Таянч иборалар: Ишчи кучи - инсоннинг меҳнат қилиш га бўлган ақлий ва
жисмоний имкониятлари йиғиндиси. Меҳнат қуроллари - инсоннинг табиатга, меҳнат
предметларига таъсир етишда восита бўлиб хизмат қиладиган нарсалар: машиналар,
станоклар, тракторлар, плуглар, қурулмалар, ускуналар ва бошқалар.
Меҳнат
предметлари - бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган
нарсалар (ер - сув, хом ашё, материаллар ва бошқалар). Капитал - ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатишда ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш
воситалари, товарлар ва пул маблағлари. Ер-сув - тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, сувлар,
ўрмон, қазилма бойликлардан иборат бўлган ва фойдаланишга тортилган табиий ресурслар.
Тадбиркорлик қобилияти — инсонда бўлган ташаббускорлик, ташкилотчилик, новаторлик,
иқтисодий хавфдан, жавобгарликдан чўчимаслик ҳислатларининг бирлиги. Ишлаб чиқариш
жараёни - кишиларнинг мақсадни кўзлаб амалга ошириладиган фаолияти бўлиб, истеъмол
учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган жараён. Ишлаб
чиқариш жараёни бир томондан истеъмол қийматларини (нафлиликни) яратиш жараёни
бўлса, иккинчи томондан қийматнинг ўсиши жараёни. Ижтимоий ишлаб чиқариш - ўзаро
боғлиқликда ва доимий алоҳада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг бирлиги.
Ишлаб чиқаришнинг умумий самараси - ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан
унга сарфланган ресурс ҳаражатлари ўртасидаги нисбат. Ишлаб чиқариш функцияси -
ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни билдиради.
1. Иқтисодий фаолият ва унинг турлари
Иқтисодиёт назарияси фани ва унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало,
иқтисодиёт ва унинг вазифалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш лозим. Инсоният ҳаёти ва
унинг тараққиёти жуда мураккаб, кўп қиррали ва ғоят чигал муаммоларга бойдир. Бу
муаммолар кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, фан,
маданият, сиёсат, мафкура, аҳлоқ, давлатни бошқариш соҳаларидаги ва ниҳоят, оиладаги ва
бошқа фаолият турларининг борган сари кўпайиб, ривожланиб ҳамда уларнинг ўзгариб
бориши натижасида вужудга келади. Узоқ даврлар давомида инсоният фикрини банд қилиб
келган айрим масалалар бугунги кунда оддий ҳақиқат ва осон билиш мумкин бўлган нарсага
ўхшаб кўринади.
Масалан, бугун ҳаммага маълумки, кишилар яшашлари, сиёсат, санъат, адабиёт, фан,
маърифат, маданият, таълим билан шуғулланишлари учун ҳаётий неъматларни истеъмол
қилишлари, кийинишлари керак. Шунинг учун ҳар бир киши, ўзининг кундалик ҳаётида бир
қанча муаммоларга, яъни ҳаётий эҳтиёжлари - кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-рўзғор
буюмларига эга бўлиш, билим олиш каби эҳтиёжлар учун зарур бўлган пул даромадларини
қаердан, нима ҳисобига топиш керак,- деган муаммоларга дуч келади.
Шу муаммоларни ечиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида кишилар турли
йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. Демак, инсоннинг турли фаолиятлари ичи
да энг асосийси, инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий
12
ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий
фаолиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |