300
А Б С
А - бошқарув ҳисоби
С - молиявий ҳисоб
Б - ҳисоб сиѐсати
9-чизма. Бошқарув ва молиявий ҳисоб ўртасидаги
боғлиқлик ва нисбат
Чизмадан кўринадики, ҳисоб сиѐсати бошқарув ва молиявий
ҳисоблар ўртасида боғловчи ҳалқа ҳисобланиб, у
корхонанинг ички
ва ташқи фойдаланувчилари манфаатлари йўлида ташкил этилади.
Афсуски, бу чизмада муаллиф ишлаб чиқариш ва солиқ ҳисобига ўз
муносабатини ифода этмаган. Шу муносабат билан муаллифнинг
ҳисоб сиѐсати ҳақидаги талқинини фараз қилиш мумкин, холос.
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда
шуни таъкидлаш ло-
зимки, тезкор, статистик ва солиқ ҳисоби билан бир қаторда бухгал-
терия ҳисоби корхонанинг умумий ҳисоби тизимига киради ва икки
қисмга бўлинади: молиявий ва ишлаб чиқариш. Корхона харажатлари
ва даромадлари уларнинг объекти ҳисобланади. Ишлаб чиқариш
ҳисобининг таҳлилий ахбороти мутлақо ички бошқарувда
фойдала-
нилади. Молиявий ҳисобда эса асосан ташкилотнинг тижорат сирини
намоѐн этмайдиган ахборот тўпланади, шу муносабат билан уни янги
ташқи фойдаланувчиларга тақдим этадилар.
Бухгалтерия ҳисобининг бутун тизими ташкилот бошқарув ти-
зимининг таркибий қисми ҳисобланади. Бироқ «молиявий ҳисоб» ва
«ишлаб чиқариш ҳисоби» ибораларини қўллашда асосан учѐт амал-
ларига зўр берилади. Бошқарув ҳисоби эса фақат учѐт амаллари
билан чекланмайди, балки бошқарувнинг бошқа функциялари ҳисо-
бига моҳияти жиҳатидан ишлаб чиқиш ҳисобини бошқарув ҳисобига
айлантиради. Унинг маълумотлари тижорат
сирларидан иборат ва
маънавий ҳисобдан фарқли ҳолда ундан фақат ташкилот ичида фой-
даланилади.
Ишлаб чиқариш ҳисобида биринчи кунда ишлаб чиқариш
чиқимлари ва кўрсатма даромадини кузатиш ва ишлаб чиқариш
301
фаолияти рентабеллигини ошириш эҳтимоли кўзда
тутилган имко-
ниятларни аниқлаш керак. У корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва
сотиш билан боғлиқ барча масалаларни батафсил ва аниқ акс эттир-
моғи даркор. Назаримизда, замонавий ишлаб чиқариш ҳисобини қу-
йидагича бўлиши керак:
- харажатлар ва даромадларни турлари бўйича;
- масъулият марказлари бўйича харажатлар ва даромадлар ҳисо-
би;
- харажатлар ва даромадлар ҳисобдан чиқариш.
Биринчи туркум бўйича харажатлар ва даромадлар ҳисобининг
ҳисобот даврида маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараѐ-
нида корхонада харажатларни қандай гуруҳлари юзага келди ва булар
(иш, хизматчилар)ни сотиш жараѐнида улар қандай
ундириб олин-
гани акс эттирилиши лозим.
Жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар ва даромадлар ҳи-
соби жавобгарликнинг ҳар бир маркази мавқеидаги натижаларни анг-
латиши учун корхонанинг айрим бўлинмалари (жавобгарлик марказ-
лари) ўртасида уларнинг аниқ тақсимланишига имкон туғдириш
керак. Ниҳоят, харажатларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳаражатлар
ва даромадларнинг ҳисобини ишлаб чиқаришдан олинган маҳсулот-
ларнинг (ишлар, ҳизматлар) ҳар бир турини рентабеллигини аниқ-
лашга хизмат қилиши керак.
Шундай қилиб, фақат ишлаб чиқариш ҳисоби шароитида маҳ-
сулот сотиш қиймати ва рентабеллигини ҳисоблаб чиқишга мувофиқ
бўлинади ва корхона ишлаб чиқариш фаолиятини самарадорлигини
оширишнинг фойдаланилмаган имкониятлари аниқланади.
Бошқарув ҳисоби – иқтисодий билимларнинг янги ялпи соҳаси-
дир.
Do'stlaringiz bilan baham: