Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


 Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий ўсиш



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

4. Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий ўсиш
муаммолари.
Ўзбекистон жаҳонда табиий ресурсларга бой мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда моддий бойликлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсишни
таъминлаш объектив зарурат ҳисобланиб, бу жамият истеъмолининг миқдор ва сифат
жиҳатидан ортиб бориши объективлигидан келиб чиқади. Шу сабабли миллий иқтисодиётда
ишлаб чиқариш узлуксиз амал қилиши ва такомиллашиб бориши лозим. Миллий ишлаб
чиқариш жараёни айни вақтда такрор ишлаб чиқариш жараёни ҳамдир. Иқтисодий ўсишнинг
динамик характерга эга бўлиши бир томондан, ишлаб чиқариш ресурсларининг мавжудлиги,
улардан самарали фойдаланиш ва илмий техника-ривожига эришишга, иккинчи томондан,
мавжуд ресурсларни ўзлаштириш имкониятларига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмоқда.
Мамлакатимизда капитал танқислигининг мавжудлиги, иқтисодий ўсишни таъминлашда
ташқи иқтисодий омилларнинг, биринчи навбатда хорижий инвестициялар ва кредитларнинг
ролини янада орттирмоқда. Иқтисодиёт тармоқ тузилиши ва бозор инфратузилмасининг
етарли даражада такомиллашмаганлиги иқтисодий ўсишга акс таъсир кўрсатади. Бу ҳолат
таркибий ўзгаришларни жадаллаштиришни, устувор йўналишларни аниқлашни, ИТТни
жадаллаштиришни ва илғор хориж технологияси ва бошқарув тажрибаларини қўллашни
долзарб қилиб қўяяпти.
Кейинги йилларда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётда хусусий
секторнинг роли ва аҳамиятини ошириш, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ишлаб
чиқариш омилларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган кенг
қамровли иқтисодий сиёсатнинг олиб борилиши натижасида иқтисодий ўсиш
таъминланмоқда, хусусан иқтисодий ўсишни ифодаловчи қатор кўрсатгичлар ижобий
ўзгармоқда.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Иқтисодий тараққиёт, иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш тушунчаларининг
таърифини беринг, ҳамда уларнинг умумий томонлари ва фарқларини кўрсатинг.
2. Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари қандай аниқланади?
3. Нима учун реал ҳаётда соф экстенсив ёки соф интенсив иқтисодий ўсиш турлари
учрамайди?
4. Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига, аҳолисининг турмуш даражасига ва ишлаб
чиқаришининг 
самарадорлигига 
баҳо 
беришда 
иқтисодий 
ўсишнинг 
қандай
кўрсаткичларидан фойдаланилади?
5. Иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи таклиф, тақсимлаш ва талаб омилларини тушунтиринг
ҳамда уларнинг аҳамиятини баҳоланг.
6. Ўзбекистонда номинал ЯИМ 2001 йил 4868,4 млрд. сўмни, 2002 йил 7469,3. 2003 йил
9664,1; 2004 йил 12189,5 млрд. сўмни ташкил қилган. Унинг йиллар бўйича ўсиш
суръатларини аниқланг. Республика аҳолиси 2001- йил 25116; 2002-йил 25428; 2003-йил
25707; 2004-йил 26007 минг кишини ташкил қилганлигини ҳисобга олсак, аҳоли жон бошига
номинал ЯИМ ўсиш суръати қандай ўзгарган?
7. Миллий бойлик тушунчасининг таърифини беринг ва таркибий тузилишини
кўрсатинг.
8. Миллий бойлик таркибида моддий-буюмлашган бойлик қандай мавқега эга ва у қандай
таркибий қисмларни ўз ичига олади?
9. Нима учун ер, сув каби табиий бойликларни қиймат ўлчовида баҳолаб, миллий бойлик
таркибига киритиш мумкин эмас?
10. Маданий, тарихий обидалар ва архитектура ёдгорликларининг миллий бойлик таркибида
акс этишини қандай изоҳлаймиз? Уларнинг ҳар бирига мисоллар келтиринг.


151

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish