Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Ҳозирги замон
ривожланган бозори
- бунда давлат ҳам бозор иштирокчиси бўлиб, бозор анча
тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига
хизмат қилувчи соҳалар ривожланган бўлади, рақобат курашлари аҳолининг табақалашуви
юмшатилиб, уларнинг даромадлари даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди.
Бозор
худудий жиҳатдан
қуйидаги турларга бўлинади: маҳаллий
бозорлар
(Тошкент
бозори, Самарқанд бозори, Ургут бозори, Лондон бозори, Нью-Йорк бозори, Пекин бозори
ва бошқалар);
миллий бозорлар
(Ўзбекистон бозори. Россия бозори, Украина бозори,
Англия бозори, Америка бозори, Хитой бозори ва бошқалар);
худудий бозорлар
(Марказий
Осиё ёки Осиё бозори, Ғарбий Европа бозори) ва жаҳон
бозори.
Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра
бозорлар қуйидаги
турларга бўлинади: истеъмол товарлари ва хизматлари бозори, ишлаб чиқариш воситалари
ва ишчи кучи (ресурслар) бозори, валюта бозори ва фонд биржалари, илмий техника
кашфиёти ва ишланмалар бозори.
Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига
кўра улгуржи ва чакана савдо
тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади.
Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар эса сотувчи
ҳисобланади. Улгуржи савдода сотиб олувчилар давлат, корхоналар (тадбиркорлик сектори)
ҳисобланади.
4. Бозор инфратузилмаси ва унинг элементлари
Бозор инфратузилмаси - бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир
маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир.
Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар. товар ва
хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, савдо уйлари, савдо-сотиқ
идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи
муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия
компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-
жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) киради.
Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил


49
қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи
компания ва фирмалар киради.
Бозор инфратузилмасининг бу барча элементлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-
сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, ишчи кучини ёллашига кўмаклашади,
давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб
чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат
мулкчилигида фаолият кўрсатса, бошқалари мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат
бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади.
Бозор инфратузилмасида товар (хизмат)лар муомаласига хизмат кўрсатувчи
муассасалар муҳим ўрин тутиши сабабли уларнинг асосийларининг қисқача тавсифини
берамиз.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish