Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


 Ўзбекистонда бандлик муаммоси ва ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

3. Ўзбекистонда бандлик муаммоси ва ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлатнинг ижтимоий сиёсати меҳнатга яроқли
аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашни ўз ичига олади. Айниқса аҳолининг ўсиши
юқори суръатлар билан бораётган ва ўзига хос аҳоли таркибига эга бўлган Ўзбекистонда иш
билан бандлик масаласи энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотлар
даврида ушбу масалани ҳал этиш учун республикада бир қатор тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Аҳоли даромадлари маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар
томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади.
Аҳоли
пул даромадлари
иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад,
нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд,
рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан
келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади.
Натурал даромад
меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг- ўз
истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотларидан иборат бўлади.
Аҳоли даромадлари даражасига баҳо бериш учун номинал, иҳтиёрида бўлган ва реал
даромад тушунчаларидан фойдаланилади.
Номинал даромад — аҳоли томонидан маълум вақт оралиғида олинган
даромадларининг пул кўринишидаги миқдори ҳисобланади.
Ихтиёрида бўлган даромад - шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида
фойдаланиш мумкин бўлган даромад. Бу даромад номинал даромаддан солиқлар ва
мажбурий тўлов суммасига нисбатан кам бўлади. Реал даромад - нарх даражаси
ўзгаришини ҳисобга олиб, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин
бўлган товар ва хизматлар миқдорини кўрсатади, яъни даромаднинг ҳарид қувватини
билдиради.
Аҳолининг номинал пул даромадлари турли манбалар ҳисобига шаклланиб. улардан
асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) ишлаб чиқариш омиллари ҳисобига олинадиган даромад;
б) давлат ёрдам дастурлари бўйича тўлов ва имтиёзлар шаклидаги пул тушумлари;
в) молия-кредит тизими орқали олинадиган пуд даромадлари. Аҳолининг ёлланиб ишловчи
қисми оладиган даромадларининг асосий улушини иш ҳақи ташкил қилади. Даромаднинг


169
бу тури истиқболда ҳам пул даромадлари умумий ҳажмининг шаклланишида ўзининг етакчи
ролини сақлаб қолади.
Аҳоли пул даромадлари даражаси давлат ёрдам дастурлари бўйича тўловлар
сезиларли таъсир кўрсатади. Бу манбалар ҳисобига пенсия таъминоти амалга оширилади ва
турли хил нафақалар тўланади.
Аҳолининг 
молия-кредит 
тизими 
орқали 
олинадиган 
пул
даромадлари
қуйидагилардан иборат: давлат суғуртаси бўйича тўловлар; шахсий уй қурилишига ва
матлубот жамияти аъзоларига банк ссудалари; жамғарма банкига қўйилмалар бўйича
фоизлар; акция, облигация баҳосининг кўпайишидан олинадиган даромад ва заём бўйича
тўловлар; лотерея бўйича ютуқлар; товарларни кредитга сотиб олиш натижасида ташкил
топадиган. вақтинча бўш маблағлар; ҳар хил турдаги компенсация тўловлар ва ҳ.к.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish