Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Қарши кўрсатмалар
Ўткир иситмалаш ҳолатлари, яллиғланиш 
жараѐнлари, қон кетиши ва унга мойиллик, йирингли жараѐнлар, турли тери 
касалликлари, гангрена, тромбоз, томирларнинг варикоз кенгайиши, трофик 
яралар, тромбофлебит, турли жойдаги хавфли ва хавфсиз ўсмалар, психик 


51 
касалликлар, ҳомиладорлик, лактация даври, нафас, буйрак, жигар 
етишмовчилиги. 
Параметрлар. 
Механик таъсир темпи, давомийлиги, ритми, кучи, 
патологик жараѐннинг жойлашиши, беморнинг жинси ва конституциясига 
қараб аниқланади. Юқори темп, аритмик, қисқа давом этувчи (10-15 дақиқа), 
кучли таъсир тонусловчи эффектни юзага келтиради. Секин темп, ритмик, 
узоқ давом этувчи (20-30 дақ.), юзаки таъсирда - седатив эффектни юзага 
келтиради. 
Кўллаш усули. 
Танага турли усуллар билан таъсир кўрсатилади. Ҳар бир 
усул маълум кетма-кетлик билан амалга оширилади. 4 хил асосий уқалаш 
усулларидан фойдаланилади: силаш, ишқалаш, эзғилаш ва вибрация. 
Силаш
- уқаловчи қўли тери устида турли куч билан сирпанади. 
Силашни узунасига, кўндаланг, айланма, спирал кўринишида ўтказиш 
мумкин. 
Ишқалаш
- тўқималарни турли йўланишларда ҳаракатга келтириш. 
Уқаловчи қўли тўғри ва айланма ҳаракатлар билан "валик" кўринишида тери 
бурмасини ҳосил қилади. 
Эзғилаш 
— уқаланаѐтган мушакни ушлаб, кўтариб чўзилади, эзилади, 
сиқилади. Эзғилашнинг асосий усуллари - мушак толаларининг йўли бўйича 
узунасига ва кўндалангига бажарилади. 
Вибрация
- бу усулда уқаланаѐтган тўқималарда турли тезлик ва 
амплитудадаги тебраниш ҳаракатлари юзага келади. Узлуксиз ва узлукли 
вибрациялар мавжуд. 
Уқалаш турлари:
гигиеник (умумий ва маҳаллий), жисмоний, 
даволовчи (умумий ва маҳаллий), сегментар-рефлектор, нуқтали, косметик
ўзини-ўзи уқалаш. 
Гигиеник - организмни нормал фаолиятини сақлаш, соғлиқни асраш, 
касалликларнинг олдини олиш учун қўлланилади. Умумий уқалаш 
кўринишида бўлади. 


52 
Жисмоний - спорт билан шуғулланадиганларда формани сақлаш, 
машғулотлардан кейин чарчашни олиш ва кучни тиклаш учун қўлланилади. 
Сегментар-рефлектор - даволовчи, гигиеник, жисмоний бўлиши мумкин. 
Уқалашни ўтказишда механик таъсир тана қисмига эмас, орқа мия маълум 
сегменти билан боғлиқ. Тери соҳасига, улар орқали эса шу сегментдан 
иннервация оладиган ички аъзоларга таъсир этилади. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish