Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Бозор мувозанатини таъминлаш функцияси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Бозор мувозанатини таъминлаш функцияси
. Нарх ишлаб 
чиқариш ва истеъмолдаги ўзгаришлардан хабар беради. Мисол учун, 
ѐзув столига бўлган талаб бирон-бир сабабга кўра кўпайиб боряпти. 
Бундай ҳолат мебель дўконлари эгаларининг улар учун каттароқ нарх 
сўрашини тақозо этади. Бу биринчидан. Иккинчидан, сотувчилар 
мебель фабрикаларига ѐзув столларига қўшимча буюртма берадилар, 


чунки уларни кўпроқ сотиш даромадни оширишга олиб келади. 
Фабрикани айнан ѐзув столи ишлаб чиқаришдан манфаатдор қилиш 
учун уларга мебель дўконларининг эгалари илгарисига қараганда 
баландроқ нарх таклиф қилишларига тўғри келади. Фабрикалар иш-
лаб чиқаришни кенгайтириш учун арраланган бинокорлик ѐғочлари, 
пластмассалар, бошқа ресурсларни кўпроқ сотиб олишлари, шунинг-
дек қўшимча иш кучи ѐллашлари лозим бўлади. Ишлаб чиқаришнинг 
ушбу омилларига талабнинг ортиши уларнинг нархлари ошишига 
олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, уларни таклиф қилишнинг ўсиши-
ни рағбатлантиради. Шу тариқа ишлаб чиқаришнинг бир бўғинидан 
бошқасига ѐзув столларига талаб ошганлиги ҳақидаги дарак етказиб 
турилади. Дарвоқе, ѐғоч ѐки арраланадиган материаллар ишлаб чиқа-
рувчиларга ѐзув столларига бўлган эҳтиѐж қондирилмай қолаѐтган-
лигини билиш шарт эмас. Улар учун асосийси, кимларнингдир маҳ-
сулоти учун каттароқ ҳақ тўлашга тайѐрлигидир. Айнан шу нарса 
уларнинг ўз товарларини ишлаб чиқариш ва таклиф қилиш кўлам-
ларини кенгайтиришга рағбатлантиради. 
Нархлар нафақат истеъмол, балки ишлаб чиқаришдаги ўзгариш-
лардан ҳам дарак беради. Масалан, ўрмонларга ўт кетиши натижаси-
да ѐғоч етказиб бериш, демак, ѐғоч материаллар тайѐрлаш учун хом 
ашѐ миқдори ҳам камаяди. Ушбу ҳол уларнинг нархи ошишига олиб 
келадики, бу ўз навбатида, мебель фабрикалари эгаларининг ѐзув 
столларини илгариги миқдорда тайѐрланиши бефойда қилиб қўйиши 
мумкин. Талаб илгаригича қолганда столлар ишлаб чиқаришни қис-
қартириш сотувчилар учун уларга баландроқ чакана нархлар белги-
лаш имконини яратади. Ёғоч ишлаб чиқаришнинг қисқариши ҳақи-
даги хабар шу тариқа ѐзув столи истеъмолчисига етиб боради. Аммо 
унинг учун стол нархи нима сабабдан ошганлиги муҳим эмас. Истеъ-
молчи бундай ҳолат қандай рўй берганлигидан қатъи назар, товар 
нархи ошганлигига бир хилда қарайди. 
Шундай қилиб, нарх бозордаги талаб ва таклифларнинг ҳажми 
ва таркибига таъсир этиш орқали уларни меъѐрга солиб туради. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish