Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

бозор иктисодиётига ўтишнинг
биринчи босқичида
қуйидаги иккита вазифани бирданига ҳал қилиш мақсад қилиб
қўйилганлиги таъкидланади:
- тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисод иётни
барқарорлаштириш;
- Республиканинг ўзига хос шароиглари ва хусусиятларини ҳисобга олган холда бозор
муносабатларининг негизларини шакллангириш.
Шу вазифаларни ҳал қилиш учун биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг қуйидаги муҳим
йўналишлари аниқлаб олинди ва амалга оширилди:
- ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш. ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий
негизини мустахкамлаш;
- маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини
хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигида ва ҳалқ хўжалигининг бошқа соҳаларида
мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг
баркарорлашувини таъминлаш.


55
Республикада бозор муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида иқтисод иётда ва
ижтимоий соҳада юз берган туб ўзгаришлар унинг ўз тараққиётида кейинги сифат жиҳатдан
янги босқичга ўта бошлаш учун мустаҳкам шарт-шароит яратди. Шу билан бирга, ислоҳ
қилишнинг биринчи босқичи натижалари кейинги босқичнинг стратегик мақсадлари ва
устун йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берди.
Иккинчи босқичда
инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор
муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб
И.А.Каримов асарида бу босқич учун қуйидаги бир қатор вазифалар ажратиб кўрсатилди:
- давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни ниҳоясига етказиш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни
таъминлаш;
- миллий валюта-сўмни яна ҳам мустаҳкамлаш;
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё етказиб беришдан
тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш.
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини
ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи
босқичда тутилган йўл давом эттирилади.
Президентимиз 
И.Каримов 
таъкиддаб 
ўтганларидек, ҳозирги 
босқичда
«эркинлаштириш ва ислоҳотларни чукурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам
ижгимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шартидир». Бу эса иқтисод иёт
соҳасида қуйидага аниқ вазифаларни амалга оширинни кўзда тутади:
- иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик
билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштириш;
- хусусийлаштириш жараёнини янада чукурлаштириш ва шу асосида амалда мулкдорлар
синфини шакллантириш;
- мамлакат иктисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни
кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада
кучайтириш;
- кичик ва ўрта бизнес Иқтисодий тараққиётда устивор ўрин олишига эришиш;
- мамлакатнинг 
экспорт 
салоҳиятини 
ривожлантириш 
ва 
мустаҳкамлаш,
иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини
таъминлаш;
- иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган
таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish