Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


ўзгариши билан таклиф этилаётган товар миқдорининг тўғри боғлиқликдаги



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

ўзгариши билан таклиф этилаётган товар миқдорининг тўғри боғлиқликдаги
ўзгариши таклиф қонуни дейилади.
Истеъмолчи учун нархнинг ошиши тўсиқ ролини ўйнаса, ишлаб чиқарувчи учун
рағбатлантириш вазифасини бажаради.
Нарх даражаси ва таклиф миқдори ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни
кўрсатувчи маълумотларни графикда ифодалаб,
таклиф эгри чизиғини
тасвирлаш мумкин
(6-чизма).


63
Бозорда таклиф қилинадиган товар ҳажмига нархдан ташқари бир қатор омиллар ҳам
таъсир қилади. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар:
1) ресурсларнинг нархи;
2) ишлаб чиқариш технологияси;
3) солиқ ва субсидиялар;
4) бошқа товарларнинг нархи;
5) нарх ўзгаришининг кутилиши;
6) бозордаги сотувчилар сони.
Мазкур омиллардан бир ёки бир нечтасининг ўзгариши таклиф ҳажмининг
ўзгаришини тақозо қилади.
Таклифга таъсир қилувчи омилларни алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз.
1.
Ресурсларнинг нархи.
Ишлаб
чиқариш ҳаражатлари ва таклиф ўртасида
мустаҳкам ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ресурс нархларининг пасайиши ишлаб чиқариш
ҳаражатларини камайтиради ва таклифни оширади. Аксинча, ресурсларга нархнинг ошиши
ишлаб чиқариш ҳаражатларини оширади ва таклифни қисҳартиради. Масалан, минерал
ўғитлар нархининг пасайиши буғдой таклифини оширади, ёмғирлатиб суғориш
ҳаражатларининг ошиши маккажўхори дони таклифини қисҳартиради.
2.
Ишлаб чиқариш технологияси.
Технологияларнинг такомиллашуви маҳсулот
бирлигини анча самарали ишлаб чиқаришга имкон беради. Ресурсларнинг мавжуд
нархида ишлаб чиқариш ҳаражатлари камаяди ва таклиф кўпаяди. Масалан, пахта
зараркунандаларига қарши анча самарали биологик усулларнинг яратилиши пахта
толасининг миқдорини ва сифатини, бинобарин таклифини оширади.
3.
Солиқлар ва субсидиялар даражаси.
Кўпчилик солиқлар ишлаб чиқариш
ҳаражатлари таркибига киради. Шу сабабли солиқларнинг ошиши ишлаб чиқариш
ҳаражатларини оширади ва таклифни қискартиради. Масалан, импорт товарларга бож
тўловларининг ошиши унинг таклифини қисқартиради. Аксинча, давлат қандайдир товар
ишлаб чиқариш ёки бирор соҳага субсидия берса, бу амалда ҳаражатларни камайтиради ва
унинг таклифини оширади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish