счѐтга ѐзилади. Шу билан бир вақтда бунда шу счѐтлар 
ўртасида юзага келадиган ўзаро алоқа белгиланади. Бу билан содир 
бўлаѐтган муомалаларни назорат қилиш осонлаштирилади. 


45 
Иккиѐқламали ѐзув хўжалик муомалалари билан юзага келти-
риладиган икки ҳодисаларни икки счѐтда ўзаро боғлиқ ҳолда бир хил 
суммада (дебетда ва кредитда) кўрсатиш имконини берадиган 
муомалаларни акс эттириш усулидан иборатдир. 
Масалан, ҳисоб-китоб счѐтидан корхона кассасига 2500 сўм 
олинди, деб фараз қилайлик. Бу муомала натижасида маблағларнинг 
икки турига - кассадаги нақд пуллар ва банкдаги ҳисоб-китоб 
счѐтидаги пул маблағларига таъсир этилди. Кассадаги пуллар 2500 
сўмга кўпайди ва, аксинча, ҳисоб-китоб счѐтидаги пуллар шу суммага 
камайди. Бу мазкур муомаланинг икки ҳодисасидир. 
Бу муомалани бухгалтерия счѐтларида акс эттираѐтганда, унинг 
суммасини, биринчидан, 5010 – ―Миллий валютадаги нақд пуллар‖ 
счѐтининг дебетига ѐзиш керак, чунки бу счѐт активдир ва кўпайиш 
актив счѐтларнинг дебетида акс эттирилади, иккинчидан, «Ҳисоб-
китоб счѐти» счѐтининг кредитига ѐзилади, чунки бу счѐт ҳам 
активдир ва актив счѐтларнинг камайиши кредитга ѐзилади. 
Бу муомаланинг счѐтларда ѐзилиши қуйидагича бўлади: 
Дт 5010–«Миллий валютадаги нақд пуллар» счѐти - 2500 
Кт 5110–«Ҳисоб-китоб» счѐти
- 2500 
Хўжалик муомаласи ва унинг суммасини акс эттирадиган дебет-
ланувчи ва кредитланувчи счѐтларни белгилаш (кўрсатиш) бухгал-
терия ѐзуви ѐки ўтказма (проводка)си деб аталади. 
Юқорида кўриб чиқилган муомала счѐтларда қуйидагича акс 
эттирилади: 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish