Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

5-§. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва 
антимонопол қонунчилик 
Рақобатнинг амал қилиши маълум шарт-шароитларнинг мавжуд 
бўлишини тақозо этади. Бундай шарт-шароитлар фақат бозор муно-
сабатлари қарор топган муҳитда мавжуд бўлиши мумкин. Шундай 
экан, бозор иқтисодиѐтини юзага келтириш айни вақтда рақобат-
чилик муҳитининг шаклланишини ҳам билдиради.
Иқтисодий субъектларнинг қулай мавқега эга бўлиш, даромад 
олишга интилишлари натижасида рақобат келиб чиқади. Рақобат 
тарихий тараққиѐт маҳсули бўлганлиги учун унинг ижтимоий ва 
иқтисодий жиҳатлари мавжуддир. Рақобатда инсон манфаатини акс 
эттирувчи барча хусусиятлар, яъни ижтимоий, сиѐсий, ҳуқуқий, 
маънавий каби қатор бошқа жиҳатлар асос сифатида юзага чиқади. 
Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда рақобатчилик 
муҳити узоқ давр мобайнида ўз-ўзидан, эволюцион йўл билан вужуд-
га келган. Бундай ҳолат аста-секин эркин рақобат муҳитининг таш-
кил бўлишига олиб келди. 
Иқтисодиѐтда монополлашув тамойиллари кучайиб бориши 
билан рақобат чекланади. Шу сабабли рақобатчилик муҳитини ву-
жудга келтиришда давлат кам қатнашади. Бу давлатнинг монополия-
ларга қарши сиѐсатида ўз аксини топади. Ҳар бир мамлакатдаги аниқ 
вазият, яъни иқтисодиѐтнинг монополлашув даражаси, унинг миқѐси 
ва характерига қараб, бу сиѐсат эркин рақобат муҳитини янгидан яра-
тиш, уни сақлаб қолиш, зарур бўлганда қайтадан тиклаш, рақобат 
усулларини қарор топтиришга қаратилади. Масалан, АҚШда давлат-
нинг хусусий монополиялар фаолиятини чеклашга қаратилган тад-
бирлари 1980 йилда қабул қилинган трестларга қарши қонун (Шер-
ман қонуни)да ўз ифодасини топган. Монополияларга қарши қонун-
чилик ва уни амалга ошириш учун кўриладиган чора-тадбирлар бош-
қа мамлакатларда ҳам шароит тақозо этган шаклларда амал 
қилмоқда. 
Жаҳон мамлакатлари тажрибаси кўрсатадики, монополияларга 
қарши қонунчилик, асосан, қуйидаги йўналишлар бўйича шакллана-


ди: 1) ишлаб чиқариш (тармоқ)ни бошқарувчи қонунлар. Бу қонун-
ларга кўра, ҳеч бир корхона (корпорация) бирор турдаги маҳсулот 
ишлаб чиқаришнинг ярмидан ортиғини назорат қилишга ҳақли бўл-
майди; 2) барча йирик корпорациялар иштирокчилари бошқа корпо-
рациялар акцияларининг маълум чекланган миқдордан ортиғига эга 
бўла олмаслиги керак; 3) баҳоларни бозор мувозанати белгиланган 
даражадан юқори ѐки паст тутиб туриш, нарх устидан келишиб 
олишни тақиқловчи картелларга қарши қонунларни жорий қилиш. 
Миллий иқтисодиѐтда давлатнинг монополияларга қарши сиѐ-
сати рақобат олдидан шаклланиб бўлган мамлакатларда рақобатчи-
лик муҳитини такомиллаштириш, бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган 
мамлакатларда эса бу муҳитни янгидан шакллантиришга қаратилади. 
Иқтисодий жараѐнларни бошқариш ва уйғунлаштиришда давлат 
мулки монополияси ҳукмрон бўлган собиқ социалистик мамлакат-
ларда, шу жумладан, республикамизда соғлом рақобат учун шарт-
шароит ҳозирлаш, иқтисодий субъектлар мустақиллигини кенгайти-
риш орқали уларни рақобатчиликка жалб қилиш, иқтисодий ислоҳот-
ларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият 
касб этади. 
Ўзбекистонда давлатнинг рақобатчилик муҳитини шаклланти-
ришга қаратилган сиѐсатида хусусийлаштириш, давлат мулки ҳисо-
бидан мулкчиликнинг бошқа шаклларини вужудга келтириш асосий 
ўрин тутади. Хусусийлаштириш натижасида мулк эгалари қўлига 
топширилган тақдирда, кўп укладли иқтисодиѐт ва рақобатчилик 
муҳити вужудга келади.
Рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда хусусийлашти-
ришнинг иштироки турлича бўлади. Давлат мулки монополиясига 
барҳам бериш, бир хил маҳсулот ишлаб чиқариладиган, мулкчилик-
нинг турли шакллари (давлат, жамоа, акциядорлик, хусусий ва бош-
қалар)га асосланган кўплаб корхоналарни ташкил қилиш рақобат-
чилик муҳитини яратишдаги биринчи вазифа ҳисобланади. 
Эркин иқтисодиѐтни вужудга келтиришнинг навбатдаги вазифа-
си ягона халқ хўжалиги комплекси шароитида таркиб топган тор их-
тисослашган тармоқ монополия тузилмаларига барҳам беришдан 
иборатдир.Бундай тузилмаларнинг бозорда якка ҳокимлик мавқеи 
сақланиб қолган шароитда содир бўлиши мумкин бўлган хавф, дав-
лат корхонаси бўлиб қолганида юз бериши кўзда тутилган хавфдан 
кучлироқдир. Шу сабабли хусусийлаштирилиши чекланган, моно-


поллаштирилган тузилмалар сонини қисқартириб, уларни энг кам да-
ражага келтириш зарур бўлади. Бунда монополияга қарши бошқарув 
чораларини кучайтириш, монополия туфайли ортиқча олинган фой-
дага ўсиб борувчи ставкаларга тегишли солиқ солиниши талаб 
қилинади. 
Рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришдаги кейинги вазифа 
хусусийлаштирилган корхоналарга маълум давр давомида ўзининг 
олдинги фаолиятини сақлаб қолиш талабини бекор қилиш ҳисобла-
нади. Бундай жараѐн чиқарилаѐтган маҳсулот таркибини тубдан 
ўзгартириш, талаб катта бўлган, ички ва ташқи бозорда рақобатлаша 
оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун янги 
имкониятлар очади. 
Навбатдаги вазифа давлатга қарашли бўлмаган янги тузилма-
ларни, яъни якка тартибдаги хусусий мулкчиликка асосланган, шу-
нингдек турли хил кооператив, ширкат, масъулияти чекланган 
жамиятлар кўринишидаги кичик ва ўрта корхоналарни ташкил қилиб 
рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришдан иборат. Шунингдек, 
уларнинг кредитлар ва моддий ресурслардан фойдаланишлари учун 
кенг имконият туғдириш ва ташқи иқтисодиѐт фаолият юритишда 
эркинлик бериш лозим. 
Рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда иқтисодиѐтнинг 
давлат корхоналари сақланиб қолиши керак бўлган соҳалардаги кор-
хоналар учун уларнинг бозор шароитларига таркибан мослашувига 
имкон берадиган хўжалик юритиш муханизмини ишлаб чиқиш му-
ҳим ўрин тутади. Бу механизм давлат корхоналари иқтисодий жиҳат-
дан эркин бўлиши, уларнинг фаолияти тижоратлашган бўлишини 
ҳисобга олиши лозим. 
Шундай қилиб, Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитини вужудга 
келтиришнинг асосий йўли, рақобатни инкор қилувчи давлат моно-
полиясидан, нодавлат, турли хўжалик шаклларининг мувозанатига 
асосланган ва иложи борича, эркин рақобатни тақозо этувчи бозор 
тизимига ўтишдир. Бу ўринда рақобатчилик муносабатларини шакл-
лантириш, аввало, мустақил товар ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо 
бўлишини талаб қилади. Чунки рақобатнинг асосий шарти алоҳида-
лашган, мулкий масъулият асосида ўз манфаатига эга бўлган ва тад-
биркорлик таҳликасини зиммасига оладиган хўжалик ва субъектла-
рининг мавжудлиги, уларнинг бозор орқали алоқа қилиши кўзда ту-
тилади. 


Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида рақобатнинг асосий усули 
баҳо бўлганлиги сабабли нархларни эркин қўйиб юбориш рақобатли 
муҳитни вужудга келтиришнинг асосий талаби ҳисобланади. Ўзбе-
кистонда шундай ҳолат ҳисобга олиниб, давлат назорати остидаги 
нархлардан келишилган нархларга, улардан эса эркин бозор нарх-
ларига ўтилди. Нархларнинг эркин қўйиб юборилиши билан бирга, 
маҳсулотларга давлат буюртмалари қисқартирилиб, уларнинг тобора 
кўпроқ қисми эркин сотишга чиқарилиб бориладиган бўлди. 
Рақобат эркин иқтисодий фаолиятни талаб қилиши сабабли дав-
лат рақобатчиларга бир хил имконият, бозор субъектларига бир хил 
шароит яратиши лозим бўлади. Шу билан бирга, иқтисодий монопо-
лизмни чеклаш ва давлатдан монополизмга қарши йўл тутилиши та-
лаб қилинадики, бусиз рақобатлашиш муҳити вужудга келмайди. 
Ўзбекистонда шу мақсадда «Монопол фаолиятни чеклаш тўғри-
сида»ги қонун (1992 йилнинг августи) кучга киритилди ҳамда унинг 
асосида рақобатчиликни ривожлантиришга қаратилган бир туркум 
норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Мазкур қонунга кўра, бозорда 
атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни монополлаштириш, рақо-
батчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик қилиш, рақобат-
нинг ғирром усулларини қўллаш ман этилди. Қонунни бузувчилар 
рақибига етказган зарарни қоплашлари, жарима тўлашлари, ғирром-
лик билан олган фойдадан маҳрум этилиши шарт. Монополияга 
қарши фаол чораларни амалга ошириш мақсадида Молия вазирлиги 
тизимидан Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш 
бош бошқармаси тузилди. Унга рўйхатга киритилган монополия 
мавқеидаги корхоналар маҳсулоти бўйича нархларни ва рентабел-
ликни тартибга солиб туриш ҳуқуқи берилди.
Ўзбекистон Республикасида монополияга қарши орган 1992 йил 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Монополияга қарши 
ва нарх сиѐсати бош бошқармаси сифатида ташкил қилинди. 1996 
йилда ушбу бошқарма негизида Ўзбекистон Республикаси Молия ва-
зирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлан-
тириш қўмитаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва 
рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ташкил этиш тўғриси-
да»ги фармонига асосан монополияга қарши орган Молия вазирлиги 
таркибидан чиқарилди ва мустақил давлат қўмитасига айлантирилди. 
Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятларда ва 


Тошкент шаҳрида жами 14 та ҳудудий бошқармаси бўлиб, монопо-
лияга қарши, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш ва рекламалар ҳақидаги қонунчиликлар талабларига 
риоя этилиши устидан давлат назоратини олиб бормоқда. 
Монополистик фаолиятни чеклаш ва соғлом рақобат муҳитини 
шакллантириш Давлат қўмитасининг асосий фаолият йўналишлари 
қуйидагилардан иборат: 
-
республикада бозор иқтисодиѐтига ўтиш жараѐнида рақобат 
муҳитини яратишга қаратилган шарт-шароит ва ҳуқуқий-меъѐрий ба-
зани шакллантириш ва мустаҳкамлаш; 
-
табиий монополия субъектлари ва монополист корхоналар 
фаолиятларини доимо тартибга солиб туриш; 
-
ғирром рақобат усулларининг олдини олиш ва чеклаш юзаси-
дан назорат олиб бориш; 
-
иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида давлат ва маҳаллий 
бошқарув органларининг меъѐрий ҳужжатлари, шунингдек иқтисо-
дий концентрациялашув юзасидан назорат олиб бориш фаолияти 
билан шуғулланиш. 
1996 йилнинг 1 июли ҳолати бўйича республика ва маҳаллий 
бозорлар Давлат реестрида 5153 та маҳсулот, товарлар, ишлар ва 
хизматлар тури бўйича жами 878 корхона ҳисобга олинган эди. 
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз устунлик мавқеидан 
фойдаланиб, ҳар хил қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик 
мақсадида монополист-корхоналар Давлат реестрида қайд этилади. 
Ушбу реестрга маълум бир товар бозорида 65 фоиздан ортиқ улушга 
эга бўлган корхоналар киритилди. Реестрга олинган хўжалик юри-
тувчи субъектлар ўз маҳсулотларининг нарх (тариф)лари ѐки рента-
беллик даражаларини Молия вазирлигида ѐки жойлардаги молия ор-
ганларида декларациядан ўтказишлари шарт. 
Кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши, чет эл инвестицияла-
рининг кўплаб келиши натижасида янги-янги корхоналарнинг барпо 
этилиши ҳисобига уларнинг товарлар бозорида салмоғи ортди, моно-
полисткорхоналарнинг улуши камайди. Бу, ўз навбатида, Давлат рее-
стрига киритилган монополист-корхоналарнинг сони камайиб бори-
ши анча сезиларли даражада бўлаѐтганлигини кўрсатади. 
1996 йилга нисбатан 2003 йилнинг 1 январига келиб, монопо-
лист корхоналар сони 2,5, монопол маҳсулотлар сони эса 17 мартага 
қисқарди. 2003 йилнинг 1 январига келиб, монополист корхоналар 


Давлат реестридан 386 та хўжалик юритувчи субъектлар 247 та 
маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) турлари бўйича ҳисобга олинди. 
Республикада монопол мавқеига эга бўлган корхоналарни Дав-
лат реестрига киритиш учун мезонларни белгилашда жаҳон тажриба-
си ҳамда ўтиш даврининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинади. 
Ҳозирги даврда Республикада корхона ишлаб чиқарган муайян 
маҳсулотлар, товарлар бозоридаги шундай маҳсулотнинг 35% дан 
ортиқ бўлган тақдирда, мазкур корхона монополист сифатида Давлат 
реестрига киритилади. Озиқ-овқат товарлари гуруҳи учун бундай ме-
зон даражаси қилиб 20% белгиланган. 
Республикада монополиялар рўйхатига киритилган корхона 
(тармоқ)ларнинг бозордаги мавқеини тартибга солишда давлат бир 
қатор усуллардан фойдаланади. Бундай усуллардан иккитасини аж-
ратиб кўрсатиш лозим: 
1.
Монопол мавқеидаги маҳсулотлар нархларнинг энг юқори да-
ражасини ѐки рентабилликнинг чегарасини белгилаб қўйиш. 
2.
Ўз монопол мавқеини суистеъмол қилган монопол бирлашма-
ларини ажратиб ташлаш ѐки майдалаштириш. Бу усул Вазирлар Маҳ-
камасининг қарори (1994 йил 18 июлдаги 366-сонли) билан тасдиқ-
ланган «Объектларнинг хўжалик юритувчи жамиятлар ва ширкатлар 
таркибидан чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида амалга оши-
рилади. Республикада фақат 1994-1996 йиллар давомида монопол 
мавқеидаги акциядорлар жамиятлари, ижара ва бошқа жа-моа корхо-
налар таркибидан 14972 объект чиқарилиб, мустақил кор-хоналарга 
айлантирилди. 
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари-
ни ҳимоя қилиш тўғрисида» (1996 йилнинг апрели) қонуни асосида 
ғирром рақобатга, шу жумладан, Республика бозорларига белгилан-
ган талабларга жавоб бермайдиган товарларни чиқаришга йўл қўй-
майдиган механизм яратишга ҳам алоҳида эътибор берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1996 йил-
нинг 27 декабрида «Товар бозорларида монополистик фаолиятни 
чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бу қонунда 
кўрсатилган муҳим йўналишлар қуйидагича: 
-
монополияга қарши тартибга солишнинг принципал жиҳат-
лари сақлаб қолинган ҳолда монополиялар томонидан бозордаги 
ҳукмронлик мавқеининг суиистеъмол қилинишнинг олдини олиш; 


-
имкони борича монополиядан чиқариш ва соғлом рақобат 
муҳитини шакллантириш. 
1996 йилнинг декабрь ойида «Товарлар бозорида монополистик 
фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар 
киритилиб, такомиллаштирилди. Янгидан қўшилган ўзгартиришда 
монополистик фаолият ва ғирром рақобатнинг олдини олиш, уни 
чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари белгилаб бе-
рилди ва товарлар бозорида рақобатни шакллантириш, унга амал 
қилишни таъминлашга қаратилди. 
Қўмита томонидан декларация қилинган нархларнинг асоссиз 
оширилишига йўл қўймаслик, истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бе-
ришда турли хил ноқонуний шартларни, шунингдек бозорга кириш 
учун тўсиқлар қўйиш каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан назо-
рат амалга оширилди. Масалан, 2002 йилда 906 та корхона ва ташки-
лотда текширишлар ўтказилиб, улардан 643 (70,9%) тасидан турли 
хилдаги қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Ноқонуний йўл билан 
олинган маблағ (жаримаси билан) 5167,2 млн. сўмни ташкил этди. 
Ушбу сумманинг 585,2 млн. сўми қишлоқ хўжалик корхоналарига 
қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил-
нинг 31 мартдаги «Товар бозорида монополистик фаолиятни чеклаш 
ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга 
ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган 
«Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини 
назорат қилиш тартиби»га 2002 йилнинг июнь ойида киритилган 
ўзгартириш ва қўшимчалар натижасида қишлоқ хўжалиги корхона-
ларига сотилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича нарх 
соҳасида ҳисоб-китоблар тартиби бузилиши оқибатида олинган 
ортиқча маблағ уларнинг ўзларига қайтарилди. 
Мисол учун, қишлоқ хўжалигида авиация хизматини кўрсатувчи 
САР авиакомпанияси фаолиятини текширишда 218,5 млн. сўмлик 
маблағ ҳамда «Узагромашсервис» ассоциациясининг корхоналари ва 
бирлашмалари текширилганда 342,6 млн. сўмлик маблағ қишлоқ 
хўжалиги корхоналаридан ноқонуний равишда олинганлиги сабабли 
уларга қайтариш тўғрисида қарорлар қабул қилинди
33

33
Миллий иқтисодий рақобатбардошлигини таъминлаш муаммолари ва истиқболлари. – Тошкент, 2003, 11-
бет. 


Табиий монополияларни давлат йўли билан тартибга солиш 
улар маҳсулот (хизмат) ларига нархлар ва тарифлар даражасини, шу-
нингдек таклиф этиладиган товарлар ва хизматлар турига доир асо-
сий кўрсаткичларни белгилашни ўз ичига олади. 
Рақобатчилик муҳитини шакллантириш мақсадида ва давлатга 
қарашли бўлмаган секторни қўллаб-қувватлаш учун тадбиркорликни 
ривожлантириш фонди, кичик ва ўрта бизнесни ўстиришга кўмакла-
шиш фонди ташкил этилди. Рақобатчилик муҳитини шакллантириш-
да кўплаб халқаро ташкилотлар ҳам фаол қатнашмоқда. Жумладан, 
ЮНИДО ѐрдамида бир нечта бизнес инкубатор ташкил этилди. Евро-
па ҳамжамияти Комиссияси Амалий алоқалар марказини, Германия 
техник кўмаклашув жамияти кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувват-
лаш марказини ташкил этди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish