Мактабгача таълим муассасаларига раҳбарлик қилишнинг айрим жиҳатлари


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 410,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana28.04.2022
Hajmi410,58 Kb.
#587968
1   2   3   4   5
Bog'liq
maktabgacha-talim-muassasalariga-ra-barlik-ilishning-ayrim-zhi-atlari (1)

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 8
бўлиб, услубчининг ундаги роли, фаолияти кўп 
қирралидир. Услубчи мактабгача таълим му-
ассасасининг ташкилотчиси, раҳбари, малака-
ли педагог, унинг фаолияти мактабгача таълим 
ёшидаги болаларни комил инсон қилиб тар-
биялаш вазифаларини тўлақонли ҳал этишга 
қаратилган. У мактабгача таълим муассасала-
ридаги таълим-тарбиявий, педагогик ва ги-
гиеник талабларга мувофиқ равишда амалга 
оширилиши учун зарур шарт-шароитларни 
таъминлайди. Ўз жамоасида ишчанлик, мақ-
садга қаратилган иноқлик вазиятини яратади. 
Уларга умумий раҳбарлик қилади. Услубчи ўз 
ишида давлатимиз ва Халқ таълими вазирлиги 
томонидан қабул қилинган қарор, қонунларга 
амал қилади ва ўз устида ижодий равишда иш-
лашни амалга оширади. Юксак онглилик ва си-
ёсий етуклик, принциплилик, ўзига ва ходим-
ларга талабчанлик – бу услубчига қўйиладиган 
асосий талаблардир.
Етакчига (жамоадаги лидер шахс) хос бўлган 
фазилатларни шакллантириш бўйича психоло-
гия фанида қатор амалий тадбирлар мавжуд 
бўлиб, бу хил дастурлар интерфаол таълим 
услубига асосланган амалий машғулотларда 
ўз аксини топади. Шахснинг етакчилик жиҳат-
ларини ривожлантирувчи психологик тад-
бирларнинг методологик асослари бирмун-
ча баҳсли бўлиб, бу мавзунинг пухта ишлаб 
чиқилиши ушбу машғулотлардан олинажак 
натижа самарасини белгилайди. Яқин пайт-
гача психология фанида шахснинг етакчилик 
хислатларини шакллантириш бўйича «Хислат-
лар назарияси» деган таълимот етакчи бўлиб 
келган. Бу таълимотга биноан етакчиликни 
ифодаловчи бир неча хислатлар мавжуд ва 
ушбу хислатлар мажмуаси шахснинг ўзгаларга 
таъсир этиш қобилиятини белгилайди. Аммо, 
аниқланишича, хислатларнинг шунчаки маж-
муаси шахсни етакчи даражасига кўтара олмай-
ди ва бу хислатлар сони бир неча ўнталикдан 
иборат бўлиши мумкин. Бу хислатларни шакл-
лантириш, уларни шахс тузилмасидаги бошқа 
таркибий жиҳатлар билан мувофиқлаштириш 
ва инсоннинг ички мазмун-моҳиятига айланти-
риш ўта мураккаб масаладир. Кўп йиллик пси-
хологик тақиқотлар бундай йўлнинг каммаҳсул 
эканлигини кўрсатди. 
Шахснинг етакчилик имкониятини ривож-
лантиришнинг замонавий ёндашувларидан 
бири инсонда шаклланган қобилиятга суяниш 
ва шу қобилиятни имкон берган вазиятда на-
моён этилишини тақозо этади. Бундай ёнда-
шув етакчи деб тан олинган шахснинг умумий 
мақсадга эришиш йўлида муаммоли вазиятда 
ўз қобилиятини намоён эта олиши тушунила-
ди. Бу назарияга биноан гуруҳ доимо бир неча 
етакчига эга бўлиши мумкин ва кези келганда 
ҳар бир жамоа аъзоси муаммоли вазиятни ҳал 
этиш борасида ўз қобилият ва имкониятини 
намойиш эта олади. Фикримизча, самарали 
фаолият олиб борувчи раҳбар ўз жамоасида 
айнан шундай муҳитни яратиши керакки, ҳар 
бир ходим зарур вазиятда ўз имкониятини ишга 
солиш орқали муаммоли вазиятни ҳал этишда 
қатнашиши ва бошқарув жараёнида иштирок 
этаётганини ҳис қила олиши лозим. Бунинг 
учун жамоа, ҳар қандай вазиятни ҳал этишда 
чуқур масъулият ҳис этувчи ва малакали хо-
димларга эга бўлиши лозим. Шу билан бирга, 
гуруҳда доимо шундай ходимлар топиладики, 
улар пайдо бўлувчи кўпгина муаммоли вази-
ятларни ҳал эта олувчи универсал қобилиятга 
эга. Шу нуқтаи назардан қараганда, етакчилик 
кўп жиҳатдан шахс туғма қобилияларининг 
етарли даражада шаклланганлиги билан тав-
сифланади. 
Жамоадаги тўғри, ўзаро муносабатлар ҳар 
бир ходимнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш ин-
тизомига риоя қилишни таъминлайди.
Раҳбарлик мавқеи услубчи ўз ғоявий, 
маънавий-маърифий, сиёсий, ҳуқуқий савия-
си ва мутахассислик маҳоратини доимо онг-
ли равишда педагогик билимларни болаларга 
таълим-тарбия бериш назарияси ва амалиёти-
ни пухта эгаллаш, ҳозирги босқичда мактабга-
ча таълим олдида турган вазифаларни билиш, 
ўз билимларидан амалий фаолиятида фойдала-
нишга мажбур этади. У меъёрий ҳужжатларни 
яхши билиши ва унга амал қилиши керак. У пе-
дагогик жараённинг моҳиятини чуқур билиб, 
ютуқ ва камчиликларини дарҳол бартараф 
қилиш чораларини кўриши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғрисида»ги Қонунида мактабгача таълим 
узлуксиз таълимнинг биринчи бўғини сифатида 
40
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ / МЕНЕДЖМЕНТ В ОБРАЗОВАНИИ



Download 410,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish