Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури.
У ихтисослашган ёки универсал
бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим,
газлама ва қ.к.), универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади.
Кўп тармоқли ташқи савдо фирмалари ҳам савдо уйи деб аталади. Улар ўз номидан ва
кўпинча ўзлари ҳисобидан экспорт-импорт ҳамда бошқа савдо алоқаларини олиб боради.
Ташқи савдо уйлари савдо корхоналарини сотиб олиш, жиҳоз ва ускуналарни ижарага
топшириш, кредитлар бериш, суғурта хизмати кўрсатиш билан молия ва ишлаб чиқариш
хизматида ҳам қатнашади.
Савдо уйлари таркибида савдо фирмалари муҳим ўрин тутади. Улар тижорат ишини
юритувчи ва ихтисослашган савдо-сотиқ корхоналаридир. Фирмалар мустақил ёки йирик
саноат корпорациялари таркибида иш юритиб, Ўлгуржи ва чакана савдо билан
шуғулланадиган турларга бўлинади. Айрим фирмалар ҳар иккала савдо тури билан ҳам
шуғулланади.


50
Улгуржи савдо фирмалари - улгуржи ҳолда (катта партияларда) товарларни ўз
мулкига сотиб олиб, истеъмолчиларга сотувчи савдо ташкилотлари. Чакана савдо
фирмалари - товарларни сўнгги истеъмолчилари сотувчи савдо муассасалари.
Улар
мустақил дўконлар, махсус дўконлар ва супермаркетлардан иборат бўлади.
Супермаркет - бу харидорнинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга асосланган
кенг тармоқли савдо корхонаси.
У товарларнинг деярли ҳамма турлари билан савдо
қилади. Супермаркет харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма бўйича
харидор уйига етказади, уларга маданий- маиший хизмат кўрсатади.
Инфратузилма тизимида молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар
алоҳида ўринга эга. Улар молия бозори, унинг асоси бўлган капитал бозорини
шакллантиради ва амал қилиш тартиб-қоидаларини ўрнатади. Молиявий муассасалардан
кўпчилиги ўзига хос белгиларга эга бўлсада. уларнинг барчаси битта умумий белгига эга.
Улар ўзларининг мажбуриятларини билдиради, яъни маблағлари ортиқча бўлган
субъектлардан пул қарз олади ва ўз номидан маблағлари етишмаган субъектларга пул қарз
беради.
Бозор инфратузилмасининг банклар, суғурта компаниялари, солиқ ва божхона
идоралари каби муассасалари молия-кредит муносабатларида алоҳида ўзига хос ўринга эга.
Бозор иқтисодиёти субъектларини молиявий ахборотлар билан таъминлаш бозор
инфратузилмасининг ахборот хизмати идоралари, шу жумладан аудиторлик фирмалари
зиммасига тушади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish