Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

ҳозирги замон ривожланган бозор
иқтисодиёти
деб аталиб, XIX асрнинг охири ва XX аср бошларидан буён амал қилади.
Унинг асосий белгилари:


44
а) мулкчиликнинг турли шаклларига, яъни, хусусий, давлат, жамоа, аралаш ва бошқа мулк
шаклларига асосланиб иқтисодий ва тадбиркорлик
фаолияти юритилиши;
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги, мулкнинг бир
кисми йирик монополиялар ва давлат қўлида тўпланиб, миллий ва ҳалқаро миқёсда
умумлашганлиги;
в) иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда давлат фан-техника
тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш
истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга
солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради; г) хўжаликларни юритишда
режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали
бошқариш);
д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бунда давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга
тегишли турли хил ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга
келиши.
Ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиёт хусусий ва давлат секторларининг ўзаро
алоқасига асосланади. Иқтисодиётга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат
томонидан ҳал этилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор
иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади (2-чизма).
2-чизма. Замонавий бозор хўжалиги моделлари.
Бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча
ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо
қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда
фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви.
Ҳар қандай иқтисодий тизим сингари бозор иқтисодиёти ҳам иқтисодиётнинг умумий
муаммоларини ифода этувчи қуйидаги саволларга жавоб топиши зарур: нима ва қанча
миқдорда ишлаб чиқариш зарур? Қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш
зарур? ким учун ишлаб чиқариш зарур? Агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга
тараққиётнинг барча босқичларига хос бўлган умумий жавобни берадиган бўлсак, уларни
лўнда қилиб: аҳоли эҳтиёжи учун зарур миқдор ва турдаги товар ва хизматларни ишлаб
чиқариш; мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, янги техника ва технологиялар
асосида ишлаб чиқариш; аҳоли истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш, деб
жавоб бериш мумкин.


45
Лекин, бозор иқтисодиёти даврида бу саволларга мазкур тизимнинг ўзига хос тарихий
хусусиятидан, унинг талаблари ва қонун-қоидаларидан келиб чиқиб жавоб берилади.
Қисқача қилиб айтганда, бозор иқтисодиёти шароитида:
а) кўпроқ фойда берадиган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади;
б) пули бор, товарларни юқори фойда олиш имконини берадиган нархларда сотиб
олиш лаёқатига эга харидорлар учун ишлаб чиқарилади;
в) юқори фойда олишни таъминлайдиган, тежаш имконини берадиган техника ва
технология ёрдамида ишлаб чиқарилади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish