Боҳодир эшов


ҳарбий суд, империянинг умумий қонунлари асосида



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

ҳарбий суд, империянинг умумий қонунлари асосида 
суд ва халқ суди
дан иборат бўлган бўлса, 1886 йилги ―Низом‖ га кўра, уларга 
ўзгартиришлар киритилиб, қуйидагича бўлган: 
судлов палатаси, округ 
судлари, қўшимча мировой (сулҳпарвар) судьялар, фахрий мировой 
судьялар
.
Маҳаллий аҳолининг судлари алоҳида тартибга асосан тузилиб, 
халқ 
судлари
деб номланган. Халқ судлари алоҳида рус судларига тегишли 
ишлардан ташқари содир этилган ишларни, бирор халқ судига тегишли 
бўлган ҳамда рус ҳужжатлари асосида бўлмаган фуқаролик ишларини кўриб 
чиққан. Халқ судлари – халқ томонидан сайланиб қўйилган 
бийлар 
томонидан амалга оширилган. Улар ҳарбий губернатор томонидан 
тасдиқланган. Ўтроқ аҳоли учун 
қози судлари
амал қилган бўлиб, улар аҳоли 
томонидан сайланган ҳамда ҳарбий губернатор томонидан тасдиқланган. 
Туркистон ўлкасида вилоят ва уезд (туман) бошқармалари шаҳарларда 
жойлашган. Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Андижон, Марғилон, Наманган
Ашхобод, Чимкент, Жиззах, Каттақўрғон кабилар мавқега эга бўлган асосий 
шаҳарлар эди. Шаҳарлар ичида генерал-губернаторликнинг сиѐсий, маъмурий 
ва маданий маркази бўлган Тошкент шаҳрига алоҳида эътибор берилган. 
Хусусан, 1865 йилда генерал – майор Романовский рус зобитлари ва 
амалдорлари учун шаҳарнинг шарқий қисмидан жойни танлади ва қисқа 
муддат (1866-1868 йй.) рус аҳолиси яшайдиган ―Янги шаҳар‖ барпо этилди. 
1868 йил 27 февралда Тошкентнинг ―Янги шаҳар‖ қисмида ҳарбий – халқ 
бошқармаси тузилиб, статистик маслаҳатчи Россицкий унинг бошлиғи этиб 
тайинланди. Ушбу бошқарманинг дастлабки қарорига кўра Тошкентнинг 
―Янги‖ қисмида қуйидаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилди: 
1. Режа тузиш, уй қуришга ер ажратиш, кўча ва майдонлар барпо этиш. 
2. Солиқлар ва турли тушумларни тартибга келтириш ҳамда ундириш, 
шунингдек, шаҳарнинг даромад ва харажатлар сметасини тузиш. 
3. Шаҳар ирригация тизими ва ободончилигини бошқариш. 
Маълумки, 1870 йилда Россиянинг ички губернияларида ―Шаҳар низоми‖ 
қўлланила бошланган эди. Сирдарѐ вилояти бошқармасининг умумий раѐсати 
1872 йилда Тошкентда ҳам ушбу низомни қўллаш масаласини кўтариб чиқди. 
Шунга кўра, ―Шаҳар низоми‖ ни мустамлака бошқарув маъмурияти 


381 
манфаатларига мос равишда ўзгартириш, қўшимчалар киритиш асосида 
Тошкентда жорий этиш учун лойиҳа тайѐрланди. Ушбу лойиҳа махсус 
комиссия томонидан атрофлича муҳокама этилган бўлса-да, бу масала 1877 
йилдагина ҳал бўлди. Таъкидлаш лозимки, Россия империясида шаҳарга оид 
иккита низом (1870, 1892 йй.) қабул қилинган бўлиб, улар Туркистон 
ўлкасининг Тошкент ва Верний (Алмати) шаҳарларидагина қўлланилиб, 
бошқа шаҳарларга жорий этилмаган. 
1877 йилда 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish