Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


 Ишчи кучининг бандлиги ва унинг даражаси. Ишсизлик, унинг даражаси ва



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

2. Ишчи кучининг бандлиги ва унинг даражаси. Ишсизлик, унинг даражаси ва
турлари.
Турли мамлакатларда демографик шароитдан келиб чиққан ҳолда ишчи кучини банд
қилиш муаммоларига турлича ёндашувлар мавжуд. Аҳоли умумий сонининг катта қисмини
меҳнатга лаёқатли кишилардан иборат бўлса, уларни иш билан таъминлаш қийин кечиши
мумкин. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ишчи ўрнини ташкил ташкил этиш учун
жуда катта маблағлар талаб этилади. Янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан бирга ишчи
ходимларни мақбул иш ҳақи билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айрим
мамлакатлар иқтисодиёти шундай шаклланганки, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш
соҳаларида лозим бўлган одамлар сони етмай қолади. Айрим маълумотларга кўра Россия
Федерациясида 10 миллион кишидан кўпроқ хорижий муҳожирлар ишлайди.
Ўзбекистонимизга эътибор қаратсак, бу ерда шароит умуман ўзгача. Аҳолининг жуда катта
қисми, тахминан 70 фоизи қишлоқ жойларида яшайди ва асосан деҳқончилик билан
шуғулланади, даромад олиш мавсумий. Қишлоқ жойларида аҳолининг ўсиш суръатлари
шаҳар жойларига нисбатан юқори даражада. Шунинг учун бандлик муаммоларини ҳал
этишда айрим қийинчиликлар мавжуд. Аҳолининг бандлик даражаси икки кўрсатгичнинг
нисбатидан келиб чиқади. Мамлакатнинг ишга лаёқатли бўлган аҳоли сони ва турли соҳа ва
тармоқларда иш билан банд бўлганлар сони. Агар мамлакатнинг ишга лаёқатли бўлган
аҳолисининг 90 фоизи иш билан банд бўлса, бу ижобий ҳол ҳисобланади. Ривожланиб
борадиган бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг муайян қисми банд бўлмаслиги янги
корхона ва тармоқлар учун қўшимча ходимларни ишга жалб қилиш учун имкон яратади.
Меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлар
ишсизлар дейилади. Гап шундаки, ҳамма ишга лаёқатли кишилар ҳам ишлаш истагида
бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун қачонки одам меҳнат биржасига мурожаат қилиб, иш
топа олмаганлиги тўхрисида хабар берса, ўша киши ишсизлар рўйхатига критилиши мумкин.
Намоён бўлиш характери ва вужудга келиш сабабларига кўра ишсизлик фрикцион, таркибий,
циклик, ихтиёрий, институционал, технологик, регионал, яширин ва турғун турларга
бўлинади.
Фрикцион ишсизларга иш жойини ўзгартирган, янги яшаш жойга кўчиб ўтиш ва
ишдан бўшаши муносабати билан иш излаётган, вақтинчалик мавсумий ишини йўқотган
кишилар киради. Ҳарбий хизматда бўлган зобит бошқа ҳарбий қисмга ишга ўтса, у билан
бирга яшайдиган унинг оила аъзолари вақтинча ишсиз қолиши мумкин.
Вақт ўтиши билан истеъмолчилик талаби ва технология таркибида муҳим ўзгаришлар
рўй беради., бу ўз навбатида ишчи кучига бўлган умумий талаб таркибини ўзгартиради.
Бундай ўзгариш натижасида касбларнинг айрим турларига талаб камаяди ёки умуман талаб
бўлмайди. Олдин мавжул бўлмаган бошқа янги касбларга талаб ортади. Ишчилар бунга тез
мослаша олмаслиги ва унинг таркиби иш жойларининг янги таркибига тўлиқ жавоб
бермаслиги сабабли таркибий ишсизлик келиб чиқади.
Циклик ишсизлик - иқтисодий циклнинг инқироз фазаси билан боғлиқ бўлади. Ишлаб
чиқариш юқори суръатлар билан ўсиб кетиши натижасида мавжуд иқтисодий ресурслар
тўлиқ жалб этилиши натижасида қўшимча ишчи кучи банд бўлмай қолиши мумкин.
Ҳозирги даврда халқаро иқтисодий муносабатлар молиявий таназзулга учраган, натижада
кўпгина молиявий ва ишлаб чиқариш компаниялари ўз ходимларини қисқартиришга мажбур.
Жумладан, АҚШнинг "Крайслер" автомобил концерни 50 минг кишини бирданига ишдан
бўшатишга қарор қилгани маълум. Америка Қўшма Штатларида ишсизлик мисли
кўрилмаган даражага етган, фақат биргина 2008 йилнинг ноябр ойида ишсизлар сони 500
минг кишига кўпайган. Бундай ҳолат бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда.


168
Ихтиёрий ишсизлик табиий ишсизлик тури бўлиб, бунда меҳнатга лаёқатли
кишиларнинг меҳнат фаолиятидан ўз хоҳиши бўйича четлашган, яъни ишлашни
хоҳламайдиган қисми тушунилади.
Технологик ишсизлик ишлаб чиқаришнинг амал қилишида технологик усуллар бир-
бирининг ўрнига криб келиши билан бирга боради. Уларнинг ичида асосийлари меҳнатни
механизациялаш, автоматлаштириш, роботлаштириш, ва информацион технологияларни
қўллаш ҳисобланади.
Яширин ишсизлик учун иш куни ёки иш ҳафтаси давомида тўлиқ банд бўлмаслик
характерли. Агар корхона маҳсулотига бўлган талаб вақтинча пасайиб кетса, ва келажакда
талаб кучайиши аниқ бўлса, унда менежерлар қисқартирилган графикка ўтиш тўғрисида
қарор қабул қилишлари мумкин. Бундай қарор тажрибали ишчи -ходимларни сақлаб қолиш
мақсадида қабул қилинади. Бундай ҳолатларда иш ҳақи бирмунча камаяди, лекин жамоа
сақланиб қолинади.
Ишсизлик даражаси ищсизларнинг ишчи кучи таркибидаги фоизи сифатида
ҳисобланади. Ишсизлик даражаси = Ишсизлар сони/ишчи кучи сони Х 100%. Шуни
таъкидлаб ўтиш жоизки, ишсизлик бу нафақат иқтисодий, балки ижтимоий оқибатларга ҳам
олиб келади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish