Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Ахборотларнинг турлари 
Иқтисодий ахборот 
Ҳисобли 
 
Меъѐрий 
маълумотнома 
Режали 
 
Дастлабки 
ҳисоб 
 
Молиявий ҳисоб 
Бошқарув 
ҳисоби 
Бошқарувнинг алоҳида вазифаси сифатида 
қарор қабул 
қилиш
ни ҳам ажратиб қўйиш зарур. Қарорлар қабул қилиш жараѐни, 
одатда, корхона олдида турган мақсад ва вазифаларни аниқлашдан 
бошланади. Ундан олдин эса дастлабки ахборотни таҳлил қилинади, 
шунингдек, корхонанинг стратегик ва тактик тараққиѐтининг турли 
вариантлари прогноз қилинади ва моделлаштирилади. Танланган му-
қобил вариант қабул қилинадиган қарорга асос бўлади, шундан кейин 
унга ечиш алгоритми қурилади.
Бошқарув объекти (манбаи)га аниқ мақсадда таъсир кўрсатиш 
уни лойиҳалаштирилаѐтган ва эришилган тавсифномаларга мутассил 
қиѐслашни, аниқ ўлчашларнинг меъѐрий, режавий ва тахминий кўр-
саткичлардан оғишларини аниқлашни кўзда тутади. 
Назорат 
функ-
циясининг моҳияти шундаки, унда огоҳлантирувчи тартибда олиб 
борилиши учун нафақат содир бўлган, балки содир бўлиши эҳтимол 
тутилган оғишишлар ҳақида сигнал беришнинг барча тусмолли ҳо-
латлари назорат қилинади. 
Назорат функциясидан олдин ҳар доим 
ҳисоб 
функцияси ке-
лади, Унинг мазмуни хўжалик операциялари ҳақидаги бирламчи ах-
боротни қайд этиш жараѐнлари ва маълумотларни қатъий белгилан-
ган белгилар, йўналишлар, даврлар бўйича гуруҳлаштиришдан ибо-
рат. Ҳисоб шарофати билан мулкларнинг буст-бутунлиги таъминла-
нади, шу билан бирга, бошқарув субъекти мавжуд захиралар ҳақида 
ахборот олиш имкониятига эга. Айнан ҳисоб ишлаб чиқариш корхо-
надаги унинг натижалари ҳисобидан аниқ назорат ўрнатиш имконини 
яратади.
Шундай қилиб, бошқарув жараѐнининг учинчи босқичида бош-
қарувнинг яна икки функцияси – ҳисоб ва назорат юзага келади, улар 


296 
ѐрдамида бошқарувчи тизим ва бошқарувчи манба ўртасида тескари 
алоқа барқарор сақлаб турилади.
Бошқарувнинг якуний босқичида тартибга солиш ва рағбат-
лантириш функциялари амалга оширилади. Улар салбий оғишиш-
ларни бартараф этишга, шунингдек, ижобий натижаларни мустаҳ-
камлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилган ишлар мажмуидан ибо-
рат. Ростлаш – бошқарув тизимини воқеалар ривожига, ундаги ўзга-
ришларга, яъни бошқариладиган тизимни зарурий доирага келтириш 
жараѐнига мослаштиришдан бошқа нарса эмас. 
Рағбатлантириш бошқарувнинг ташкил этиш ва тартибга солиш 
функциялари билан бир вақтда юз берувчи функциясини ҳам ўзида 
намоѐн этади. Бу ишлаб чиқариш жараѐни иштирокчиларининг шун-
дай далиллаш воситасини, у корхона мақсад ва вазифаларини аниқ-
лашга ва шу мақсадларга мувофиқ келувчи қарорлар қабул қилишга 
ундайди.
Шундай қилиб, бошқарувчи тизим функциялар воситасида бош-
қарилувчи объектга аниқ мақсад билан таъсир кўрсатади. Бу функ-
циялар ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорлик бошқарувнинг бир-
бирига боғлаш заруриятини ташкил этади: иқтисодий таҳлил – прог-
нозлаш - қарорлар қабул қилиш - режалаштириш – ташкил этиш – 
бухгалтерия ҳисоби – тартибга солиш – рағбатлантириш – иқтисодий 
таҳлил ва ҳ.к. Бунда шу нарсани назарда тутиш лозимки, бош-
қарувнинг алоҳида босқичлари, функциялари гоҳ тушириб қол-
дирилган ѐки бирлаштириб юборилган ѐки уларни қўллаш изчиллиги 
ўзгартирилган бўлиши мумкин.
Бошқарув қарорлар қабул қилиш жараѐни уч асосий муваққат 
босқичдан иборат:
1) дастлабки бошқарув босқичи (режалаштириш функцияси);
2) тезкор бошқарув босқичи (бошқарувни ташкил этиш функ-
цияси);
3) бошқарувнинг якуний босқичи (назорат функцияси).
Молиявий ҳисоб нафақат ички бошқарув учун фойдалани-
ладиган, балки контрагентлар, яъни ташқи фойдаланувчиларга хабар 
қилинадиган ахборотни қамраб олади. Ушбу ахборот ҳам назоратчи 
давлат органлари, ҳам компанияларнинг ҳиссадорлари, облигациялар 
ва қимматли қоғозларнинг эгалари, қудратли инвесторлар эҳтиѐж-
ларини қондириши керак. Уни юритиш меъѐр ва қоидалари миллий 
бухгалтерия ҳисобининг андозалари воситасида бошқариб турилади. 


297 
Бошқарув ҳисоби эса корхонани бошқаришнинг ички вазифаларини 
ҳал этишга мўлжалланган бўлиб, «ноу-хау» ҳисобланади. Молиявий 
ҳисобдан фарқли ўлароқ бошқарув ҳисоби субъектив (хусусий) ва 
конфеденциал (сирли)дир, бироқ айнан у бошқарув қарорлари қабул 
қилишни таъминлашда асосий масъулиятни ўз зиммасига олади ва у 
билан юксак даражадаги мутахассислар шуғулланадилар.
Ўзбекистон корхоналарида кўпгина бухгалтерлар анъанавий 
бухгалтерия ҳисоби билан шуғулланадилар. Кўпгина корхоналарда 
бошқарув ҳисоби олиб борилмайди ѐки жуда заиф ривожланган. 
Кўпгина унсурлари бизнинг анъанавий бухгалтерия ва оператив 
ҳисобимизга, иқтисодий таҳлилимизга киради. Шу билан бирга, Ўз-
бекистон ҳисоб амалиѐти ҳали маркетинг имкониятларидан фойда-
ланган эмас, унда ҳақиқий харажатларнинг тахминийлардан оғишиш-
лари аниқлашдаги, маҳсулот сотишнинг зарарсизлик нуқтасини аниқ-
лаш, бюджетлаштириш, трансферт баҳони шакллантириш, ички ҳи-
соб ва аудитни методикаси каби катта имкониятлардан фойдаланил-
маяпти ва ҳ.к.
Бошқарув ҳисобининг тикланиши ва шаклланишини каль-
куляцион ва ишлаб чиқариш ҳисобларини ривожланиши тарихидан 
алоҳида ҳолда тўғри тушуниш мумкин эмас. Энг аввало, товарлар 
рентабеллигини, бозор нархларининг фойдалилик даражасини баҳо-
лаш қуроли сифатида калькуляциялашнинг аҳамияти ортиб кетди. 
Фойда олиш учун товарлар бозорда ўз таннархидан юқорироқ нарх-
ларда сотилиши зарур.
Фойда,
 асосан, ишлаб чиқариш соҳасида яратилади, бироқ муо-
мала жараѐнида моддийлашади. 
Товарларнинг бу даражадан паст нархда сотилиши ишбилармон 
учун зарарни англатади. Айнан зарардан қўрқиш, яъни зарар кўриш, 
калькуляциянинг аҳамиятини ошириб юборади. Корхона бўйича 
умуман сарф қилинган харажатлар ва олинган даромадлар тўғриси-
даги ахборотнинг тўғри қайд қилиниши ва акс эттирилиши амаллари 
эмас, балки ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар турлари 
нуқтаи-назаридан бундай қайдларнинг прогнозлаш биринчи ўринга 
чиқиб олади. Ўз навбатида, рақобат кураши, нархларни пасайтириш 
оқибати, зарурияти ва имконияти сифатида нархларни пасайтириш 
чегарасини аниқ билиш учун таннархни калькуляциялаш аҳамиятини 
ошириб юборди.


298 
Калькуляцион бухгалтерия ўз вазифаларига эга бўла бошлади, 
улар ишлаб чиқаришни самарали бошқаришга ҳамкорлик қилишга 
ѐрдам берарди, яъни бошқарув жараѐнини тезкор-таҳлилий ахборот 
билан таъминлашга, бўлинмалар барча ишлаб чиқариш тузилмалари-
ни, уларнинг харажатлари ва даражаларини назоратда сақлашга им-
кон туғдирди.
Харажатларни тезкор назорат қилиш ва таннархни бошқа-
ришдаги жиддий зарурият, ишлаб чиқариш ва сотиш тезкор-кальку-
ляцион ҳисобининг 
“Стандарт-кост”
ҳисоби тизимига олиб келди. 
Шуни таъкидлаш жоизки, харажатларни меъѐрий аниқлашнинг иш-
лаб чиқариш менежменти тамойилларидан бири ҳисобланган услуби 
Ф.Тейлор ва ўша вақтдаги бошқа муҳандислар томонидан таклиф 
этилган эди.
―Стандарт-кост‖ ҳисоби тизимини яратиш ва қўллаш шунга 
олиб келдики, калькуляцион ҳисоб содир бўлган хўжалик ҳодисалари 
ва далилларнинг шунчаки қайд этувчиси бўлишдан, оғишишларни 
бошқариш асосида эса ўз нигоҳини келажакка қаратди.
Калькуляцион ҳисобни бойитишнинг бошқарув ҳисобини тик-
лаш йўлидаги навбатдаги босқич ҳисобланган бошқа йўналиши 
―Директ-костинг‖ ҳисоби тизимини ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
―Директ-костинг‖ тизимида маҳсулот таннархи бирини ўзгарувчан 
харажатлар қисмида режалаштирилади ва ҳисобга олинади. Ўз 
хусусиятига кўра улар ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади ва 
уларни маҳсулот қийматига кўпроқ тўғри йўл билан киритадилар. 
Доимий харажатларни эса маҳсулот таннархига киритмайдилар, 
балки улар юзага келган ўша давр фаолияти натижаларига ўтказиб 
қўядилар.
Бошқарув ҳисобини вужудга келтириш ва ривожлантириш 
йўлида мавжуд бухгалтерия базасида икки мустақил счѐтлар режаси – 
молиявий ва бошқарув ҳисобини қўллаш амалий қадам бўлиб қолди.
Ички ҳисоб корхонада фаолият юритувчиларни ахборот билан 
таъминлайди, корхона ичида амалга ошириладиган муомалаларни 
қайд этиб боради ва аксарият ҳолларда анча батафсил бўлади ва кенг 
маълумотлардан иборат.
Молиявий ҳисобнинг қабул қилинган тамойиллари бошқарув 
ҳисобида ҳам амал қилиши мумкин, чунки корхона раҳбарлари ўз 
фаолиятларида текширилмаган хусусий баҳолар ва фикрларга таяниб, 
иш қилишлари мумкин эмас. Бундан ташқари, ҳар иккала кичик 


299 
тизим ахборотидан зарурий бошқарув қарорларини қабул қилиш учун 
фойдаланилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish